moliyaviy hisobotlar va moliyaviy rejalarshtirish

PDF 24 sahifa 157,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси божхона институти «тасдиқлайман» “иқтисодий фанлар” кафедраси бошлиғи, и.ф.н., доц, б/х подполковниги э.нигманов «____»________________2019 й «иқтисодий фанлар» кафедраси «молия» фанидан маъруза матнлари 7-мавзу: молиявий ҳисоботлар ва молиявий режалаштириш кафедра мажлисида мухокама қилинган №1-сонли баённома 2019 йил “ 21- август” тошкент-2019/20 7-мавзу: молиявий ҳисоботлар ва молиявий режалаштириш режа: 1. молиявий ҳисоботнинг тузиш принциплари ва унинг шакллари. 2. молиявий режалаштириш ва башоратлаш. 3. ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш. 1. молиявий ҳисоботнинг тузиш принциплари ва унинг шакллари. молиявий ҳисобот – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, у субъектнинг молиявий -хўжалик фаолиятининг ҳолатини маълум давр (чорак, йиллик) га қиймат кўринишида акс этишидир. ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот (иш ва хизмат) лар, ишлаб чиқариш харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа тортиш ҳамда дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. ҳисобот маълумотлари бўйича корхона раҳбари мулкдорлар, таъсисчилар, бошқарув ва …
2 / 24
йин ташкил этилган корхоналар учун уларнинг юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан кейинги йилнинг 31-декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот йили деб ҳисоблашга рухсат берилади;  корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширадилар. ҳисобот раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлиб матбулотда эълон этилиши мумкин. эълон қилинганган ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланади. 1 ўзбекистон республикасининг “бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни 2016 й. 13 апрель. корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли ташкилотларга топширилишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади. бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади. молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланади. қонунга мувофиқ йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган: 1- «корхона баланси»; 2- «молиявий …
3 / 24
лади. лекин, хўжалик фаолиятини таҳлил этиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб қолган: дастлабки қиймат ва уларнинг эскириши, олинган фойда. шуъба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига эга бўлган корхоналар жамланган молиявий ҳисобот тузади. шуъба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади. юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакилликлари ва бошқа структуровий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли юридик шахснинг жамланган ҳисоботига албатта қўшилади. жамланган ҳисоботга бош корхонанинг молиявий ҳисоботи илова қилинади. жамланган ҳисобот 8-сонли миллий стандартга биноан тузилади.3 лекин вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисоботлар бундан мустасно. йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмида топширилади:  бухгалтерия баланси (1-шакл);  молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);  пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл);  хусусий капитал тўғрисида ҳисобот (5-шакл); 2 3-сон бҳмс “молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”. 3 8-сон бҳмс “жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш”.  дебитор …
4 / 24
а албатта матбуотда эълон қилиниши керак. хўжалик юритувчи субъект тугатилганда тугатиш бўйича молиявий ҳисобот тузади. корхонани тугатилиши бўйича муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби, тугатиш баланси ва ҳисоботини тузиш, активлар қийматини аниқлаш ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади. шубҳасизсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига қўшилмайди. тугатиш балансида мажбуриятлар уларнинг қайтариш вақтига ҳисобланган фоизлар билан бирга акс эттирилади. корхона балансининг актив ва мажбурият моддалари синчиклаб ўтказилган инвентаризация билан асосланиши керак. молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъминлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимлари ишларини бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. бухгалтерия ҳисоби қўлда юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва ҳар бир счетнинг обороти муқобил текширилади. хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар учун очиқдир. акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия …
5 / 24
ий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий ахборотни тақдим этиши ва амалга ошириши керак бўлади. молиявий режалаштириш ва башоратлаш ҳар қандай социал-иқтисодий жараёнларни бошқариш тизимининг асосий босқичларидан бири режалаштиришдир. иқтисодий адабиётларда, энг умумий шаклда, режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолият деб талқин қилинади. шу ўринда ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёевнинг қуйидаги фикрларин айтишимиз жоиздир “...айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.”5 “режалаштириш” тушунчасининг маъно-мазмунини янада умумийроқ бўлган ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг объектив зарурлиги ва имкониятини англатувчи “режалилик” орқали аниқлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам режалаштириш амалиётда режалиликни амалга оширишни, яъни баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy hisobotlar va moliyaviy rejalarshtirish" haqida

ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси божхона институти «тасдиқлайман» “иқтисодий фанлар” кафедраси бошлиғи, и.ф.н., доц, б/х подполковниги э.нигманов «____»________________2019 й «иқтисодий фанлар» кафедраси «молия» фанидан маъруза матнлари 7-мавзу: молиявий ҳисоботлар ва молиявий режалаштириш кафедра мажлисида мухокама қилинган №1-сонли баённома 2019 йил “ 21- август” тошкент-2019/20 7-мавзу: молиявий ҳисоботлар ва молиявий режалаштириш режа: 1. молиявий ҳисоботнинг тузиш принциплари ва унинг шакллари. 2. молиявий режалаштириш ва башоратлаш. 3. ижтимоий-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш. 1. молиявий ҳисоботнинг тузиш принциплари ва унинг шакллари. молиявий ҳисобот – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотиш натижалари тўғрисидаги маълум...

Bu fayl PDF formatida 24 sahifadan iborat (157,1 KB). "moliyaviy hisobotlar va moliyaviy rejalarshtirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy hisobotlar va moliyav… PDF 24 sahifa Bepul yuklash Telegram