rivojlanayotgan mamlakatlar - xalqaro iqtisodiy munosabatlar tizimi

PPT 30 стр. 285,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
слайд 1 ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти “иқтисодий фанлар” кафедраси 9-мавзу: ривожланаётган мамлакатлар – халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тошкент-2019 ниязметов исламбек машарипович, “ўзбекистон республикасининг бюджет-солиқ тизими” фанидан тақдимот материаллари * режа: 1. ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари 2. ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро товар алмашинувида тутган ўрни ва роли 3. хорижий сармоялар – ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида 4. “янги индустриал мамлакатлар”нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни 1. ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг аҳамиятли томонларидан бири, собиқ мустамлака ва қарам территорияларнинг роли ва аҳамиятини иқтисодий жиҳатдан кучайиб бораётганлигидир. ушбу мамлакатлар аввал жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар ёки озод этилган мамлакатлар, “учинчи дунё мамлакатлари”, “жануб” мамлакатлари ёки “периферия” мамлакатлари сифатида тилга олинган бўлса, ҳозирги кунда умумий тарзда ривожланаётган мамлакатлар дея аталади. бу мамлакатлар иқтисодиёти турли-тумандир, уларнинг худудида 3,2 млрд атрофида аҳоли яшайди. ушбу мамлакатларда ҳозирги кунда жуда муракаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий …
2 / 30
ладли характерга эгалиги -ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши паст даражада эканлиги, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий инфраструктуранинг қолоқ эканлиги (биринчи гуруҳ, “юқори кутб” мамлакатларини ҳисобга олмаганда). -уларнинг иқтисодий ривожланиши жаҳон хўжалиги тизимига қарам ҳолатда эканлиги, капитализмни периферик характер касб этиши ва бошқалар. ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти кўп укладли ижтимоий-иқтисодий таркибга асосланади. бир қатор мамлакатларда капиталистик уклад билан бир қаторда ҳамон уруғ-аймоғчилик ва патриархал муносабатлар ҳам мавжуддир. ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида давлат ва давлат хўжалик уклади муҳим рол ўйнайди. давлат секторини ривожлантириш босқичи капиталистик ишбилармонликни кенгайтириш сиёсати билан ҳамоханг олиб борилади. бунинг натижасида эса давлат капитализми пайдо бўлади ва ривожланади. миллий хусусий капиталистик хўжалик укладнинг ривожланиши ва шаклланиши жамғариш муаммолари (яъни, пул ресурсларининг етишмовчилиги) ва жамғарилган маблағларнинг сарфланиши хусусиятларига боғлиқдир. бу маблағлар асосан савдога (ички ва ташқи), кўчмас мулкларни сотиб олишга, машиналарни таъмирлашга, суғуртага, бензин қуйиш шахобчаларига, таксига, яъни сармояларни айланиши тез бўлган соҳаларга йуналтирилади. жаҳон иқтисодиётида озодликка эришган ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилигида пайдо бўлган …
3 / 30
этилиб, уларни бозорларда эркин муомалада бўлиш имкониятидан махрум этади. трансмиллий корпорациялар томонидан жорий қилинган янги техник-технологиялар одатда ҳозирги кунга мос келади, аммо уларнинг бозор нархлари жуда юқори бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар учун қатор муаммоларни келтириб чиқаради. жаҳон иқтисодиётида кўпчилик ривожланаётган мамлакатларнинг ўхшашлик томонлари, яъни уларнинг қашшоқлиги, аҳолисининг қолоқлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, саноати ривожланган мамлакатлардан катта миқдорда қарздорлиги бўлиб ҳисобланади. ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги ўзининг тўлақонли ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва аҳолисининг яшаш турмуш тарзи даражаси бўйича ғарбий европани саноатлашган илғор мамлакатларидан қариийб 20-50 маротаба орқада қолмоқда. халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш, жаҳон хўжалиги алоқаларининг ривожланиши, молиявий ресурсларнинг мамлакатлараро оқиб юриши, иқтисодий тараққиётнинг асосий шарт-шароитларига айланиб колди. мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида иштирок этиш орқали, ривожланаётган мамлакатларнинг барчаси 60-70 йиллардан эътиборан халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этишга интилиб келмоқда. уларнинг халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш зарурияти тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча нарсаларни етиштириш имкониятига эга эмаслиги билан асосланади. …
4 / 30
абати билан ривожланган мамлакатнинг ўсишида табиий хом - ашёларнинг халқаро савдодаги тутган ўрни пасайиб бориш тенденциялари намоён бўлмоқда. жаҳон иқтисодиётида олдинги ўринлардан бирида “янги индустриал мамлакатлар” бораётган бўлса, бошқа ривожланаётган мамлакатлар эса, экспортнинг асосини ташкил этувчи саноатни кучайтириш ва кенгайтириш борасида энг кам улушни қўлга киритишган. баъзи бирлари эса, масалан, африканинг энг йирик мамлакати ҳисобланмиш нигерия ўзининг саноат экспортидаги улушини тобора қисқартириб бормоқда. халқаро савдо мисолида, ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишини баҳолаш орқали жаҳон хўжалиги тизимининг бутунлай нотенглик асосида курилганлигини кўришимиз мумкин. баъзи бир ривожланаётган мамлакатлар илмий технологик ютуқлардан кам фойдаланаётган бир пайтда, ривожланаётган дунёнинг қолган қисми олдингидек анъанавий индустриаллашувга, баъзи бир қисми эса индустриаллашувгача бўлган технологик ютуқларга асосланиб тараққий этмоқда. ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги аҳволи билан боғлиқ бўлган умумий ҳолатларни характерлаш орқали шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, қолоқ ривожланаётган мамлакатлар борган сари халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидан “ажратиб” қўйилмоқда. дунё савдосида хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши тобора қисқариб …
5 / 30
лар тушумининг асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. миср учун туризм соҳасидан келаётган даромад хорижий мамлакатларда вақтинчалик банд бўлган мисрлик ишчилар ҳисобидан келадиган валюталар ва хорижий ёрдамлардан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. сўнгги йилларда туризм туркияда юқори суръатлар билан ривожланиб бормоқда. 3. хорижий сармоялар – ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида жаҳон иқтисодиётида “қашшоқлик ботқоғи”дан кутилишга бўлган интилиш, иқтисодиётнинг илғор тармоқларини ривожланишга бўлган имкониятни яратиш ва такомиллаштириш ривожланаётган мамлакатлар учун хорижий сармояларни изчил жалб қилишни талаб этади. ана шу мақсадларда, инвестицион муҳитни кафолатлайдиган шарт-шароити мавжуд бўлган махсус минтақавий иқтисодий зоналар ташкил этилади. кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда инвестицион муҳитни кучайтириб бориш жараёнлари осонлик билан кечаётгани йўқ. “эрнест ва янг” америка консолтинг фирмаларнинг берган баҳоларига кўра якин ўн йилликларда ривожланаётган мамлакатларнинг энг кузга кўринганлари - хитой, хиндистон, индонезия, мексика ва бразилия каби мамлакатлар бўлиши башорат қилинмоқда. ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига хусусий сармоялар жалб қилинар экан, энг муҳими, улар динамикали ўсиш имкониятига эга бўлиб, истиқболи порлоқ бўлган мамлакатлар томон илгарилаб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "rivojlanayotgan mamlakatlar - xalqaro iqtisodiy munosabatlar tizimi"

слайд 1 ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти “иқтисодий фанлар” кафедраси 9-мавзу: ривожланаётган мамлакатлар – халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тошкент-2019 ниязметов исламбек машарипович, “ўзбекистон республикасининг бюджет-солиқ тизими” фанидан тақдимот материаллари * режа: 1. ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари 2. ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро товар алмашинувида тутган ўрни ва роли 3. хорижий сармоялар – ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида 4. “янги индустриал мамлакатлар”нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни 1. ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг аҳамиятли томо...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPT (285,5 КБ). Чтобы скачать "rivojlanayotgan mamlakatlar - xalqaro iqtisodiy munosabatlar tizimi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: rivojlanayotgan mamlakatlar - x… PPT 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram