korxonalariq tisodiy nochorligi (bankrotligi)ni baholash va tahsil qilish

PPTX 15 sahifa 557,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
иқтисодий таҳлилнинг методи ва усуллари мавзу: корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш 1. иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни баҳолашнинг объектив зарурлиги, уни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари. 2. иқтисодий ночорликни тартибга солишнинг хуқуқий нормалари. 3. иқтисодий ночорлик таҳлилининг ахборот манбалари 4. банкротликни аниқлашда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими ва уларнинг қиёсий таҳлили 5. банкротлик таомиллари: кузатув, ташқи бошқарув, санация, тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари 6. иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни олдини олиш чора-тадбирлари банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир. рақобатга асосланган бозор иқтисодиётида иштирокчиларнинг тўлов мажбуриятларини тўлашга қодир эмаслигини тан олиш орқали уни тартибга солишни муҳим нормаларини белгиламасдан унинг ривожланишини таминлаб бўлмайди. негаки иккита субъект ўртасидаги ўзаро қарздорлик бу шунчаки қарздорлик эмас. бу мажбуриятлар бутун бир иқтисодни, жамиятнинг мажбуриятидир. яъни, қарздорлик фақат уларнинг …
2 / 15
оз жонланади, сотиш ҳажми бир оз ўсишига эришилади, шу билан биргаликда товарларга янгилик киритиш ҳаражатлари кўпаяди ўсиш, ривожланиш “ўсиш, ривожланиш” товарларни сотиш ҳажми, бозорни солиштирма сиғими ўсиб боради, рақобат кучаяди ва кескин тус олади. мазкур боскичнинг асосий вазифаси товарларни сотиш ҳажмини ва ассортиментини ошириш ҳасобига максимал фойда олишга қаратилади. гуллаш, тараққий этиш “гуллаш, тараққий этиш” товарларни сотиш ҳажми, ўсиш даражаси энг юқори (максимал) даражага кўтарилади, бозор ушбу моллар билан ҳаддан зиёд тўйинади, янгиликларга оид ҳаражатлар камаяди, иш ҳажмини бундан ортиқ ошириб булмай қолади. чўқиш ва синиш даври “чўқиш ва синиш даври” товар истеъмол учун жозибадорлигини йўқотади, сотиш ҳажми, маҳсулотнинг бозордаги сиғими тушиб кетади. иқтисодий ночорлик давомийлиги ҳар битта корхонада турлича кечади ва якун топади. бундан шундай хулосага келинадики ҳар қандай корхонанинг охирги манзили бу иқтисодий ночорлик, банкротлик экан. фақат ушбу даврийлик ҳар қайси корхонада турлича даврийликда кечади. яъни циклик жараён битта корхонада тезроқ, битта корхонада секинроқ кечади. ўлим муқаррар экан …
3 / 15
ларни бажариш ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги иқтисодий, молиявий ахволини рақобатдошлик таомиллари асосида барқарорлигини таминлаш бўйича амалга ошириладиган тизимли аналитик жараёнларни ўтказиш ташкил этади. қуйилган мақсад ва таҳлил мазмунидан келиб чиққан ҳолда таҳлил вазифалари сифатида қуйидагиларни таркиблаш мумкин хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)нинг жорий ва истиқболдаги ҳолатини баҳолаш хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий ночорлик (банкротлик)нинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, таҳлил этиш хўжалик юритувчи субъектлар иктисодий ночорлиги (банкротлиги)ни таҳлил этишнинг моделларини тузиб чиқиш ва унинг ўзгаришларини баҳолаш хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) рискларини баҳолаш ва уларни минималлаштириш хўжалик юритувчи субъект иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни олдини олиш юзасидан аниқ чора -тадбирлар белгилаш иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни олдини олиш ва унга қарши курашиш юзасидан бошқарур қарорларини тайёрлаш ва реализация қилиш ўзбекистон республикасида банкротлик институти 1994 йилда ташкил этилган. ўтган давр мабойнида бу борада сезиларли ишлар олиб борилди ва муҳим натижаларга эришилди. энг мухими ушбу муносабатларни тартибга солишнинг пухта ва мукаммал қонунчилик базаси …
4 / 15
тириш имконини берди. 1998 йил 28 августда қонун янги таҳрирда қабул қилинди. у кўплаб моддалар билан бойитилди. хусусан, айрим турдаги қарздорларнинг банкротлиги тўғрисидаги қоидалар, янги таомил – ташқи бошқарув қўшилди ва бу кредиторларнинг ҳуқуқларини кенгайтирди. ушбу қонунда юридик ва як­ка тартибдаги тадбиркор банкротлиги аломатлари алоҳида ажратиб кўрсатилди. 2003 йил 24 апрелда қонун яна янги таҳрирда эълон қилинди. у 192 моддадан иборат бўлиб, банкротлик белгилари ва таомилларига тегишли бўлган, тўловга қодир бўлмаган­ қарздорларнинг тўлов қобилиятини тиклашни мақсад қилиб қўйган кўплаб янги қоидаларни ўзида мужассамлаштирди. қонунга иккита янги боб киритилди ва улар янги банкротлик таомилларини ўзида ифода этди: кузатув ва суд санацияси, шунингдек, барча банкротлик­ таомиллари суд бошқарувчилари томонидан амалга оширилиши, суд бошқарувчилари суд томонидан тайинланиши ва назорат қилиниши белгиланди. молиявий ҳисоботнинг асосий шаклари ва улар бўйича иқтисодий ночорлик (бонкротлик) таҳлили йўналишлари № молиявий ҳисобот шакллари таҳлил йўналишлари 1 бухгалтерия баланси -мулкий ҳолатни таҳлили, -молиявий салоҳиятни таҳлили; - бухгалтерия баланси ликвидлиги таҳлили …
5 / 15
г таркибий таҳлили; -асосий воситалар ва уларнинг ҳолат, харакат, самарадорлик кўрсаткичларини таҳлили; -ишлаб чиқариш қувватлари ва уладан фойдаланиш даражасини таҳлили. иқтисодий ночорликни баҳолашда ўрганиладиган иқтисодий ва молиявий салоҳият билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими кўрсаткичлар номи ҳисоблаш йўли нимани ифода этиши ўз маблағлари билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлари ўз маблағларининг (ўм) тўпланиш коэффиценти (кўтк) кўтк=ўм / б корхонанинг жами маблағларида (б) ўзига тегишли бўлган маблағларининг(ўмм) ҳолатини ифодалайди молиявий қарамлик коэффиценти (кмқ) қмқ=б / ўм бир сўмлик ўз маблағига(ўмм) қанча умумий маблағ (б) тўғри келишини ифодалайди ўз маблағларининг ҳаракатчанлик коэффиценти (км) км=ўмм + умм-ума / ўм хусусий капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган оборот маблағлар нақдлигини ифода этади умумий ҳаракатчанлик коэффиценти (кух) ёки умумий ҳаракатдаги маблағларни фаоллик коэффиценти (ухм) кух=ухм/б ҳаракатдаги маблағларни умумий маблағлардаги хиссаси соф ҳаракатдаги маблағларнинг фаоллик коэффиценти (кф) кф=схм/ўхм соф ҳаракатдаги маблағларнинг умумий ҳаракатдаги маблағлардаги хиссасини ифодалайди четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар четдан жалб қилинган капитални тўпланиш коэффиценти (кчжқм) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"korxonalariq tisodiy nochorligi (bankrotligi)ni baholash va tahsil qilish" haqida

иқтисодий таҳлилнинг методи ва усуллари мавзу: корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш корхоналар иқтисодий ночорлиги (банкротлиги)ни баҳолаш ва таҳлил қилиш 1. иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни баҳолашнинг объектив зарурлиги, уни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари. 2. иқтисодий ночорликни тартибга солишнинг хуқуқий нормалари. 3. иқтисодий ночорлик таҳлилининг ахборот манбалари 4. банкротликни аниқлашда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизими ва уларнинг қиёсий таҳлили 5. банкротлик таомиллари: кузатув, ташқи бошқарув, санация, тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари 6. иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни олдини олиш чора-тадбирлари банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (557,9 KB). "korxonalariq tisodiy nochorligi (bankrotligi)ni baholash va tahsil qilish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: korxonalariq tisodiy nochorligi… PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram