xalqaro iqtisodiy taʼlimotlar

PDF 19 pages 331.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
халқаро иқтисодий интеграция 11-мавзу. жаҳон иқтисодиётини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг роли  11.1.халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши  11.2.жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот бирлашган миллатлар ташкилоти тизими  11.3.иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти  11.4.ҳудудий иқтисодий ташкилотлар  11.5.жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидаги аҳамияти  11.6.жст нинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш услублари халқаро иқтисодий муносабатлар мураккаб иқтисодий механизм сифатида бир томондан бозорга хос ўз-ўзини бошқариш қобилиятига эга бўлса (химнинг моддий асоси ҳали ҳам жаҳон бозори ҳисобланади), иккинчи томондан, айниқса xx асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, алоҳида мамлакатлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро алоқаларни осонлаштирувчи давлатлараро тузилмаларни яратишни талаб этади. айни пайтда шуни қайд этиб ўтиш керакки, биринчи (1914-1918 йиллар) ва иккинчи (1939-1945 йиллар) жаҳон урушлари орасида халқаро ташкилотларни гуркираб вужудга келиш жараёни (шу даврда халқаро меҳнат ташкилоти, ўзининг «инкотермс» каби тижорий ҳужжатлари билан таниқли бўлган халқаро савдо палатаси, халқаро ҳисоб- китоблар банки ташкил этилган) ва айниқса 40-йилларда …
2 / 19
ори умуман иқтисодий ўсиш; 4. давлатларнинг барча соҳада бир – бирларига боғлиқлигининг ўсиши; 5. дуёдаги умумий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг зарурлигини чуқурроқ англаш. бмт ҳақида бмт штаб-квартираси нью-йоркда жойлашган бўлиб, унинг таркибида 190 дан ортиқ аъзо-мамлакат мавжуд. бмт низомининг 1- моддасида ташкилот фаолиятининг асосий мақсадлари ичида, «иқтисодий, ижтимоий, маданий ва гуманитар ҳарактердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик қилиш» мақсади ҳам етакчи ўринда туради. бмт иқтисодий соҳада асосан қуйидаги тўртта йўналиш бўйича фаолият олиб боради: - глобал муаммоларни ҳал этиш; - давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигига кўмаклашиш; - мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишидаги узилишларни енгиб ўтиш; - ҳудудий ривожланишни рағбатлантириш. бмт доирасига кирмайдиган иқтисодий ташкилотга 1961 йилда ташкил топган, штаб-квартираси парижда жойлашган иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотини (иҳтт) киритиш мумкин. иҳтт иккинчи жаҳон урушидан кейин ақшнинг молиявий ёрдамидан самарали фойдаланиш ва кўҳна қитъадаги тикланиш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган. европа иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вориси ҳисобланади. «бойлар клуби», жаҳон иқтисодиётининг «ақл маркази» деб аталувчи иҳтт ҳозирги …
3 / 19
да бўлган кенг доирадаги масалалар билан ҳам шуғулланади. ҳозирги кунда иҳттнинг амалий вазифалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: - болалар ва аёллар меҳнати, маҳсулот баҳосини атайлаб пасайтириш кабилар ғирром рақобатни чегаралаш йўлларини излаш; - меҳнатни ҳимоялаш бўйича бўйича барча мамлакатлар учун ягона бўлган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида конвенция қабул қилиш; - глобал миқёсда бевосита чет эл инвестицияларни бериш режимини тартибга солиш (инвестициялар тўғрисида кўп томонлама келишув лойиҳаси компанияларга, ўзларини нуқтаи назарича, ҳукуматнинг нохолис инвестицион сиёсати билан тортишиш имкониятини беради); - саноат корхоналари фаолиятини экологик жиҳатдан халқаро назоратини амалга ошириш. жаҳон савдо ташкилоти (жст) 1995 йилнинг 1 январида ташкил топди. жст кўп томонлама савдо тизимларининг хуқуқий ва институтционал асосидир. у муҳим шартнома мажбуриятларини таъминлайди. бу шартнома мажбуриятлари ҳукуматларга ички қонунчиликни шакллантириш ва амалга оширишда, шунингдек ташқи савдони бошқаришни аниқлаб беради. жст 1947 йилда ташкил топган ва 1948 йилнинг 1 январидан кучга кирган тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (гатт)нинг давомчиси ҳисобланади. жст келишуви …
4 / 19
ашқи рақобатдан химоя қилиш хуқуқига эгалигини тан олади. бироқ, гатт мамлакатлардан тарифлар орқали химоя қилишни талаб этади. бу тамойилни амалда бажарилишини таъминлаш учун гатт қонун-қоидаларига кўра бир неча истиснолар бўйича миқдорий чекловлардан фойдаланиш ман этилди. 2.“тарифларни алоқалаш”. давлатлар кўп томонли савдо келишувлари орқали миллий саноатни қўллаб-қувватлашни камайтириши, иложи бўлса, тарифларни камайтириб, бошқа савдо тўсиқларини олиб ташлаши керак. тарифлар маълум даражада камайиб “алоқа”га кирмоқда. алоқага киришиш шуни билдирадики, аниқ бир маҳсулотни муносабатга киришишдаги тариф даражаси жст аъзосининг мажбуриятидир ва асосий савдо шериги билан компенсация хақидаги келишувсиз тарифни ошира олмайди. 3.“энг қулай режим”. гатт нинг ушбу қонуни ажратмаслик принципи ҳисобланади. қонунда таъкидланишича, экспортёр ва импортёр давлатларга ўзгартирилган тариф ва бошқа меъёрлар бстнинг аъзоси бўлган бошқа давлатларга ҳам камситишларсиз қўлланилиши керак. ҳеч қандай давлат бошқасига алоҳида савдо фойдаси ёки камситувчи чоралар қўя олмайди. ҳамма бир хил даражада ва ҳамма савдо тўсиқларини тушириш мақсадидаги барча чоралардан фойда олади. 4. “миллий режим”. агар афзал кўрилган …
5 / 19
арифдан ўзга барча чоралар”-деб эътироф этган. уларни туркумлаш ва тегишли гуруҳларга ажратиш бўйича ҳозирги кунгача халқаро миқёсда келишилган ва тасдиқланган умумий бир қоида йўқ. шу туфайли ташқи савдони давлат томонидан нотариф услублар асосида тартибга солишда халқаро (универсал) меъерий хужжат мавжуд эмас. жст, халқаро савдо палатаси, бмтнинг савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси, жаҳон тараққиёт ва тикланиш банки, ақш тариф комиссияси ҳамда турли олимларнинг нотариф услубларини туркумлашга ўзгача ёндашувлари мавжуд. бмтни савдо ва ривожланиш конференцияси ташқи савдодаги нотариф услубларни (нотариф чекловларни) қуйидаги туркумларга бўлади ва у умуман олганда жстнинг туркумлашига мос келади:  а) паратариф услублар  б) нархларни назорат этиш чоралари  с) молиявий чоралар  д) миқдорий назорат чоралари (квоталаш)  е) автоматик лицензиялаш чоралари  и) монополистик чоралар  ф) техник чоралар

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xalqaro iqtisodiy taʼlimotlar"

халқаро иқтисодий интеграция 11-мавзу. жаҳон иқтисодиётини тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг роли  11.1.халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши  11.2.жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот бирлашган миллатлар ташкилоти тизими  11.3.иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти  11.4.ҳудудий иқтисодий ташкилотлар  11.5.жаҳон савдо ташкилотининг жаҳон хўжалигидаги ривожланиш йўналишлари ва уни мамлакатлар иқтисодиётидаги аҳамияти  11.6.жст нинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш услублари халқаро иқтисодий муносабатлар мураккаб иқтисодий механизм сифатида бир томондан бозорга хос ўз-ўзини бошқариш қобилиятига эга бўлса (химнинг моддий асоси ҳали ҳам жаҳон бозори ҳисобланади), иккинчи томондан, айниқса xx асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, алоҳида мамлакатлар ва ҳудудлар ўрт...

This file contains 19 pages in PDF format (331.9 KB). To download "xalqaro iqtisodiy taʼlimotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: xalqaro iqtisodiy taʼlimotlar PDF 19 pages Free download Telegram