yig'ilish bo'limi yig'ilishi: yig'ilish kun tartibi

DOC 4 pages 64.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
___________ ________________________ йиғилиш б а ё н и ___________ 2021 йил ________ ________ раислик қилди: _____________________________ қатнашдилар: бош прокуратура ҳузуридаги миб ходими _____________________________ ва бошқалар. йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар: 1-масала: қонунчиликда алимент ундириш масалалари юзасидан ________________________ нинг маърузаси. 2-масала: бу борадаги маъсулиятини ошириш юзасидан йиғилиш раиси _________________________нинг маърузаси. 3-масала: савол-жавоблар. йиғилишнинг бориши: йиғилиш раиси _______________________ йиғилишни кириш сўзи билан очди. йиғилиш кун тартиби ва регламенти тасдиқланди. 1-масала юзасидан: қонунчиликдаги алимент ундириш юзасидан _______________ _____ маъруза қилди. таъкидландики, алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади. ота-оналар боладан алоҳида яшаган тақдирда боланинг тарбияси ва унинг таъминоти масалалари муҳим аҳамиятга эгадир. 1998 йил 1 сентябрдан амалга киритилган ўзбекистон республикасининг оила кодекси оилани мустаҳкамлаш ва вояга етмаган болалар манфаатларини қўриқлашнинг устунлиги тамойилини назарда тутади ва бошқа хил оилавий муносабатлар қатори алимент ундириш масаласини ҳам тартибга солади ва …
2 / 4
ддий таъминоти қандай амалга оширилади? вояга етмаган болаларнинг алимент таъминоти деганда нима тушунилади? алимент келишуви нима ва у қандай амалга оширилади? алимент тўланмаганида қандай чоралар кўрилади? алимент миқдори қандай аниқланади? алимент ўз вақтида тўланмаганлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган? шу каби бошқа саволлар алимент ундириш масаласи билан дуч келган аксарият фуқароларда пайдо бўлиши табиий. бироқ малакали ҳуқуқий маслаҳат олиш имконияти ҳаммада бир хил эмас. ҳуқуқий соҳада билим етишмаслиги ота-онанинг фарзанди ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. шунинг учун қуйида, фуқаролар орасида тез-тез учраб турадиган шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. вояга етмаган болаларнинг алимент таъминоти деганда нима тушунилади? оила кодексига мувофиқ ота-она вояга етмаган болаларига таъминот беришлари шарт. вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир, алимент тўлови ота-онанинг бири томонидан иккинчисига, яъни вояга етмаган бола тарбияси билан шуғулланаётган ота ёки онага берилади (оила кодексининг 96, 97-моддалари). алимент ундиришнинг иккита йўли мавжуд …
3 / 4
омонидан имзоланиб, давлат нотариуси томонидан тасдиқланиши лозим. ўзаро келишув эр-хотин, собиқ эр-хотин ҳамда никоҳи расмийлаштирилмаган, умумий фарзандлари мавжуд шахслар ўртасида тузилиши мумкин. фақат туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада ота-она сифатида кўрсатилган шахсларгина келишув томонлари бўла олишлари мумкин. нотариал тасдиқланаётган алимент келишуви бўйича давлат божи келишув суммасининг 1%ини ташкил этади. шу билан бирга алимент келишувини тузишда давлат нотариусининг техник хизматларига оид харажатлар ҳам ундирилади. алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин (оила кодексининг 132-моддаси). нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақасига тенглаштирилади (оила кодексининг 130-131-моддалари) ва агар келишув шартлари бажарилмаган тақдирда, уни мажбурий ижро этиш учун туман суд ижрочилари бўлинмасига мурожаат қилиниши мумкин. агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, ота ёки она алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилиши мумкин. оила кодексига биноан вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суд буйруғи ёки суднинг ҳал …
4 / 4
ъкидлаш жоизки, алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин (оила кодексининг 102-моддаси). алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир (оила кодексининг 136-моддаси). лекин ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йил давомида ундириб олиниши мумкин. алимент ундириш масаласи суд тартибида қандай ҳал қилинади? агар судга мурожаат қилишга қарор қилсангиз, у ҳолда алимент ундириш тўғрисида суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза ёки даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. буйруқ тартиби: ўзбекистон республикаси …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "yig'ilish bo'limi yig'ilishi: yig'ilish kun tartibi"

___________ ________________________ йиғилиш б а ё н и ___________ 2021 йил ________ ________ раислик қилди: _____________________________ қатнашдилар: бош прокуратура ҳузуридаги миб ходими _____________________________ ва бошқалар. йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар: 1-масала: қонунчиликда алимент ундириш масалалари юзасидан ________________________ нинг маърузаси. 2-масала: бу борадаги маъсулиятини ошириш юзасидан йиғилиш раиси _________________________нинг маърузаси. 3-масала: савол-жавоблар. йиғилишнинг бориши: йиғилиш раиси _______________________ йиғилишни кириш сўзи билан очди. йиғилиш кун тартиби ва регламенти тасдиқланди. 1-масала юзасидан: қонунчиликдаги алимент ундириш юзасидан _______________ _____ маъруза қилди. таъкидландики, алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри...

This file contains 4 pages in DOC format (64.0 KB). To download "yig'ilish bo'limi yig'ilishi: yig'ilish kun tartibi", click the Telegram button on the left.

Tags: yig'ilish bo'limi yig'ilishi: y… DOC 4 pages Free download Telegram