raqamli iqtisodiyot - moliyaviy texnologiyalar

PPTX 35 sahifa 114,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
слайд 1 “молиявий технологиялар” фани “рақамли иқтисодиёт – молиявий технологиялар истиқболли ривожланиши учун “унумдор” муҳит” маъруза саволлари 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси 3. рақамли технологиялар 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти жаҳон банки экспертларининг фикрига кўра: рақамли иқтисодиёт – бу рақамли ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодий, ижтимоий ва маданий муносабатлар тизимидир [3]. 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти boston consulting group компанияси консультантларининг фикрига кўра: рақамли иқтисодиёт – иқтисодий тизимнинг барча иштирокчилари (алоҳида одамлардан тортиб йирик компаниялар ва давлатгача) томонидан онлайн-коммуникациялар ва инновацион рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланилишидир [3]. 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (иҳтт) экспертларининг фикрига кўра: рақамли иқтисодиёт – бу рақамли технологиялар асосида фаолият юритадиган бозорлар бўлиб, улар электрон тижорат ёрдамида товарлар ва хизматлар савдосини енгиллаштиради [4]. 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти бмтнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (юнктад): рақамли иқтисодиёт – бу товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида рақамли интернет технологияларни …
2 / 35
witter, linkedin, instagram. ер шарининг ҳар 4 аҳолисидан биттаси facebook ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси ҳисобланади. 2019 йилнинг ўрталарида facebook ижтимоий тармоғи орқали libra стейблкоинини муомалага киритилиши 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти жаҳон банки экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, юқори тезликдаги интернетдан фойдаланувчилар сонининг 10 фоизга ошиши яимнинг йиллик ўсишини 0,4 фоиздан 1,4 фоизгача ошириши мумкин [6]. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 5 октябрдаги пф-6079-сонли фармони билан “рақамли ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди [1]. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 1. саноат корхоналарида замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш дастурларини ушбу корхоналарни технологик қайта жиҳозлаш дастурлари билан уйғунлаштириш. 2. корхона таъминотининг барча босқичларини автоматлаштириш ва бошқаришни таъминлаш, шунингдек, бу орқали логистика ва харид харажатларини қисқартириш. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 3. замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳисобига маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг таннархини, ишлаб чиқаришдаги …
3 / 35
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 7. бошқарув маълумотларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимини, жумладан, реал вақт режимида бизнес-таҳлил тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш. 8. 2025 йилда корхона ресурсларини бошқариш тизимини (erp) жорий қилган йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг улушини 90 фоизга етказиш. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 9. саноат корхоналарида жорий этилаётган ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш (erp, mes, scada ва бошқалар), роботлаштириш, «интернет буюмлар», «сунъий интеллект» каби технологияларнинг дастурий маҳсулот қисмини 2027 йилга келиб, аппарат қисмини эса 2030 йилга келиб давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллийлаштириш. 10. коммунал хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни бошқариш учун смарт технологияларни жорий қилиш, интеллектуал сервисларни жорий қилиш ва коммунал хизматларни тартибга солиш учун «ақлли уй» тажрибасини жорий этиш. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 11. 2022 йилда республиканинг барча йирик шаҳарларида жамоат транспортларида йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва нақд пулсиз тўловлар улушини 90 фоизга етказиш. 12. …
4 / 35
ўтиш. 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари: 17. иқтисодиётнинг реал секторларида роботлаштирилган саноатни ривожлантириш ва амалга ошириш. 18. йирик саноат корхоналари учун робототехника ва муҳандислик ихтисосликларини ташкил этиш. 19. ишлаб чиқариш корхоналарида аддиктив (қаватма-қават қуриш ва синтез қилиш технологияси, 3d ўлчамда босиб чиқариш) технологияларини кенг жорий этиш. 3. рақамли технологиялар big data (улкан маълумотлар) технологияси. ушбу рақамли технология жуда катта ҳажмдаги маълумотларни юқори тезликда ва аниқликда қайта ишлаш имконини берадиган технологиядир. учта v: * volume (ҳажм) * velocity (тезлик) * variety (хилма-хиллик) [4]. 3. рақамли технологиялар ҳозирги даврда, дунёда androidнинг энг машҳур версияси бўлиб, 6.0 marshmallov ҳисобланади. ушбу версияда androidга эга бўлган қурилмаларнинг 30,0 фоизга яқин қисми ишлайди. машҳурлиги бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни 7.0 ва 5.1 версиялари эгаллайди. аndroidга эга бўлган қурилмаларнинг 21,0 фоиздан ортиқ қисми 7.0 версиясида, 20 фоизга яқин қисми 5.1 версиясида ишлайди. провайдерлар ва молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлиги модели бўлган …
5 / 35
майди ва тармоқ қоидаларини бошқарувчи юқори бўғин бўлмайди. тақсимланган реестрларнинг ёпиқ тармоғида аъзолик мезонлари белгиланади ва иштирокчи ана шу мезонларга жавоб бергандагина тармоқ хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлади. масалан, ана шундай мезонлардан бири бўлиб, иштирокчининг тўловга қобиллиги ҳисобланади. 3. рақамли технологиялар халқаро банк амалиётида банк тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда аҳолининг рақамли банк хизматларига бўлган талаблари кўрсаткичидан кенг фойдаланади. ушбу кўрсаткични ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади: *жорий ҳисобарқамдан кўчирма олиш; *пул ўтказмалари; *депозит ҳисобрақами очишга он-лайн буюртма бериш; *кредит олишга он-лайн буюртма бериш; *валютани он-лайн конвертация қилиш; *он-лайн харидлар ҳажми. шунингдек, халқаро банк амалиётида, банк тизимининг рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини баҳолашда, электрон пул функциясига эга бўлган пластик карталарнинг жами пластик карталардаги улуши кўрсаткичидан ҳам кенг фойдаланилади. 3. рақамли технологиялар сунъий интеллект технологияси ушбу технология компьютерларни инсон каби фикрлашга ўргатиш технологиясидир. сунъий интеллект маълумотларни турли манбалардан олади (информатика, математика, лингвистика, психология, биология, машинасозлик) ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш асосида қарорлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"raqamli iqtisodiyot - moliyaviy texnologiyalar" haqida

слайд 1 “молиявий технологиялар” фани “рақамли иқтисодиёт – молиявий технологиялар истиқболли ривожланиши учун “унумдор” муҳит” маъруза саволлари 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти 2. «рақамли ўзбекистон – 2030» стратегияси 3. рақамли технологиялар 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти жаҳон банки экспертларининг фикрига кўра: рақамли иқтисодиёт – бу рақамли ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодий, ижтимоий ва маданий муносабатлар тизимидир [3]. 1. рақамли иқтисодиётнинг моҳияти boston consulting group компанияси консультантларининг фикрига кўра: рақамли иқтисодиёт – иқтисодий тизимнинг барча иштирокчилари (алоҳида одамлардан тортиб йирик компаниялар ва давлатгача) томонидан онлайн-коммуникациялар ва инновацион рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланилиши...

Bu fayl PPTX formatida 35 sahifadan iborat (114,0 KB). "raqamli iqtisodiyot - moliyaviy texnologiyalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: raqamli iqtisodiyot - moliyaviy… PPTX 35 sahifa Bepul yuklash Telegram