tijorat banklarining valyuta operatsiyalari

PPTX 29 sahifa 205,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
слайд 1 тижорат банкларининг валюта операциялари режа: валюта ва валюта курси тушунчаси. валюта оператсияларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. тижорат банклари валюта операциялари турлари. 4. ўзбекистон республикаси тижорат банкларида валюта операцияларини такомиллаштириш масалалари. валюта бу - у ёки бу мамлакатнинг пул бирлиги валют а миллий валюта м: ўзбекистон республикасининг пул бирлиги (сўм). чет эл валютаси — чет давлат ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро валюта бирликларда ифодаланган баҳосидир. м: ў.р. қонунчилигида валюта курси — чет эл валютасининг ўзбекистон республикаси валютасига нисбатан курси; валюта курси алмашув қатнашчилари учун валюта бозоридаги талаб ва таклиф нисбати орқали аниқланадиган бир валютани бошқасига қайта ҳисоблаш коэффициентидир. валюта курси жорий валюта курси биржа валюта курси тижорат спот курси; муддатли валюта битимлари курси форвард курси; параллел бозор курси фьючерс …
2 / 29
цария франки (котировка валютаси) котировка турлари жахон амалиётида котировкалашнинг 2 хил усули мавжуд; тўғри котировкалаш тескари (эгри) котировкалаш тўғри котировка бир бирлик хориж валютасига тўғри келадиган валюта (миллий) миқдорини кўрсатади. м: россия рубли учун тўғри котировка: usd/rr=78,95 руб. тескари(эгри) котировка - бир бирлик валюта (миллий)га тўғри келадиган хориж валютаси миқдорини кўрсатади.м: rr/usd=0,013 (1.04.20). ёки фунт стерлинг котировкаси: gbp/usd = 1,9671 котировка базаси / котировка валютаси=(миллий валюта) / (хорижий валюта) = валюта курси тескари котировка = 1 / тўғри котировка валюта бозорида банклар валюта курсини котировка қилишда 2 томон: сотиб олиш курси (bid) ва сотиш курси (offer)дан фойдаланишади. валюта cотиб олиш курси (bid) cотиш курси (offer) spread/margin спрэд/маржа usd/chf 1,0460 1,0464 0,0004 конвертация тўлиқ конвертирланувчи валюталар қисман конвертирланадиган валюталар ташқи конвертацияланадиган валюталар ички конвертацияланадиган валюталар валюта қимматликлари — чет эл валютаси, номинали чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар ва тўлов ҳужжатлари, валюталар, қимматли тошлар, соф қуйма олтин; валюта деривативлари — чет …
3 / 29
ки валюта бозорида алмаштириш курсларини унификациялаш; -корхоналар ва ташкилотлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартибини янада ҳам соддалаштириш; -нақд чет эл валютасини сотиш ва харид қилишда аҳолига қулайликлар яратиш; -ташқи иқтисодий алоқага оид операцияларни амалга ошириш бўйича амалдаги тартибни янада соддалаштириш. валюта операциялари турлари валюта операциялари жорий халқаро операциялари капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари жорий халқаро операциялари ташқи савдо, бошқа жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан хизматлар кўрсатилиши муносабати билан, шунингдек одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит механизмлари ишлаши муносабати билан тўланиши зарур барча тўловлар; фоизлар ва бошқа даромадлар кўринишида, шу жумладан банк омонатлари, кредитлар ҳамда лизинг бўйича олинадиган фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шунингдек бошқа инвестициялардан олинадиган соф даромад шаклида тўланиши зарур тўловлар; кредитларни, қарзларни узиш учун ёки тўғридан-тўғри инвестициялар амортизацияси учун мақбул суммаларни тўлаш; савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларининг мақбул суммалари. капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари инвестиция фаолиятини амалга ошириш; кредитлар олиш ва бериш, …
4 / 29
смини бажаришда эса, қайта алмашинуви (форвард битими) ва своп шартномасининг ёпилиши содир бўлади. своп битимининг базавий курси - своп битими тузиладиган санадаги спот-курс. сўм ва чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси (спот-курс) шу битимни тузиш пайтида марказий банк томонидан тегишли валютанинг сўмга нисбатан ўрнатилган курсига тенг бўлади. своп битимлари одатда 1 кундан 6 ойгача муддатга тузилади, муддати 5 йилгача бўлган своп битимлари эса жуда кам учрайди. своп битими қуйидагилар ўртасида амалга оширилиши мумкин: марказий банк ва ваколатли банклар ўртасида; ваколатли банклар ўртасида ўзаро; своп битими жорий халқаро операциялар билан боғлиқ бўлган тақдирда, банк мижозлари ва ваколатли банклар билан амалга оширилиши мумкин. валютавий своп операцияси миллий ёки чет эл валютасида банкларнинг ликвидлилигини сақлаб туриш валютадаги активларни диверсификациялаш валюта позицияси тузилишини яхшилаш валюта хатарини минималлаштириш ва хеджирлаш (валюта курси ўзгаришидан кўрилиши мумкин бўлган зарар хатари) вақтинчалик бўш пул маблағларини жойлаштириш орқали даромад олиш мақсадларида амалга оширилиши мумкин. …
5 / 29
сотиб олиши шарт. фьючерс операциялари фьючерс операциялари моҳияти форвард битиминикига ўхшаш. фьючерс операциялари ҳам валютани битим тузгандан сўнг 3 кундан кечиктирмасдан етказиш билан амалга оширилади ва бунда келажакда шартнома амалга ошириш нархи битим тузилган кунда белгиланади. форвард ва фьючерс операцияларининг ўхшаш томонлари бўлгани билан бир-биридан фарқ қилувчи белгилари ҳам мавжуд. биринчидан, фьючерс опреациялари одатда биржа бозорида, форвард эса банклараро бозорда амалга оширилади. бундан шу келиб чиқадики, фьючерс шартномаларини амалга ошириш муддатлари маълум саналарга боғлиқ бўлади ва муддат, ҳажм ҳамда етказиб бериш шартлари бўйича стандартлаштирилган бўлади. форвард шартномаларида эса муддат ва хажм ўзаро томонлар келишуви бўйича белгиланади. иккинчидан, фьючерс операциялари маълум чегараланган валюта бирликлари билан амалга оширилади. (ақш доллари, евро, япон иенаси, фут стерлинг ва бошқалар). форвард шартномаларида эса кўпроқ турдаги валюталардан фойдаланилади. учинчидан, фьючерс бозорида йирик инвесторлар ҳам, шунингдек индивидуал ва кичик институционал инвесторлар ҳам иштирок этиши мумкин. форвард бозорида эса унча катта бўлмаган фирмалар иштироки чегараланган, чунки кўп ҳолларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tijorat banklarining valyuta operatsiyalari" haqida

слайд 1 тижорат банкларининг валюта операциялари режа: валюта ва валюта курси тушунчаси. валюта оператсияларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. тижорат банклари валюта операциялари турлари. 4. ўзбекистон республикаси тижорат банкларида валюта операцияларини такомиллаштириш масалалари. валюта бу - у ёки бу мамлакатнинг пул бирлиги валют а миллий валюта м: ўзбекистон республикасининг пул бирлиги (сўм). чет эл валютаси — чет давлат ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро валюта бирликларда ифодаланган баҳосидир. м: ў.р. қонунчилигида валюта курси — чет эл валютас...

Bu fayl PPTX formatida 29 sahifadan iborat (205,6 KB). "tijorat banklarining valyuta operatsiyalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tijorat banklarining valyuta op… PPTX 29 sahifa Bepul yuklash Telegram