muzlatilgan g‘oshtlar

DOCX 3 pages 17.6 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
музлатилган гўштлар. музлатиш технологияси гўшт ва гўшт маҳсулотларини музлатиш, уларнинг сақланиш муддатини узайтиришда консервалашнинг энг мукаммал усулларидан бири ҳисобланади. гўшт ва гўшт маҳсулотларини музлатишнинг асл мақсади истеъмолчиларнинг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини йил ўн икки ой давомида узлуксиз таъминлашдан иборатдир. гўштни музлатиш жараёнида гўштнинг массасида 1 % га яқин йўқотиш бўлади ва унинг сифати маълум даражада пасаяди. музлатилган гўштни муздан эритиб ишлатиш натижасида ҳам сифати пасаяди. лекин, бу усулда гўштни консервалашнинг бошқа усулларига нисбатан сақланиш муддати ниҳоятда узаяди. гўштни музлатиш йўли билан консервалаш гўштни узоқ муддат сақлашда арзон усуллардан бири ҳисобланади. энг муҳими бу усулда гўштнинг табиий хусусиятлари сақланиб қолади. гўштнинг озуқавий қийматини сақлашда музлатиш жараёнининг қай даражада олиб борилиши асосий аҳамият касб этади. гўштни музлатиш технологиясида энг муҳим жараён бу музлаган гўштда бўладиган ўзгаришларнинг қайтарувчанлигини таъминлашдан иборатдир. музлатишнинг чуқурлик даражаси гўштни қайси ҳароратда сақлашга ҳам боғлиқдир. кўпинча сақлаш учун -100 ÷-500с тавсия этилади. бу ерда -100с чегара қилиб …
2 / 3
ерда хужайралар орасидаги суюқликда кислота, туз ва бошқа моддаларнинг концентрацияси мускул толасидагидан кам бўлади. шу сабабли ҳужайралар орасидаги суюқлик, ҳужайранинг ўзидаги суюқликка нисбатан баландроқ ҳароратда музлайди. натижада суюқлик ҳужайрадан ҳужайра оралиғига ўтиб яна музлайди ва шу тариқа ҳужайралар орасида катта муз кристаллари ҳосил бўлади. муз кристаллари толалар орасидаги майдонни кенгайтириб, бирлаштирувчи тўқималар қобиғини жароҳатлайди. шу сабабли муз эриганда мускул толаларининг жароҳатланиши ҳисобига тўқималардаги суюқлик кўп миқдорда гўштдан ажралиб чиқади. тез музлатиш усулида эса мускул толалари орасида кичик ўлчамли муз кристаллари ҳосил бўлади ва улар деярли мускул толаларини жароҳатламайди. гўшт тўқималари морфологик структурасининг юқори даражада сақланиши музлатилган гўштларни муздан эриганда ажралиб чиққан гўшт сели маълум даражада қайта бошдан мускул тўқималарига шимилади. ҳужайралар структурасининг шикастланмаслигини таъминлаш учун музлатишни –400с да ўтказиш ва музлатилган гўштни сақлашни эса -150 ва ундан паст ҳароратда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. гўштни музлатишда унда физиковий, гистологик, коллоид-химик, биокимёвий ва биологик ўзгаришлар рўй беради. музлатиш жараёнида микроорганизмларнинг ривожланиши …
3 / 3
малар структурасининг, хусусан, бирлаштирувчи тўқималар структурасининг бузилиши бир томондан гўштни юмшатиб, унинг консистенциясига ижобий таъсир кўрсатса, иккинчидан гўшт муздан туширилганда гўшт селининг кўпроқ гўштдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. гўштни музлатганда унда каллоид кимёвий ва биокимёвий ўзгаришлар ҳам рўй беради. гўшт тўқимаси структурасида бўладиган кимёвий ўзгаришлар музлатилган гўшт эритилганда тўқималарнинг сувни тутиб туриш қобилиятига ҳам катта таъсир кўрсатади. гўшт қанча паст ҳароратда музлатилса, тўқималарнинг сувни тутиб туриш қобилияти шунча юқори бўлади. музлатиш жараёни гўшт хусусиятларининг ўзгаришини ҳам келтириб чиқаради. айниқса оқсиллар таркибида маълум ўзгаришлар рўй беради. оқсилларнинг ўзгариш даражасига музлатиш тезлиги ҳам катта таъсир кўрсатади. гўштларни -4÷-9 0с да секинлик билан музлатганда оқсиллар таркибида катта ўзгаришлар рўй беради. гўштни музлатганда ва сақлаганда оқсиллардан миозин оқсилининг структурасида энг кўп ўзгаришлар кетади. гўштнинг оқсили таркибида бўладиган бундай ўзгаришлар озуқавий қийматини, таъм ва товарлик кўрсаткичларини маълум даражада пасайтиради. гўштларни музлатганда рўй берадиган муҳим биокимёвий ўзгаришлардан бири мускул тўқимасида атф нинг парчаланиши ҳисобланади. тез музлатиш …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "muzlatilgan g‘oshtlar"

музлатилган гўштлар. музлатиш технологияси гўшт ва гўшт маҳсулотларини музлатиш, уларнинг сақланиш муддатини узайтиришда консервалашнинг энг мукаммал усулларидан бири ҳисобланади. гўшт ва гўшт маҳсулотларини музлатишнинг асл мақсади истеъмолчиларнинг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини йил ўн икки ой давомида узлуксиз таъминлашдан иборатдир. гўштни музлатиш жараёнида гўштнинг массасида 1 % га яқин йўқотиш бўлади ва унинг сифати маълум даражада пасаяди. музлатилган гўштни муздан эритиб ишлатиш натижасида ҳам сифати пасаяди. лекин, бу усулда гўштни консервалашнинг бошқа усулларига нисбатан сақланиш муддати ниҳоятда узаяди. гўштни музлатиш йўли билан консервалаш гўштни узоқ муддат сақлашда арзон усуллардан бири ҳисобланади. энг муҳими бу усулда гўштнинг табиий хусусиятлари сақланиб қо...

This file contains 3 pages in DOCX format (17.6 KB). To download "muzlatilgan g‘oshtlar", click the Telegram button on the left.

Tags: muzlatilgan g‘oshtlar DOCX 3 pages Free download Telegram