"moliyaviy rikslarni boshqarish"

DOC 11 sahifa 197,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
1-мавзу: молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги режа: 1. “молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. молиявий рискларнинг моҳияти. 3. иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати. 1. “молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. кейинги йилларда рисклар тадқиқ этилган қатор илмий ишларда уларни минималлаштиришни амалга ошириш борасида маълум натижаларга эришиш таъкидлансада, мазкур жабҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжудлигини алоҳида қайд этиш лозим. хусусан, бу жараёнда рискларнинг моҳияти, уларнинг юзага келиш сабаблари ва ўзаро боқлиқлиги, шунингдек, оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият, яъни риск-менежмент имкониятларинитадқиқ этиш иқтисодий фанларнинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланишиниқайд этиш ўринлидир. “молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети иқтисодиётнинг турли соҳаларининг молиявий фаолиятида рискларни таҳлил қилиш, баҳолаш, пасайтириш ва самарали бошқариш билан боғлиқ бўлган молиявий-иқтисодий муносабатлар ташкил қилади. “молиявий рискларини бошқариш” фанининг вазифалари: · молиявий рискларнинг моҳиятини; · риск-менежмент ва унинг моҳиятини; · молия бозори рисклари: турлари ва табиатини; · фонд бозори рискларни бошқаришни; …
2 / 11
тчиларнинг назарий қарашларига мувофиқ рискларни қуйидаги3 гуруҳ кесимида туркумлаш мумкин (чизма): молиявий рисклар гуруҳланиши — биринчи гуруҳ риски. тадқиқотчиларнинг талқинига кўра, риск кенг маънода номаълум воқелик бўлиб, унинг юз бериши оқибатида фаолиятга ижобийёки салбий таъсир етказилиши мумкин; — иккинчи гуруҳ риски. олимларнинг қарашларига кўра, риск фаолият сифатида ютуқли натижага эришиш мақсадида амалга оширилган саъй-ҳаракат ҳисобланади; — учинчи гуруҳ риски. тадқиқотчилар бу рискни муқобил вариантларданбирини танлаш жараёнида ютуққа эришиш ёки хатога йўл қўйиш эҳтимоли сифатида талқин этишади. бундай қарашлар доирасидаги тадқиқотлар салмоқли бўлиб, муаллифларнингасосий қисми молиявий риск - бу молиявий инструментларга эгалик билан боқлиқ, шунингдек, молия институтлари актив ва пассивларининг параметрлари ўзаромос эмаслиги оқибатида йўқотиш(зарар кўриш) эҳтимоли эканлигини таъкидлашади. кейинги вақтда тадқиқотчилар «эҳтимол» тушунчасининг ўрнига «имконият» сўзини кўпроққўлланилаётганлигини маъқуллаб бўлмайди. рискнинг моҳияти фойда олиш ёки зарар кўриш, мол-мулкни йўқотиш, жойлаштирилган инвестициядан олинадиган даромаднинг кутилганидан фарқланишикаби эҳтимол бўлган натижаларга асосланади. хусусан, молия соҳасида риск нисбатан кенг талқинда тушунилади. шу боис риск нафақат …
3 / 11
эриша олмаслик ёхуд уни йўқотиш ҳисобланади. бу ўринда таъкидлашлозимки, молиявий рискларни таснифлашга бўлган ёндашувлар хилма-хилдир. умуман олганда, молиявий рисклар ўзига хос тузилмага эга. улар бозор риски,ликвидлик риски, фоиз риски, кредит риски ва валюта рисклари кабилардан иборатлиги қайд этган тасниф бирмунча илмий асосланган ҳисобланади (чизма). молиявий рисклар турлари шу ўринда, молиявий рискларнинг юқоридаги турларига алоҳида тўхтаб ўтишнилозим топдик. хусусан, бозор риски ҳамда кредит риски тегишли молиявий инструментларга эгалик қилиш жараёнида юзага келади. бу икки турдаги рисклар,айни вақтда ўзига хос, алоҳида ёки тизимли ҳодиса сифатида нафақат аниқ бирмолия институтининг саъй-ҳаракати, балки бозордаги ўзгаришлар таъсирида кечишини ҳам таъкидлаш ўринлидир. бозор рискининг молия институти фаолиятига таъсири маҳсулот нархи ёкибозор сегментлари (масалан, фонд индекси ёки қимматбаҳо металлар нархи) ўзгаришлари ҳолатида тизимли кечади. молия институтининг инвестицияга йўналтирган маблағлари нархи кескин ўзгариши шароитида бозор рискининг таъсири ўзигахос тарзда ҳам кечиши мумкин. таъкидлаш лозимки, кредит риски ҳам шу йўсинданамоён бўлади. шу билан бирга, йўқотиш(зарар кўриш)лар риски банкнинг кредит …
4 / 11
сириниўтказа олмайди. шу боис, бу тоифадаги рискларни минималлаштиришни тўлиқҳажмда таъминлаб бўлмайди, чунки ставкалар тўлиқ баланслашган ҳолларда ҳамфоиз риски тизимли рискнинг «қолдиғи» сифатида сақланиб қолади. фоиз рискикелиб чиқишига кўра ўзига хос, алоҳида тарзда намоён бўлса-да, у тизимли кечади. юқорида келтирилган рискларнинг кейинги 3 тури (ликвидлик, валюта вафоиз рисклари) молиявий воситачиликнинг асосий функцияларидан бири - активлар трансформацияси натижасида юзага келади. молия институти актив вапассивларининг валюта бўйича ҳамда муддатларга кўра баланслашганлиги даражаси активлар трансформацияси таъсирида ўзгариши мумкин. бу ўринда, иқтисодийилмий адабиётларда категориялар талқини мазмунан ўзаро аралашиб кетганлигикузатилади. бунинг изоҳи сифатида фоиз ставкасининг ошиши ҳисобига облигация нархи пасайиши риски ҳам фоиз риски саналишини келтириб ўтиш мумкин.,мазкур риск айнан бозор рискидан бошқа нарса эмас.бу жараёнда фоиз риски акция курси пасайиши рискидан ўзаро фарқланмайди.фоиз ставкаси эса облигация нархи, молиявий ҳолат ўзгариши, корпоратив бошарув сифатини аниқлашнинг муҳим омилларидан бири сифатида намоён бўлади.ставка таъсири сезиларли бўлган талаб ва мажбуриятлар номутаносиблиги шароитида молия институтининг мажбуран қабул қилган қарори натижаси …
5 / 11
валютага бўлган талаб унинг жозибадорлиги орқали аниқланганда,мазкур мамлакат риски юзаки баҳоланганлиги намоён бўлади. инвесторлар камрискли деб, ҳисоблаган валюталар мисолида шундай баҳолашнинг салбий оқибатлари яққол кузатилганлигини қайд этиш мумкин.иқтисодий адабиётларда хорижий валютада акс эттирилган талаб ва мажбуриятлар ўзаро мос эмаслиги шароитида юзага келадиган рискларни ифодалаш учун «translation risk» (рискни кўчириш) термини моҳиятан чекланганлиги боис, унингқўлланилаётганини самарали деб бўлмайди. кейинги йилларда молиявий инструментлар учун ликвидлик риски ажратиб кўрсатилмоқда. аммо, уларни ҳар қандай нархда сотиш имконияти чекланганёки нархи ижобий катталикда бўлмаган ҳолатларда кузатиладиган ушбу рискстандарт бозор рискининг хусусий бир кўриниши эканлигини қайд этиш ўринлидир. бизнинг назаримизга кўра, молиявий инструментларнинг ликвидликрискидан фарқли равишда рискнинг алоҳида бошқа турини ажратиб кўрсатишасосли эмас. 3. иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати. қатор муаллифлар молиявий рискларни кенг талқин этиш нуқтаи назарини қўллаб-қувватлашмоқда. масалан, молиявий рисклар таркибига ходимнинг хатога йўл қўйиши, ахборот ва техник тизимнинг носозлиги, товламачилик жиноятларини ўзида мужассам этган бошқа рискларни ҳам киритиш саъй-ҳаракатлари оммалашмоқда. шу ўринда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""moliyaviy rikslarni boshqarish"" haqida

1-мавзу: молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни бошқаришнинг зарурлиги режа: 1. “молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. молиявий рискларнинг моҳияти. 3. иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати. 1. “молиявий рискларни бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. кейинги йилларда рисклар тадқиқ этилган қатор илмий ишларда уларни минималлаштиришни амалга ошириш борасида маълум натижаларга эришиш таъкидлансада, мазкур жабҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжудлигини алоҳида қайд этиш лозим. хусусан, бу жараёнда рискларнинг моҳияти, уларнинг юзага келиш сабаблари ва ўзаро боқлиқлиги, шунингдек, оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият, яъни риск-менежмент имкониятларинитадқиқ этиш иқтисоди...

Bu fayl DOC formatida 11 sahifadan iborat (197,0 KB). ""moliyaviy rikslarni boshqarish""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "moliyaviy rikslarni boshqarish" DOC 11 sahifa Bepul yuklash Telegram