qo'shiq nomi: "sensiz"

DOCX 66 sahifa 305,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 66
хосият бобомуродова сенсиз (шеърлар) «наврўз» нашриёти тошкент 2013 хосият бобомуродова шунчаки шеър ёзмайди, юрак билан, гоҳ севинч, гоҳ ўкинч, гоҳ ғурур билан юракни парчалайди. сўзлар аро, шеърий сатрлар аро вақтни, ўтаётган умрни муҳрлайди. бу умр кимдир йўқлашга арзийдими, йўқми, ушбу битикларни ўқиб, билиб оласиз... у ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, халқ таълими аълочиси, шуҳрат медали соҳибаси. шу пайтгача “ватан ягонадир”, “бормисан, ўзбек”, “жонимнинг эгаси” каби ўнлаб шеърий тўпламлари,”саҳродаги жаннат”, “самарқанд санамлари”, “қирқ ўғлон қиссаси”, “қизилқум маликалари” сингари публицистик китоблари эълон қилинган. ўғлим жалолиддиннинг хотирасига бағишлайман карвонимиз ўтар “нимаси бор ўзи ўзбек шўрликни, пахтаси,чорваси,еридан бошқа. ким қўйибди унга эркни,ҳурликни, ўн йил ўтмай келар эмаклаб,қақшаб!” дея қиздирибди катта даврани, сигаретин тортиб йирик бир олим. қўшилишиб яна бири жавраган: «уч йилга ҳам етмас,кўрамиз ҳолин». эшитиб қалбимда бўрон уйғонди, нақ бўғзимга келиб тиқилди жоним. етмиш томиримда сурон уйғонди, эмаклаган халқми,ўзбегим маним! хоразмий бўлмаса санармидингиз, ҳам пахта, ҳам олтин карвонларимни. ойнинг гардишига қўнармидингиз, беруний бермаса …
2 / 66
сиқим тупроғинг жоним билан тенг. ҳаққа элтар йўлга олганмиз тушиб, карвонимиз ўтар жиминг, дам бўлинг. бу йўлда кўккача борсак борармиз, эмаклаб бормасмиз,хотиржам бўлинг! тоғ сайли мажнунтолга сирларимни қолдирсам, терак баргларига чапак чалдирсам. эркалигим тутиб кетиб, ўзимга лолақизғалдоқдан куйлак олдирсам. майсалар югуриб чиқса йўлингга, бойчечак ёпишиб олса қўлингга, тўрт тарафинг тўлиб кетса нозларга, менга жой қолса бас фақат дилингда. сувлар қўшиқ айтса майин жилдираб, осмон ерга яқин келса гулдираб, ҳаттоки тошлар ҳам гўзал бўп кетса, ёнидан бўлмаса сени жилдириб. ёддан чиқиб кетса ёзу куз, қишлар, ғамимизни олиб қочсалар қушлар. фақат кўкликларга тўйиб термулсак, фақат дийдор бўлса, қолган ташвишлар. энг баланд чўққига югуриб чиқиб, дилни ишққа бериб, сўнг афғон чекиб, бағрини чок қилган қон лолаларнинг, пора бўлган кўксин чиқсайдим тикиб. ўзимданда ожиз, ўзимданда мўрт, майсаларга берсам қучоғимдан юрт. ушбу дамлар завқи,сурурларини, десанг, кўзларингга сурма қилиб сурт. бойчечаклар лабин лабимга қўйса, улар ҳам бир марта мен каби суйса. гуллар орасидан ўтиб келолмай, лабларинг …
3 / 66
ро бўлардим. қўлим ҳам, тилим ҳам-бошимдир маним, ёзувлар- қоним, кўз ёшимдир маним. мени ҳар мақомга йўрғалатгувчи, сиз дили гул, дили тошимдир маним. айтма, деган сирингизни айтмадим, қайтма, деган пайтингизда қайтмадим. соҳибларим мени сотдилар сизга, аммо мен ҳеч қачон сизни сотмадим. бошим касов бўлиб ўтларга кирдим, юракда ўрлаган дудларга кирдим. ўт ёнган дилини музларга берган, ишқи рад этилган юртларга кирдим. қафасларга сиғмас кўнгил ранжини оппоқ қоғозларга қилдим таржима. гоҳ бардошим етмай тугаблар қолсам, дунё керак эмас менинг харжима. деҳқон кетмонига қўяр эмиш лаб, чўпон таёғини ўпар эркалаб. майли, хаёл ичра ғажисангиз ҳам, бахтлиман мен сизга умримни тўлаб. атиргулларим остонанг ортида ётибди сўлиб, сен учун келтирган атиргулларим. ҳар гал ўтганингда қўяр интилиб, тўнингни барига етмас қўллари. ҳар ўтган меҳмонга боқар ҳасратда, гаплашгиси келар юраги бетлаб, бу гулнинг номи йўқ аммо рўйхатда, ўтолмайди сира остона ҳатлаб. ҳамма бир бирига меҳр изҳор қилар, гул каби очилиб борарлар ҳар дам. гарчанд қўлларингдан тутгиси келар, гулим …
4 / 66
з ойга. қалб оҳусин нақ кўзидан ургансиз, сизсиз кетолмасмиз энди ҳеч жойга. сиз жуда кучлисиз, сизда кўп имкон, сўзингизда бордир жозибаю сир. йўқса қаршингизда титраб қирқта жон, битта сўзингизга тушмасдик асир. боқсангиз лочинлар беролмайди чап, таъзимга келади тоғдан лолалар. бир аёлнинг меҳри нима деган гап, сизни севиб қолган ҳатто далалар! ҳарки ишга етар сизнинг сабрингиз, ҳижронга тоқатлар қилаверасиз. бир бечора бошга ҳамма жабрингиз, сиз ҳамиша ғолиб бўлаверасиз. торингиз гоҳ сайрар, гоҳ йиғлайди қон, ўзгалар сўраса куйлайсиз қўшиқ. вақтингиз бўлмайди бизга ҳеч қачон, ёким кўнглингизга топмасмиз эшик. чарчашни билмайсиз, минг минг чақирим, ҳар кун пойингизга тўшалиб ётар. далангиздан ололмасмиз чақириб, қафасда бир юрак сиз деб қон ютар. оқилсиз, одилсиз, етар фаҳмингиз, яна юз йилларнинг қати қатига. фақат бир бандига келмас раҳмингиз, ишонмайсиз меҳру муҳаббатига… ниятингиз тоза, қалбингиз денгиз. изингизда жон деб унар майсалар. дунёни боғларга ўрар эдингиз. она ер эркини сизга қўйсалар! аслида менинг ҳам саҳро дилимда, умидлар чечагин ундирган сизсиз …
5 / 66
соғ бўлсам соғлиғингизга. «нима янгиликлар?» ҳаммаси эски гап, қадим муҳаббат, ҳамон юракларни ёқиб ётибди. айрилиқ ҳам ўша, қилмайди шафқат, бошда ёнғоқларни чақиб ётибди. куҳна тартиб билан силжир янги вақт. ҳижрон дамларида тўхтар қон ютиб. озиб ёзиб дийдор этса мурувват, ё учиб,ё чопиб кетади ўтиб. эски гап, кўнгиллар тушмоқда жон деб, хунхор муҳаббатнинг метин қўлига. севгининг қўлидан бир марта дон еб, эс ҳушлар минг бора чиқар йўлидан. ҳа айтганча, битта янгилик ҳам бор, биз -да ишққа асир, биз- да дучормиз. қадим муҳаббатнинг янги азобин худдики, бахт топган каби ичармиз… 12.04.2003. дўстлардан хабар йўқ бирам кўргим келди, бирам ичикдим, дилимда биттага кўпайди тугун. ёки мен ва ёки улар кечикди, негадир хабар йўқ, дўстлардан бугун. ишимни қўйдирган ёшим сабабми, болам деб эгилган бошим сабабми, зўрлар елкалатган тошим сабабми, негадир хабар йўқ дўстлардан бугун. бир вақтлар хизматга шай эди бари, меҳрим осмонида ой эди бари, куйласам лабимда най эди бари, негадир хабар йўқ, дўстлардан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 66 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qo'shiq nomi: "sensiz"" haqida

хосият бобомуродова сенсиз (шеърлар) «наврўз» нашриёти тошкент 2013 хосият бобомуродова шунчаки шеър ёзмайди, юрак билан, гоҳ севинч, гоҳ ўкинч, гоҳ ғурур билан юракни парчалайди. сўзлар аро, шеърий сатрлар аро вақтни, ўтаётган умрни муҳрлайди. бу умр кимдир йўқлашга арзийдими, йўқми, ушбу битикларни ўқиб, билиб оласиз... у ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, халқ таълими аълочиси, шуҳрат медали соҳибаси. шу пайтгача “ватан ягонадир”, “бормисан, ўзбек”, “жонимнинг эгаси” каби ўнлаб шеърий тўпламлари,”саҳродаги жаннат”, “самарқанд санамлари”, “қирқ ўғлон қиссаси”, “қизилқум маликалари” сингари публицистик китоблари эълон қилинган. ўғлим жалолиддиннинг хотирасига бағишлайман карвонимиз ўтар “нимаси бор ўзи ўзбек шўрликни, пахтаси,чорваси,еридан бошқа. ким қўйибди унга эркни,ҳурлик...

Bu fayl DOCX formatida 66 sahifadan iborat (305,5 KB). "qo'shiq nomi: "sensiz""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qo'shiq nomi: "sensiz" DOCX 66 sahifa Bepul yuklash Telegram