ijtimoiy sohada islohotlarni chuqurlashtirish

DOCX 22 sahifa 53,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
6-мавзу. ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш режа: 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур булган “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш 3. аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилаш учун арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши. 4. “обод қишлоқ” ва “обод маҳалла” давлат дастурларининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши. аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш 5. мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим тизимидаги туб ўзгаришлар. илм соҳасида инновацион ёндошувни ривожлантириш. 6. хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ёшлар - келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши. хароб ва файзи йўқ жойда яшаётган аҳолининг кайфияти ҳам, келажакка интилиши ҳам бўлмайди. иккинчи томондан, улар ҳам фуқароларимиз, нима учун улар шароит йўқ жойда яшаши керак? биз қишлоқларни обод қилсак, у ердаги халқнинг кайфияти ўзгаради, уларда ўз ҳаётини янада яхшилашга интилиш …
2 / 22
и даражасини юксалтиришга хизмат қилмоқда. шу билан бирга аҳолини, айниқса, қишлоқ аҳолисини янги шинам уй-жойлар билан таъминлаш амалга оширилмоқда. аҳоли даромадлари кўпайиши эса уларнинг ҳаёт фаровонлигини кўтаришга асос бўлмоқда. ўзбекистон республикаси президентининг парламентга мурожаатномасида таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини юксалтиришдек олий мақсад йўлида ўтган 2018 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори аввалги йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. хусусан, педагог ходимлар- нинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди. кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. «ҳар бир оила – тадбиркор», «ёшлар – келажагимиз» каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди. 2018 йилдан бошлаб солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. бу 2017 йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса 32 баробарга кўпдир. бу албатта халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади. …
3 / 22
ларда оддий қурувчи, тракторчи ёки механизатор йўқ. ишнинг кўзини биладиган ер тузувчи ёки сувчи топиш амримаҳол. кўп жойларда коллежларни битирган болаларни керакли касбга қайта ўқитишга тўғри келмоқда. қани, касб тарбияси? қани, меҳнат бозорини ўрганиш? афсуски, ҳеч ким бу масала билан жиддий шуғулланмаяпти”. 59 ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёев олий мажлисга мурожаатномаси(28.12.2018)да ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш, шунингдек, меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимлар иш ҳақи миқдорини жадал равишда оши- ришни таъминлаш мақсадида ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 13 октябрдаги «иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. мазкур фармонга кўра, индексация 2018 йил аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб …
4 / 22
ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши режалаштирилган. 2017–2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «фаол инвестициялар ва иж- тимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланган. дастурда солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш; ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобидан кўпайтириш; пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилган. аҳолининг реал даромадларини ва ҳаёт даражасини ошириш учун «истеъмол саватчаси» тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш долзарб ҳисобланади. дастлаб «истеъмол саватчаси» тушунчасининг мазмун-моҳиятини тушуниб олсак. истеъмол саватчаси дейилганда ўртача бир киши (ёки бир оила) бир ойда (бир йилда) истеъмол қиладиган товарларнинг ҳисоб-китоб учун олинган миқдори ва таркиби тушунилади. дунё мамлакатлари тажрибаси асосида истеъмол саватчасини 3 гуруҳга ажратиш мумкин: 1. …
5 / 22
иш ва бошқа истеъмол миқдорининг меъёрий ўртача даражасидан юқори даражани назарда тутса, бундай истеъмол саватчасини юқори даражадаги истеъмол саватчаси дейиш мумкин. агар аҳолининг муайян тоифалари даромадлари яшаш миниму мини таъминлашга етмаса, у ҳолда аҳолининг бундай тоифалари ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли сифатида давлатнинг ижтимоий ёрдами билан муҳофазаланади. истеъмол саватчасини тузишдан мақсад қуйидагилардан иборат: а) жамиятдаги ҳаёт қийматининг чегараларини, жумладан, қуйи даражасини белгилаш (яъни, яшаш минимумини ёки тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни расман белгилаш); б) белгиланган чегарада, ундан кам ва кўп даражада яшаётган аҳоли сонини статистик ҳисоблаш; в) мос иш ҳақини ҳисоблаш ва белгилаш; г) давлатнинг ижтимоий сиёсати параметрларини аниқлаш, белгилаш ва бошқалар. ақшда истеъмол саватчасига 300 номдаги, германияда 475 номдаги, англияда 350 номдаги, россияда 156 номдаги товар ва хизматлар турлари киради. истеъмол саватчасини уч асосий таркибий қисмга: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматларга ажратиш мумкин. одатда, ривожланган давлатларда саватчанинг 20 фоизга яқини озиқ-овқатга тўғри келади. статистик маълумотлар россияда бу кўрсаткич 50 фоиздан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ijtimoiy sohada islohotlarni chuqurlashtirish" haqida

6-мавзу. ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш режа: 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур булган “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш 3. аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилаш учун арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши. 4. “обод қишлоқ” ва “обод маҳалла” давлат дастурларининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши. аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш 5. мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим тизимидаги туб ўзгаришлар. илм соҳасида инновацион ёндошувни ривожланти...

Bu fayl DOCX formatida 22 sahifadan iborat (53,9 KB). "ijtimoiy sohada islohotlarni chuqurlashtirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ijtimoiy sohada islohotlarni ch… DOCX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram