mebel tovarlari va qurilish materiallari

PDF 8 pages 351.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
16-маъруза. мебель товарлари, қурилиш материаллари ва хомашёсининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. мебель товарларини тайёрлаш материаллари. 2. мебель товарлари ассортиментининг таснифланиши. 3. мебель товарларининг сифати ва уларни сертификациялаш. 4. мебеллар маркировкаси ва қадоғи. 5. қурилиш учун мўлжалланган товарлар тўғрисида умумий тушунча. 6. қурилиш материалларининг турлари ва уларнинг таснифи. 7. қурилиш материаллари таркиби ва тузилишининг уларнинг хусусиятларига ва улардан фойдаланишга таъсири. таянч иборалар: ёғоч, полимер, металл, табиий ва сунъий мато, чарм, поролон, вата, пенополивинилхлорид, губкасимон резина, фанера, шпон, мебель товарларни сертификатлаш, маиший ва махсус мебель, мебель аксессуарлари, фундамент, каркас, ташкилий конструкция, ёғочлик (древесина), тош кўмир, қўнғир кўмир, органик материаллар, бетон, битум, қора мой, синтетик полимерлар, акустик материаллар, гидроизоляцион материаллар, герметик материаллар, пардоз материаллари, теплоизоляцион материаллар. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. мебель товарларини тайёрлаш материаллари. мебель товарларининг сифати ва конструкцион тузилиши функционал, эргономик, эстетик хоссаларга мувофиқ бўлиши, ишлатишда …
2 / 8
иал сифати қўлланиладиган ёғоч материаллар қайта ишланиш даражасига кўра қуйидаги турларга ажратилади: пиломатериаллар, фанералар, шпон, ёғоч плиталар. пиломатериаллар асосан мебелларнинг каркас қисмлари учун ишлатилиб, тахтанинг юмалоқ шаклда кесилган тури ҳисобланади. фанераларнинг ҳам қуйидаги турлари ажратилади:  шпон билан бирлаштирилган фанералар;  ёғочнинг синтетик елимлар билан қайта ишланган кўринишидаги фанералар;  декоратив фанералар;  декоратив қоғозли фанералар;  фанер плиталар. олинадиган хомашё турига ва технологиясига кўра шпоннинг синтетик шпон, ёнғоқ ва қизил дарахтдан олинган шпон ва бошқа дарахтлардан олинган шпон турларига ажратилади. фанера, шпон ва ёғоч плиталардан нафақат мебелларни тайёрлашда, балки қурилиш материаллари сифатида фойдаланиладиган мустаҳкам прессланган деталлар тайёрланади. полимер материалларнинг ассортиментини зарбага бардош берувчи полистирол, полиэтилен ва полипропилен пленкалари, поролон ва латексли губкалар ташкил этади. зарбага бардош берувчи полистирол мебел каркасининг асоси сифатида, полиэтилен ва полипропилен пленкалари ички ва ташқи юзалар учун ҳамда поролон ва латексли губкалар матрацларни тайёрлашда асосий материал сифатида қўлланилади. металлардан мебель каркасининг асоси ёки безак материаллар …
3 / 8
аси, ошхона ҳамда кутиш хонаси мебелларига бўлинади. махсус мебеллар офислар, ўқув муассасалари, болалар боғчаси, медицина муассасалари, ошхона ва ресторанлар учун тайёрланади. функционал қўлланилишига кўра мебеллар ётоқхона, ошхона, меҳмонхона, кабинет, болалар хонаси мебеллари сифатида синфланади. масалан, ётоқхона мебеллари қаторига кроватлар, шкафлар, ётоқхона гарнитурлари, трюмо, ойна, тумбалар кирса, меҳмонхона мебелларига столлар, стуллар, диван, сервантлар киради. ишлаб чиқариш усулларига кўра дурадгорлик, қуйма, тўқилган ва аралаш конструкциядаги мебелларга бўлинади. қуйма мебеллар махсус шаблонларда эгиш орқали ҳосил қилинади. тўқилган мебеллар турли дарахтлардан олинган ёғоч ленталарни тўқиш натижасида ҳосил қилинади. конструктив-технологик хоссаларига кўра яхлит, йиғма-сочма, универсал йиғма, секцион мебелларга ажратилади. шунингдек, барча мебеллар қаттиқ ва юмшоқ мебель материалларидан тайёрланади. мажмуавийлиги жиҳатидан мебеллар донали, набор ва гарнитур мебелларга ажратилади. набор мебеллар бир нечта мебель маҳсулотларидан иборат композицияни ташкил этиб, хонанинг бадиий-архитектура шароитига мослаштирилади. гарнитурлар – уйнинг маълум қисмини (ошхона, меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, иш кабинети) жиҳозлаш учун фойдаланиладиган комплект мебеллар мажмуидир. набор мебеллар гарнитурлардан таркибидаги предметларнинг кўп …
4 / 8
арига кирмайди. аммо бозорда ўз мавқеини эгаллаш мақсадида бўлган фирма учун сертификатлаш муҳим масаладир. мебель товарларни сертификатлаш натижасида мебелларнинг уларга ўрнатилган, аҳолининг турмуш ва саломатлик хавфсизлигини таъминловчи мажбурий талабларга мувофиқлигини белгилайди. бундай талаблар қаторига мебель юза қисмининг текислиги, мебелларнинг мустаҳкамлиги, ойнадан ясалган токчаларнинг қалинлиги каби талаблар киради. юмшоқ мебеллар учун эса, маҳсулотнинг функционал ўлчамлари, маҳсулотнинг деформация даражаси, синтетик ҳамда иккиламчи хомашёдан тайёрланган материалларнинг сифати ва кўриниши каби талаблар қўйилади. маиший ва махсус мебель товарлари, уларнинг аксессуарлари ўзбекистон республикаси тиф тн да xx бўлимнинг 94-гуруҳида 9401, 9402, 9403, 9404, 9405, 9406 товар позицияларида таснифланади ва кодлаштирилади. 4. мебеллар маркировкаси ва қадоғи. мебель товарлари уларнинг ташқи юзасига қоғозли ёрлиқ ёки штамп (бўёқ, куйдириш, босма) қўйиш йўли билан маркировкаланади. бу усулда келтирилган маълумотлар мебелларнинг турига боғлиқ. исталган турдаги мебель товарларининг маркировкасида қуйидагилар акс этиши лозим:  товар белгиси;  маҳсулотнинг номи;  маҳсулотнинг индекси;  ишлаб чиқариш вақти;  стандарт белгиси;  гарантияланган …
5 / 8
изонтал ҳолда бирлашадиган элементлардан иборат конструкциядир.  ташкилий конструкция – ташқи таъсирдан бинонинг ички юзасини ҳимоялайди. бино ёки иншоотлар уларга белгиланган вазифани тўғри бажариши учун уларни кўришда материалларни тўғри танлаш лозим. қурилиш материалларининг кўпчилик қисми ёғочлик (древесина), тош ва қўнғир кўмир ҳамда бошқа органик материалларни қайта ишлаш йўли билан ҳосил қилинади. 6. қурилиш материалларининг турлари ва уларнинг таснифи. барча турдаги қурилиш материаллари белгиланганлиги ҳамда хомашё тури ва тайёрланиш усулига кўра таснифланади. белгиланганлигига қараб қурилиш материаллари қуйидагича ажратилади:  бинонинг бутун тизимдаги юкламасини ушлаб турадиган конструкцион материаллар;  қурилиш конструкциялари орасида иссиқлик жараёнларини минимум ҳолга келтириш ҳамда бинонинг зарурий иссиқлик режимини таъминлаш вазифасини бажарувчи теплоизоляцион материаллар;  акустик материаллар – бинода шовқин даражасини пасайтиришга мўлжалланган материаллардир. улар овозни ютувчи ва овозни бартараф этувчи материалларга ажратилади.  гидроизоляцион ва том учун мўлжалланган материаллар – бинонинг устки том ҳамда конструкциянинг бошқа қисмларида сув ва намликни ўтказмайдиган қатламни ҳосил қиладиган материаллар.  герметик материаллар …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mebel tovarlari va qurilish materiallari"

16-маъруза. мебель товарлари, қурилиш материаллари ва хомашёсининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. мебель товарларини тайёрлаш материаллари. 2. мебель товарлари ассортиментининг таснифланиши. 3. мебель товарларининг сифати ва уларни сертификациялаш. 4. мебеллар маркировкаси ва қадоғи. 5. қурилиш учун мўлжалланган товарлар тўғрисида умумий тушунча. 6. қурилиш материалларининг турлари ва уларнинг таснифи. 7. қурилиш материаллари таркиби ва тузилишининг уларнинг хусусиятларига ва улардан фойдаланишга таъсири. таянч иборалар: ёғоч, полимер, металл, табиий ва сунъий мато, чарм, поролон, вата, пенополивинилхлорид, губкасимон резина, фанера, шпон, мебель товарларни сертификатлаш, маиший ва махсус мебель, мебель аксессуарлари, фундамент, каркас, ташкилий конструкция, ёғочлик (древесина), тош ...

This file contains 8 pages in PDF format (351.6 KB). To download "mebel tovarlari va qurilish materiallari", click the Telegram button on the left.

Tags: mebel tovarlari va qurilish mat… PDF 8 pages Free download Telegram