o'zbekiston respublikasi nomidan hukm

PDF 10 стр. 544,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м 2019 йил март ойининг 04 куни жиноят ишлари бўйича чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья э.тургунбоевнинг раислигида, халқ маслаҳатчилари: р.зиявуддинова ва с.машкуровалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси у.умаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси чилонзор туман прокурори ўринбосари н.аллабергенова ва туман прокурорининг иш ўрганувчи-ёрдамчиси х.салихов, судланувчи с.исаков ва унинг ҳимоячиси, “т.мавлянбекова” адвокатлик фирмаси адвокати р.абдуллаев, жабрланувчи я.жураев ва унинг ҳимоячиси, “golden-yust” адвокатлик фирмаси адвокати м.расулова, “kontinent progress” мчжнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи, “paritet group” адвокатлик бюроси адвокати т.джахангироваларнинг иштирокида исаков сунатулла машраповичга нисбатан 1-1006-1904/32-сонли ишни кўриб чиқди. иш ҳужжатларига кўра: исаков сунатулла машрапович (isakov sunatulla mashrapovich), 1968 йил 10 апрель куни фарғона вилоятида туғилган, ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, фарғона вилояти, қўқон шаҳри, гулистон кўчаси, 4-уйда яшовчи, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, 2018 йил 23 октябрдан қамоқда сақланмоқда, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, …
2 / 10
лигини, мазкур пуллар ноқонуний равишда ўзлаштириб юборилганлигини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, я.жўраевни пул беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, я.жўраевдан жамиятнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермаслик эвазига 7.000 қути гугурт маҳсулоти ёки 70.000 ақш доллари беришни талаб қилиб, 2018 йил 22 октябрь куни “kontinent progress” мчж биносида я.жўраевдан ушбу 2 пулларнинг бир қисми сифатида 10.000 ақш долларини олаётган вақтда ушланган. судланувчи с.исаков суд мажлисида айбига иқрор бўлмай, қуйидагиларни, яъни у 2012 йилда “kontinent progress” мчж раҳбарлари я.жўраев, “отабек” ва “бахром” исмли шахслар билан таниши “акром” орқали танишгани, шундан сўнг у “kontinent progress” мчж ва “atlas invest”лардан гугурт сотиб олиб, қўқон шаҳрида сотиб тирикчилик қилиб келгани, 2017 йил апрель ойига қадар турли корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар номига ушбу корхоналардан шартномалар олиб, аксарият ҳолларда ўзи келиб, гугурт маҳсулотларини олиб кетиб, шартнома ва ҳисоб- фактурларни ҳам ўзи олиб кетиб, расмийлаштириб юргани, …
3 / 10
б берилганини тасдиқловчи ҳисоб-фактураларни бериб, уни чиқариб юборгани, шундан сўнг уни “kontinent progress” мчжга умуман киритишмагани, у жамият раҳбари “ойбек” билан гаплашиб, унга жамиятдан 280.000.000 сўм ҳаққи борлигини, ушбу пулларни беришини сўраганида, ойбек уни “kontinent progress” мчжда ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини айтгани, кейин у ушбу пулни ундириш учун “1007” ишонч телефонига қўнғироқ қилгани, аммо ушбу пулни ундира олмагани, шундан сўнг у ушбу фирмадан гугурт сотиб олган ш.хайитовга бу ҳақда айтганида, у банк айланмасини олиб бергани ва ушбу фирмадан пул ололмаётгани ҳақида “1007” рақамига қўнғироқ қилгани, шундан сўнг я.жўраев унга қўнғироқ қилиб, неча пул берса тинч қўйишини айтгани, у ҳаққини тўлиқ берса тинч қўйишини айтганида я.жўраев унга қўнғироқ қилиб, 300 қути гугурт беришини ёки шунга мос пул беришини айтгани, у борганида я.жўраев автомашина олиш учун олган пуллари ёнида эканини, унга ушбу пулларни беришини айтиб, унга 10.000 ақш доллари берганида 3-4 нафар фуқаролик кийимидаги шахслар уни ушлаб, 10.000 ақш долларини олишгани, аслида …
4 / 10
қилган тудбиркорлардан пул олиши мумкинлигини айтгани, шундан сўнг с.исаков бир нечта тадбиркорлик субъектларидан шартномалар олиб келгани, ушбу шартномаларга асосан уларга пул кўчирилгани, кўчирилган пулга яраша гугуртни тадбиркорлар олиб кетишгани, бу ҳақда барча ҳужжатлар расмийлаштирилгани, ҳужжатларни расмийлаштириш билан ҳисобчиси н.артикова шуғуллангани, с.исаков 2017 йилга қадар шундай ишлаб келгани, 2017 йил бошларида с.исаков унга тадбиркорлардан гугурт маҳсулотлари учун 280.000.000 сўм кўчирилгани, аммо ушбу пуллар учун гугурт маҳсулоти етказиб берилмаганини айтиб ,пул талаб қила бошлагани, у с.исаковдан талабини асослаб беришини сўрагани, у турли хил баҳоналар қилиб юргани, шундан сўнг у жамият бухгалтери н.артиковани чақириб, с.исаковни 280.000.000 сўм пул талаб қилаётганини, с.исаков томонидан жалб қилинган тадбиркорлик субъектлари билан барча ҳисоб китобларни кўриб чиқиб, кейин унга тақдим қилишини айтгани, н.артикова уни топшириғига кўра барча ҳужжатларни унга тақдим қилгани, у ушбу ҳужжатларни кўриб чиққанида барча амалга оширилган ҳисоб- китоблар бўйича ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилганини кўргани, с.исаков н.артиковага мурожаат қилиб, агар 280.000.000 сўм пуллар бўйича гугурт берилмаганлигини жамият …
5 / 10
штирилганлигини, у с.исаковга қўнғироқ қилиб, талаб қилган 70.000 ақш долларидан 10.000 ақш долларини беришини айтиб, уни чақиргани, тошкент шаҳар чилонзор тумани, гавҳар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “kontinent progress” мчжнинг қоровулхонасида департамент томонидан тақдим қилинган 10.000 ақш долларини с.исаковга бераётгани вақтида департамент ходимлари с.исаковни 4 ушлашгани, ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, жазо тайинлаш масаласини судга ҳавола қилди. гувоҳ н.артикова суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у 2016 йилдан “kontinent progress” мчжда бухгалтер лавозимида ишлаши, с.исаковни иш юзасидан таниши, у қўқон шаҳридаги тадбиркорлар билан келиб гугурт маҳсулотларини уларнинг фирмасидан олиб кетиб юргани, 2017 йил бошларида с.исаков келиб, ўзи томонидан жалб қилинган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказиб берилган пуллар рўйхати ва суммаси тўғрисида маълумот беришини сўрагани, у ушбу сўралган маълумотларни қоғозга чиқариб бергани, 2017 йил март ойида с.исаков унга қўнғироқ қилиб, “kontinent progress” мчжни с.исаков томонидан жалб қилинган тадбиркорлардан гугурт маҳсулоти учун тушган пуллар ҳисобидан 280.000.000 сўм қарзи борлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб беришини, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasi nomidan hukm"

ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м 2019 йил март ойининг 04 куни жиноят ишлари бўйича чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья э.тургунбоевнинг раислигида, халқ маслаҳатчилари: р.зиявуддинова ва с.машкуровалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси у.умаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси чилонзор туман прокурори ўринбосари н.аллабергенова ва туман прокурорининг иш ўрганувчи-ёрдамчиси х.салихов, судланувчи с.исаков ва унинг ҳимоячиси, “т.мавлянбекова” адвокатлик фирмаси адвокати р.абдуллаев, жабрланувчи я.жураев ва унинг ҳимоячиси, “golden-yust” адвокатлик фирмаси адвокати м.расулова, “kontinent progress” мчжнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи, “paritet group” адвокатлик бюроси адвокати т.джахангироваларнинг иштирокида исаков сунатулла машраповичга нисбатан ...

Этот файл содержит 10 стр. в формате PDF (544,6 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasi nomidan hukm", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasi nomida… PDF 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram