korxonalarni davlat tasarrufidan chiqarish va hususiylashganlashishga tayyorgarlash

DOCX 20 стр. 49,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
маъруза 5. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархи режа 1. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. 2. баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида 3. мулкни кийматини бахолашнинг ёндошувлари 1. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш иши давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлашни, унинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини инвентаризациядан ўтказишни, корхонанинг активлари ва пассивларини баҳолашни, меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб боришни, бошқа масалаларни ҳал этишни, шу жумладан, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ҳал этишни ўз ичига олади. тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича комиссияни (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузади. комиссия таркибига агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда: муассис; ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар; молия органи; давлат солиқ хизмати органи; хизмат кўрсатувчи банк; маҳаллий …
2 / 20
а ишлаш вақтида комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланади. комиссия ўз фаолиятини бевосита ўзгартирилаётган давлат ташкилотида амалга оширади. комиссия мустақил равишда ўз ишининг регламентини тасдиқлайди. комиссия аъзолари қабул қилаётган қарорлари учун қонун ҳужжатларига биноан жавобгар бўладилар. комиссия фаолиятига раҳбарликни ва унинг ишини ташкиллаштиришни агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган комиссия раиси амалга оширади. комиссия раиси ўз ваколатлари доираси қуйидаги ҳуқуқларга эга: комиссия аъзоларига, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мансабдор шахсларига комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш; агентлик ёки ҳудудий бошқармага комиссия иши регламентини сурункали бузаётган айрим комиссия аъзоларини, уларни тегишли равишда алмаштирган ҳолда комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритади. комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатга эга ҳисобланади. комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. комиссиянинг ҳар бир …
3 / 20
муддатлари ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тузиш; янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ташкил қилиш; бошқа масалаларни ҳал этиш. ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мол-мулкини ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади. хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган сана бўйича ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим. ўтказилган хатлов якунларига кўра хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. иш якунлари бўйича комиссия томонидан агентлик ёки ҳудудий бошқармага: хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси; комиссия мажлисларининг баённомалари; комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари; ўзгартирилаётган давлат корхонасининг кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда); ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар; молиявий (оралиқ) ҳисобот, аудиторлик ҳисоботи билан; дебиторлик ва кредиторлик, шу …
4 / 20
этилади. фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молиқ объектлари, архив ҳужжатлари, моддий маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат ташкилоти ўзгартирилган тақдирда, комиссия томонидан ушбу низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажариш бўйича таклиф тақдим этилади. ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятига ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан бепул фойдаланишга берилади. комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин етти иш кундан кам бўлмаган муддатда агентлик ёки ҳудудий бошқарма: тайёрланган материаллар ва ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун комиссияга қайтаради. агар комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф …
5 / 20
ни таъминлаш, асосий ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган мулк ва асбоб-ускуналарни қисқартириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ва унинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлатга тегишли сотилаётган акциялари (улушлари) ликвидлилигини ошириш мақсадида агентлик ёки ҳудудий бошқарма билан тузиладиган шартномалар асосида, ихтисослаштирилган молиявий, техник ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини мустақил маслаҳатчилар сифатида жалб қилган ҳолда, ўзгартирилаётган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш мумкин. хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор агентлик ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан (қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши раисининг қарори билан ёки вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари бўйича) таркибига ўзгартирилаётган ушбу давлат органи кирадиган тегишли давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинади. хусусийлаштириш дастури тасдиқланган пайтдан бошлаб ва давлат ташкилотларини ўзгартириш жараёни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "korxonalarni davlat tasarrufidan chiqarish va hususiylashganlashishga tayyorgarlash"

маъруза 5. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархи режа 1. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. 2. баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида 3. мулкни кийматини бахолашнинг ёндошувлари 1. корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш. корхонани давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга тайёрлаш иши давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлашни, унинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини инвентаризациядан ўтказишни, корхонанинг активлари ва пассивларини баҳолашни, меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб боришни, бошқа масалаларни ҳал этишни, шу жумладан, рақобат тўғриси...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOCX (49,7 КБ). Чтобы скачать "korxonalarni davlat tasarrufidan chiqarish va hususiylashganlashishga tayyorgarlash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: korxonalarni davlat tasarrufida… DOCX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram