moliya bozori risklari

DOC 14 sahifa 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
5-мавзу: молия бозори рисклари: турлари ва табиати режа: 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. 2. молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар. 3. инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш асослари. 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. молия бозоридаги рисклар манбаси ҳар турдаги омиллар ҳисобланиб, уларнинг эҳтимолий тарзда маълум ва номаълум даражадаги таъсири молия бозорида мос равишда рискли жараён, ҳодиса ва ҳаракатларни келтириб чиқаради. бошқача қилиб айтилса, рисклар ҳар доим омиллар таркибида мавжуд бўлиб, табиатан эҳтимолий характерга эга қонуниятлар асосида тарқалади, уларнинг таъсири остида молия бозори муҳитида ривожланиши шаклланувчи воқеликларга бевосита ёки билвосита ўтади (кўчади). бундай ҳолат ўз-ўзидан молия бозоридаги рисклар муаммосини ўта долзарблигини тасдиқлайди. демак, рисклар молия бозори муҳитида доимо мавжуд бўлиб, унинг ҳолати ва риволаниши сифатини пасайтириб ва заифлаштириб туради (умуман олганда бозор муҳитини “ифлослаштиради”), баъзан эса ёмонлаштиради. бу эса молия бозори қатнашчилари …
2 / 14
ан маълум деб олинган молия бозори муҳитининг рискли шароитларга мослигини баҳолаш лозим. баҳолашдаги бундай таҳмин одатда ҳаракатнинг қисқа вақт даврида мазмунга эга бўлиши мумкин, демак бу ҳосса ҳам шартлидир. молия бозорининг ҳар бир қатнашчиси фаолиятини (ҳаракатларини) ва молия бозори механизмини ўзаро боғлиқликда ва уйғунликда мос келиши даражасини (бу параметрни қуйида қисқача мкд деб белгилаб оламиз) ҳозирда ўрганиш бозор ва унинг қатнашчиларини турли омилларга, улар таркибида ҳамиша мавжуд эҳтимолий рискларга ўта сезгир бўланлиги, буларнинг таъсири остида тўсатдан вужудга келувчи турли ноҳуш воқеликлар (ҳодиса ва жараёнлар, ҳаракатлар) ривожи шаклланиши эҳтимоли ҳар доим мавжуд бўлганлиги сабали муҳим аҳамиятга эга. рисклар молия бозори муҳитини “ифлослаштириши” ва мкд миқдорига салбий таъсир кўрсатиши сабабли улардан тозалаш зарурлиги табиийдир, демак, лекин бу зарурат ҳанузгача муаммо сифатида долзарб бўлиб келмоқда. бу муаммони ечишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим: - мкд миқдорига таъсир этувчи рискларни вужудга келиши сабабларига ва турли тарзда ҳосил бўлувчи рискларни пасайтириш усулларига; - молия бозори ва …
3 / 14
уч асосий элементни (унсурни) инобатга олиш лозим: риск манбаи; таркибидан рисклар тарқаладиган операциялар тўплами; риск рецептори. риск манбаини риск рецепторига таъсири бевосита (тўғридан тўғри) ва билвосита (тўғри бўлмаган) бўлиши мумкин. қатнашчилар жуфтлигидаги мкд доирасида ички рисклар, ҳар қандай жуфликлар орасида эса жуфтликлар рисклари вужудга келиши мумкин. таъкидлаш жоизки, ички рисклар ва жуфтликлар рисклари беҳоста (ташқи омиллар сабабли олдиндан билмаган ҳолда) ва/ёки идрокли (субъектив сабабли омиллар асосида) равишда вужудга келиши мумкин. бунда идроклилари ривожланган бозор шароитида яққол прогнозланиши мумкин ва профессионаллар учун унчалик ҳавф туғдирмайди, яъни уларни бошқариш мумкин. аммо беҳосталари ташқи омилларга боғлиқлиги ва табиатан эҳтимолийлик характерига эга бўлганлиги сабабли қийин бошқарилади. шунинг учун беҳоста вужудга келувчи рисклар (бр) амалиётда муаммоли бўлади. демак, брларни бошқариш мақсадида ўрганиш масалалари профессионаллар ва оддий инвесторлар учун муҳим аҳамиятга эга. молия бозори қатнашчиси учун молиявий инструмент бўйича кўпинча ноаниқ бўладиган қуйидаги информация аҳамиятга эга: · молиявий инструментни иқтисодий-хуқуқий таъминланганлиги асосида базисига эквивалентлилиги даражаси; · …
4 / 14
. иқтисодий (тижорат) рисклари – иқтисодиётдаги ноҳуш ўзгаришлар билан белгиланадиган рисклар. ўз навбатида сиёсий ва иқтисодий рисклар ички ва ташқи бўлиши мумкин. қамрови бўйича рисклар қуйидаги турларга ажралади: · халқаро доирада; · мамлакат доирасида; · регионал доирада; · тармоқ ичида; · корхона рисклари. молия бозори рискларига қуйидагиларни киритиш мумкин: инвестицион риск (8.3 параграфга қаралсин), тизимли риск, тизимсиз риск, селектив риск. тизимли риск – молия бозорининг қандайдир сегментидаги инқирозли ҳолат билан боғлиқ риск бўлиб, унга инфляцион риск, қонунчилик ҳужжатларини ўзгариши риски, фоиз ставкаси риски, “буқалар” ва “айиқлар” бозоридаги риск, ҳарбий конфликтлар риски киради. бу рискни таҳлили молия бозори сегментларидаги ҳолатнинг ўрганиб (кузатиб) сифатий баҳолаш билан боғлиқ. лекин унинг натижалари риск даражасини пасайишига таъсир кўрсатмайди. бу рискни диверсификацияланмайдиган риск ҳам дейилади, инвестицион қарорлар қабул қилинишига боғлиқ эмас. тизимсиз риск – агрегирлашган тушунча бўлиб, ўзида молия бозори рискларининг барча турларини мужассамлаштиради. бу риск молия инструментларининг у ёки бу турини конкрет шар-шароитлардан келиб чиқиб …
5 / 14
тли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар. молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида хатарларни олдини олиш ёки таъсирини камайтириш учун хатарнинг ҳар бир турига қарши турувчи суғурталаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш керак. ҳозирги қимматли қоғозлар бозорида энди тўлақонли амал қилинаётган мамлакатларда шу жумладан ўзбекистон республикасида ҳам қимматли қоғозлар операциялари билан хатарларни суғурталаш етарли даражада ривожланмаган. бундай хатарларни суғурталаш қимматли қоғозлар бозори ва суғурта ишининг бирлашишидаги энг муҳим фаолият соҳаларидан бири ҳисобланади, уни мамлакат амалиётида жуда яқин вақт ичида ўзлаштириш муҳим вазифадир. бу борада талабалар тўлиқ маълумотларни “суғурта” фанини ўрганиш жараёнида оладилар. рискларнинг олдини олишнинг иккинчи йўли бу қимматли қоғозлар бозорида хеджирлашдир. хеджирлаш – бу фючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси билан бир вақтда бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини суғурта қилиш шаклларидан биридир. хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан бир вақтда, ўз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади). хеджирлаш: · томонлар кўрадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliya bozori risklari" haqida

5-мавзу: молия бозори рисклари: турлари ва табиати режа: 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. 2. молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар. 3. инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш асослари. 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. молия бозоридаги рисклар манбаси ҳар турдаги омиллар ҳисобланиб, уларнинг эҳтимолий тарзда маълум ва номаълум даражадаги таъсири молия бозорида мос равишда рискли жараён, ҳодиса ва ҳаракатларни келтириб чиқаради. бошқача қилиб айтилса, рисклар ҳар доим омиллар таркибида мавжуд бўлиб, табиатан эҳтимолий характерга эга қонуниятлар асосида тарқалади, уларнинг таъсири остида моли...

Bu fayl DOC formatida 14 sahifadan iborat (98,0 KB). "moliya bozori risklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliya bozori risklari DOC 14 sahifa Bepul yuklash Telegram