суғориш ва мелиорация

PPTX 26 pages 4.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
кишлок хужалик гидротехник мелиорацияси маърузачи: м. чулиев ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қарши филиали ирригация ва мелиорацияси фани мавзу: “суғориш ва суғориш тўғрисида умумий маълумотлар” асосий адабиётлар рўйхати http://tiiame.uz/uz/page/ilmiy-jurnallar (ирригация ва мелиорация журнали). http://qxjurnal.uz/load/jurnal_2017/agro_ilm_2017 (агро илм журнали). https://elibrary.ru/title_about.asp?id=54940 (журнал вопросы мелиорация) хамидов м.х., шукурлаев х.и., маматалиев а.б. “қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси”. тошкент. шарқ. 2008. -408 бет. хамидов м.х., шукурлаев х.и., лапасов х.о. “қишлоқ хўжалик гидротехник мелиорацияси” фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича ўқув қўлланма. тошкент. 2014. -233 бет. рахимбаев ф.м., хамидов м.х. “қишлоқ хўжалиги мелиорацияси”. ташкент. меҳнат. 1996. -328 бет. костяков а.н.основы мелиорация, м.: сельхозгиз, 1960 г.-604 стр. марков е.с. сельскохозяйственные гидротехнические мелиорации, м.: колос, 1981 г. - 376 стр. қўшимча адабиётлар рўйхати ерхов н.с., ильин н.и., мисенев в.с. мелиорация земель, - м.: агропромиздат, 1991. - 319 стр. ирригация узбекистана. i-iv томы. интернет материаллари фаолият босқичлари фаолият мазмуни ўқитувчи талабалар …
2 / 26
лар, ёзиб борадилар, саволларга жавоб берадилар. iii. якуний босқич (15 дақиқа). мавзуни умумлаштиради, умумий хулосалар қилади, якун ясайди, саволларга жавоб беради. талабаларга мавзу бўйича назорат саволларини эълон қилади. тинглайдилар, савол берадилар, саволларга жавоб берадилар ва уйга вазифани ёзиб оладилар. “суғориш ва суғориш тўғрисида умумий маълумотлар” мавзусидаги маъруза машғулотининг технологик харитаси маърузанинг режаси суғориш ва суғориш тарихи суғоришнинг моҳияти, кўринишлари ва турлари. суғоришнинг ташқи муҳитга, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсири суғориш сувининг сифати. суғориш ва суғориш тарихи суғориш – сувнинг оқим холатидан тупроқ намлиги холатига ўтишидир. суғоришнинг моҳияти, кўринишлари, турлари суғоришнинг асосий моҳияти - бу қишлоқ хўжалик экинлари учун керакли намликни етказиб бериб, экинлар учун зарур бўлган тупроқнинг сув, озуқа, ҳаво ва иссиқлиқ режимларини хамда суғориладиган майдонда мақбул микроиқлим шароитини таъминлаш ва бошқаришдан иборатдир. суғориш амалга оширилиши бўйича мунтазам ва бир маротабалик суғоришларга бўлинади. мунтазам суғориш да худуднинг табиий- иқлим шароитидан ва ўсимликнинг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, вегетация (ўсув) …
3 / 26
егетация суғоришларга бўлинади. вегетация суғоришлари – экинларнинг ўсув давридаги сувга талабларини таъминлашдир. улар вазифасига намлантирувчи, аэрозол ва кўра: озиқлантирувчи, иситувчи бўлади. новегетация суғоришлари - нам тўпловчи, ҳайдов ва экин экиш олди, шўр ювиш ва провокация- ёввойи ўтларни кўкартирувчи суғоришлардир. суғориш суви ўсимликнинг ўсиши даврида унинг қуруқ массасини ҳосил қилиш учун ишлатилади. қолгани ўсимликнинг барглари ва танаси орқали буғланишига – транспирацияга сарфланади. суғоришнинг ташқи муҳитга, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсири транспирация – ўсимликларнинг баргларидан сувнинг буғланишидир. - транспирация коэффициенти ўсимликнинг бир бирлик қуруқ массасини ҳосил қилиш учун сарфланган сув миқдоридир. нотўғри суғориш – тупроқ структурасини бузади, хаво ва озуқа режими бузилади, илдиз жойлашган фаол қатламдан элементларини пастга ювиб кетади, озуқа сизот сувлари сатхи кўтарилади, ботқоқланиш ва шўрланиш юзага келади, ўсимликлар ҳосилдорлиги пасаяди, тупроқнинг ювилиши ва атроф мухит ифлосланишига олиб келади. суғориш таъсирида тупроқнинг агрономик хусусиятлари, сув-хаво, иссиқлик, озуқа режимларида, тупроқнинг микробиологик фаоллиги, суғориладиган майдоннинг микроиқлим шароитида катта ўзгаришлар бўлади. суғориш …
4 / 26
мдор қатлам юзага келади. сув тупроқдаги озуқа элементларини эритиб, ўсимликларнинг озиқланиш режимини яхшилайди. суғориш натижасида тупроқда микробиологик жараёнлар фаоллашади: аммонификация и нитрофикация (азот хосил қилувчи бактериялар фаоллиги) натижасида ўсимликларнинг азот билан озиқланиши яхшиланади. суғориш натижасида ўсимликнинг илдиз қисми кучли ривожланиши натижасида тупроқ кўп миқдорда унинг қолдиқлари - органик моддалар билан бойийди. суғориш ўсимликларда катта барг юзаси, кучли илдиз тизими, катта вегетатив массани таъминлаб, унинг ҳосилдорлиги ва ҳосили сифатини ошишига олиб келади. суғоришнинг ташқи муҳитга, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ҳосилдорлигига таъсири суғориш суви сифатига ундаги оқизиқлар катталиги, минерализацияси ва температураси бўйича талаблар қўйилади. оқизиқлар катталиги 0,1- 0,15 мм дан катта бўлса, суғориш тармоғини лой босиши, 0,1-0,005 мм оралиқдаги оқизиқлар далага тушиб, оғир механик таркибли тупроқларнинг сув-физик хоссалари ва сув ўтказувчанлигини оширади. 0,005 мм дан кичик оқизиқлартаркибида озуқа моддалари бўлиб, тупроқ унумдорлигини оширади, аммо тупроқнинг физик хоссаларини, сув ўтказувчанлигини камайтириб, тупроқ аэрациясини ёмонлаштиради. суғориш сувининг сифати суғориш сувининг минерализацияси 1,0 г/л гача …
5 / 26
ма дехкончилик ривожлани- ши боскичлари : мавжуд қабилаларда одамлар сони кўп булиб, улар бирламчи суғориш ишларини олиб боришган; қулдорлик жамоалари ташкил қилиниши муносабати билан ва қуллар синфи пайдо бўлиши натижасида, қулдорлар унинг кучи хисобига нисбатан каттарок каналлар қуришни бошлашган; марказлашган қулдорлик давлатлари вужудга келиши ва уларнинг суғориш тармоқларини қуриши ва кенгайтириши, уларни бир суғориш манбасидан сув олиши ва марказлашган холда бошқарилиши боскичидир. сунъий деҳқончилик суғоришга ўрта осиё асосланган қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий туркманистон, тожикистон ва ўзбекистоннинг жанубида бронза (мил. авв. iii-ii йилликлар) даврида, тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (мил. авв. viii-iv асрлар) даврида шаклланиб, ривожланди. ўрта осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча қуйи, қулай бўлган амударё (юқори, ўрта) оқимлари бўйларида, мурғоб воҳасида, воҳаларида зарафшон ва шаклланиб ҳолатни дунё қашқадарё ривожланади. тарихидаги бундай дастлабки давлатлар-миср (нил) ва месопотамия (дажла ва фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин. суғорма дехқончилик тарихи эрамизнинг биринчи асрларида хоразмда амударёнинг дарёлик …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "суғориш ва мелиорация"

кишлок хужалик гидротехник мелиорацияси маърузачи: м. чулиев ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қарши филиали ирригация ва мелиорацияси фани мавзу: “суғориш ва суғориш тўғрисида умумий маълумотлар” асосий адабиётлар рўйхати http://tiiame.uz/uz/page/ilmiy-jurnallar (ирригация ва мелиорация журнали). http://qxjurnal.uz/load/jurnal_2017/agro_ilm_2017 (агро илм журнали). https://elibrary.ru/title_about.asp?id=54940 (журнал вопросы мелиорация) хамидов м.х., шукурлаев х.и., маматалиев а.б. “қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси”. тошкент. шарқ. 2008. -408 бет. хамидов м.х., шукурлаев х.и., лапасов х.о. “қишлоқ хўжалик гидротехник мелиорацияси” фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича ўқу...

This file contains 26 pages in PPTX format (4.7 MB). To download "суғориш ва мелиорация", click the Telegram button on the left.

Tags: суғориш ва мелиорация PPTX 26 pages Free download Telegram