bozhhona ishininig huquqiy asoslari

PDF 12 sahifa 293,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
2-мавзу: божхона ишининг ҳуқуқий асослари режа: 1. ўзбекистон республикасининг 2016 йил 20 январдаги ўрқ-400-сонли “ўзбекистон республикасининг божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикасининг божхона кодекси. 2. қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган, ўзбекистон республикасининг президентининг 2018 йил 18 октябрдаги ўрқ-502-сон “давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни. 3. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон “ўзбекистон республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори. 1. ўзбекистон республикасининг 2016 йил 20 январдаги ўрқ-400- сонли “ўзбекистон республикасининг божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикасининг божхона кодекси. божхона кодекси ўзбекистон республикасида божхона ишини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат товарлар ва транспорт воситаларини ўзбекистон республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтиш ва декларациялаш тартибини, божхона режимларини қўллаш қоидаларини, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундиришнибелгилаб беради. божхона кодекси …
2 / 12
ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.” деб белгилаб қўйилган. “божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши” деб номланган 3-моддасида “божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. божхона тўловларини бекор қилиш, божхона тўловлари ставкаларини камайтириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мажбуриятларини бекор қилиш ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. …
3 / 12
лари (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат. 4-модда. божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборатдир. 6-модда. божхона органлари божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир. ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси, давлат божхона қўмитасининг қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «тошкент-аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти (бундан буён матнда божхона институти javascript:scrolltext(2876552) деб юритилади), шунингдек миллий кинология маркази божхона органларидир. божхона органлари ўзбекистон республикаси давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлган юридик шахслардир. божхона органлари ўзбекистон республикаси президенти томонидан ташкил этилади ва тугатилади. божхона органларининг ташкилий-штат тузилмаси ва чекланган штатлари сони, божхона постларининг тоифалари ўзбекистон республикаси президенти томонидан тасдиқланади. ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом …
4 / 12
масига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга: божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш; товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш; банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш; божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш; божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш; терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш; ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш; махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш; …
5 / 12
нг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши; ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги; ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши; божхона органларида коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириши; давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиши; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон “ўзбекистон республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори. ўзбекистон республикасига кириш ўзбекистон республикасидан чиқиш давлат чегарасини кесиб ўтишнинг умумий қоидалари автомобиль йўлларида (пиёдалар) жойлашган ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби темир йўл ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozhhona ishininig huquqiy asoslari" haqida

2-мавзу: божхона ишининг ҳуқуқий асослари режа: 1. ўзбекистон республикасининг 2016 йил 20 январдаги ўрқ-400-сонли “ўзбекистон республикасининг божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикасининг божхона кодекси. 2. қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган, ўзбекистон республикасининг президентининг 2018 йил 18 октябрдаги ўрқ-502-сон “давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни. 3. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон “ўзбекистон республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори. 1. ўзбе...

Bu fayl PDF formatida 12 sahifadan iborat (293,3 KB). "bozhhona ishininig huquqiy asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozhhona ishininig huquqiy asos… PDF 12 sahifa Bepul yuklash Telegram