яшилиқtисодиётнинг назарий-концептуал асослари

PPTX 24 sahifa 3,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint мавзу: яшил иқтисодиётнинг назарий-концептуал асослари 3. “яшил иқтисодиёт” концепцияси моҳияти ва ривожланиш босқичлари. 4. ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мақсади, тамойиллари ва устувор йўналишлари. 3. “яшил иқтисодиёт” концепцияси моҳияти ва ривожланиш босқичлари жамиятда аста-секинлик билан табиий ресурсларни рекреация ва илмий тадқиқот мақсадлари учун асраб қолиш зарурияти тўғрисидаги ғоялар, келажак авлод олдида экологик масъулиятга асосланган илмий концепциялар шаклланашига олиб келди. ушбу ғояларнинг амалиётга тадбиқи барқарор ривожланишни таъминлаш орқали ҳал этилиши зарур. барқарор ривожланиш дейилганда, аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида келажак авлод эҳтиёжларини қондириш имкониятларини эса хавф остига қўймасликка асосланган ривожланиш тушунилади. барқарор ривожланишни “ижтимоий”- “иқтисодий”-“экологик” учликнинг ўзаро боғлиқликда ривожланишига асосланган синергетик самара ҳисобидан тараққий этадиган жараён сифатида тасаввур этиш мумкин. барқарор ривожланишни таъминлашдаги иқтисодий ёндашув чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишни назарда тутади. ижтимоий ёндашув глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлашга йўналтирилган бўлади. экологик ёндашув эса ҳар қандай экологик тизимларнинг нормал фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилиши зарур бўлади. барқарор …
2 / 24
йматини баҳолаш муаммоси ҳисобланади. джон ричард хикс е.р.линдаль натижада иқтисодий барқарорликнинг қуйидаги икки тури пайдо бўлди: - кучсиз – вақт бўйича камаймайдиган табиий ва жамғарилган капитал иқтисодий барқарорлик; - кучли – табиий капиталнинг камаймаслигига (қайта тикланмайдиган ресурсларни сотишдан тушган фойданинг бир қисми тикланадиган табиий капитал қийматини оширишга йўналтирилиши зарурлигига) асосланган иқтисодий барқарорлик. барқарор ривожланишнинг ижтимоий таркиби инсонга қаратилган бўлиб, ижтимоий ва маданий тизимларнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгандир. ижтимоий барқарорликнинг муҳим жиҳати неъматларни адолатли тақсимлаш ҳисобланади. инсон тараққиёти концепциясига мувофиқ инсон тараққиёт объекти эмас, балки унинг субъекти саналади. барқарор ривожланиш концепцияси инсон танловини кенгайтириш асосий ғоя эканлигига таянган ҳолда инсоннинг ўз ҳаёт фаолиятини шакллантириш, қарорлар қабул қилиш, уларни амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилиш жараёнида тўлақонли қатнашиши лозимлигини назарда тутади. экология нуқтаи назаридан барқарор ривожланиш жисмоний ва биологик табиат тизимининг яхлитлигини таъминлаши зарур. бунда глобал биосферанинг барқарорлигини таъминлаб берувчи экотизим муҳим аҳамият касб этади. табиий ресурсларнинг деградациялашуви, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва биологик хилма-хилликнинг …
3 / 24
ни ва улар билан боғлиқ 169 та вазифаларни ўз таркибига олади: 1) қашшоқликни йўқотиш; 2) очликни тугатиш; 3) соғлик ва фаровонлик; 4) сифатли таълим; 5) гендер тенглиги; 6) тоза сув ва санитария; 7) арзон ва тоза энергия; 8) муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш; 9) саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма; 10) тенгсизликни камайтириш; 11) барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш; 12) масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш; 13) иқлим ўзгаришига қарши курашиш; 14) денгиз экотизимларини асраш; 15) қуруқликдаги экотизимларни асраш; 16) тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; 17) барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик. ўзбекистон ушбу мақсадлардан 16 тасини миллийлаштириш ва амалга ошириш вазифасини ўз олдига қўйган. республика ҳудудида денгиз ҳавзалари мавжуд бўлмагани боис, 14-мақсад (денгиз экотизимларини асраш) ўзбекистон томонидан миллийлаштирилмаган. барқарор ривожланиш доирасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, “соф технологиялар”га нисбатан инновацион ёндашишни кучайтириш, “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш муаммолари халқаро иқтисодий, экологик, инвестицион форумларда мунтазам равишда муҳокама этиб келинмоқда. “яшил иқтисодиёт” концепциясини амалиётга тадбиқ этиш …
4 / 24
ривожланаётган мамлакатлар глобал исиш оқибатлари саноати ривожланган мамлакатлардан кўра ўзлари учун кўпроқ сезилаётганига эътибор қаратиб, қўшимча молиявий ёрдам талаб қилмоқда. “барқарор ривожланиш” концепцияси дунё мамлакатларининг бош мақсадига айланиб бормоқда. ушбу масаланинг кульминацион чўққиси 2015 йилда франциянинг париж шаҳрида ўтказилган бмтнинг иқлим исишига бағишланган конференцияда 195 мамлакат томонидан глобал исиш даражасини +2 с да ушлаб туриш сиёсатини қабул қилиши билан белгиланган. конференцияда 147 та мамлакат “яшил иқтисодиёт” режаларини, 147 та мамлакат тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш дастурларини ва 167 та мамлакат энергия самарадорлигини иқлим ўзгаришларига муносиб равишда ошириш тавсияларини тақдим этишган. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси ўз ривожланиш тарихига эга ва қуйидаги босқичларга бўлинади. биринчи босқич – 1950-1960 йиллар иқтисодиётнинг атроф-муҳит ва инсонга салбий таъсирини англаб етиш даври ҳисобланади. бу даврда иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳитнинг деградациялашуви ўртасидаги боғлиқлик тўлиқ англаб етилган бўлса-да, экологик муаммолар иқтисодий ривожланиш жараёнида табиатни муҳофаза қилиш зарурлигини эътиборга олиш билан чекланиб қолган. бу даврда атроф-муҳитнинг деградациялашувига бағишланган қатор халқаро …
5 / 24
ниш ва атроф-муҳитни ифлослантириш иқтисодиётнинг моддий-ресурс базасини издан чиқариши ва инсон турмуш фаровонлигининг пасайишига олиб келиши тўғрисидаги баҳс-мунозалар кучайди. муҳокамалардаги бош ғоя – табиий ресурсларни ва инсон учун қулай атроф-муҳитни сақлаб қолиш мақсадида тежамкор (рационал) иқтисодиётни шакллантиришдан иборат эди. учинчи босқич – 1980-1990 йиллар. ушбу давр ривожланган мамлакатларда “яшил” технологияларни жадал суръатларда ривожланиш босқичи бўлиб, экологик модернизация ғояси илгари сурилди. мазкур ғоянинг асосий мазмуни иқтисодий ўсиш ва саноатнинг ривожланиши экологик жиҳатдан мослашиши иқтисодиёт нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эканлиги билан изоҳланади. ушбу даврда мутахассислар ўртасида барқарор ривожланиш концепцияси шакллана бошлади. 1997 йилда киото протоколи имзоланди. киото протоколи — бмтнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (1992)га қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжат бўлиб, япониянинг киото шаҳрида 1997 йил декабрь ойида қабул қилинган. ушбу ҳужжат турли хил мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари олдига иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш вазифасини қўйди. киото протоколи бозор механизмининг бошқарувига асосланган, яъни иссиқхона газларининг чиқарилиши бўйича халқаро квоталар савдосига асосланган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"яшилиқtисодиётнинг назарий-концептуал асослари" haqida

презентация powerpoint мавзу: яшил иқтисодиётнинг назарий-концептуал асослари 3. “яшил иқтисодиёт” концепцияси моҳияти ва ривожланиш босқичлари. 4. ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси: мақсади, тамойиллари ва устувор йўналишлари. 3. “яшил иқтисодиёт” концепцияси моҳияти ва ривожланиш босқичлари жамиятда аста-секинлик билан табиий ресурсларни рекреация ва илмий тадқиқот мақсадлари учун асраб қолиш зарурияти тўғрисидаги ғоялар, келажак авлод олдида экологик масъулиятга асосланган илмий концепциялар шаклланашига олиб келди. ушбу ғояларнинг амалиётга тадбиқи барқарор ривожланишни таъминлаш орқали ҳал этилиши зарур. барқарор ривожланиш дейилганда, аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида келажак авлод эҳтиёжларини қондириш имкониятларини эса хавф остига қўймасликка асосланган ри...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (3,6 MB). "яшилиқtисодиётнинг назарий-концептуал асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: яшилиқtисодиётнинг назарий-конц… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram