davlat nazorati ustidan standartlar

DOCX 12 pages 25.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
стандартлар устидан давлат назорати. режа: 1. стандартлар устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари. 2. стандартлар устидан давлат назоратининг вазифалари. 3. стандартлар устидан давлат назоратининг меъёрий асослари 4. стандартлар устидан давлат назоратининг ташкилий асослари 31.1. стандартлар устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажаришда стандартлаштириш бўйича мҳ мажбурий талабларини бажаришлари устидан давлат текшируви ва назорати ўтказишни тартибга солувчи қонунлар ва қонуности хужжатлари мавжуддир. хўжалик юритувчи субъектларининг фаолияти устидан давлат назоратини ўтказишнинг асосий талаби ва қоидалари ўзбекистон республикаси «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»- ги қонуни билан белгиланган. қонунда давлат назоратига тегишли қуйидаги асосий тушунчалар берилган: назорат қилувчи органлар — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун хужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар; - текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун хужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши; - текширишларни …
2 / 12
оротларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш; - идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш. хўжалик юритувчи субъектларининг фаолияти устидан давлат назоратини ўтказиш қуйидаги принципларга асосан олиб борилиши керак: - назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик; - юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; - хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралаш- маслик. қонунда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тек- шириш жараёнида назорат қилувчи органларининг текши- рувни ўтказувчи мансабдор шахсларига нисбатан аниқ талаблар белгиланган. назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун хужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишлари лозим. ушбу мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текши- ришига текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома ва текши- рувни ўтказишга қонуний асослар мавжуд бўлгани тақдирда йўл қўйилади. қонунчиликда белгиланган стандартлаштиришнинг асосий мақсадларини амалга ошириш учун маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларга тегишли стандартлаштириш бўйича мҳда тегишли (мажбурий ва тавсиявий) талаблар белгиланади. хўжалик фаолияти субъектлари томонидан мҳ ларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга таал- луқли бошқа қонун …
3 / 12
атлари доирасида амалга оширадилар. хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фой- даланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишла- тиш босқичларида) давлат назорати объекта ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг «техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасида «техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назорати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади» деб белгиланган. шу билан бирга, қонунда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари — «ўзстандарт» агентлиги, ўзбекистон республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари кўрсатилган. метрологик қоидаларнинг амал қилиниши, ўлчашлар бирлигини таъминлаш устидан давлат метрологик назоратини олиб бориш тартиби ўзбекистон республикасининг «метрология тўғрисида»ги қонунида белгиланган. давлат метрологик назорати …
4 / 12
ўзбекистон республикасининг «маҳсулотлар ва хизмат- ларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонуни (16-модда)да мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини ишлаб чиқарувчилар (тадбиркорлар, сотувчилар) томонидан бажарилиши устидан давлат текшируви ва назоратини ўтказиш «ўзстандарт» агентлигининг давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда олиб бориши белгиланган. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 12 августидаги 410-сонли қарори билан тасдиқланган «ўзбекистон республикасида стандартлар ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш устидан давлат назорати тўғрисида низом»ида давлат назорати олиб бориш тартиби белгиланган. низомда хўжалик фаолияти субъектларида стандартлар ва стандартлаштириш бўйича бошқа ҳуқуқий хужжатлар мажбурий талабларини ижроси устидан давлат назоратини ўтка- зишга ваколатли идоралар сифатида «ўзстандарт» агентлиги ва бошқа махсус ваколатли давлат бошқаруви идоралари кўрсатилган. сертификатлаштириш тизимининг мажбурий қоидалари бажарилиши ва сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан давлат назоратини «ўзстандарт» агентлигининг давлат инспекторлари ўтказадилар. метрология меъёр ва қоидалари бажарилиши устидан давлат метрологик текшируви ва назорати давлат метрологик хизмати («ўзстандарт» агентлиги) томонидан амалга оши- рилади. эталонлар, ўлчаш воситалари, моддалар ва материаллар таркиби ва хусусиятининг стандарт намуналари, ахбо- рот-ўлчаш тизимлари, ўлчашларни бажариш …
5 / 12
я қоидаларининг, шунингдек, маҳсулотлар (жараёнлар, ишлар ва хизматлар)нинг аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, мулки хавфсизлигига, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни тежаш, бир-бирини алмаштира олишга мажбурий талабларни белгилайдиган стандартлар ва метрология қоидаларининг ўз вақтида жорий қилиниши ҳамда уларга риоя қилинишини, шунингдек, уларни назорат қилиш услублари бирлиги ва тамғалаш бирлилигини, қонунчиликда назарда тутилган, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномаларига киритилган бошқа талабларни текширадилар; б)физик ўлчовларнинг белгиланган бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчаш воситаларининг аҳволини, уларни тайёрлаш, сақлаш, узатиш, текшириш ва қўлланиш шароитларини, эскирган ўлчаш воситаларининг ишлаб чиқаришдан ўз вақтида олиб ташланишини ва уларни ян- гисига алмаштирилишини текширадилар; в)стандартлаштириш ва метрология хизматларининг идоравий хизматлари ишини назорат қиладилар; г)стандартлар устидан назоратни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширадилар ва уларнинг фаолиятларини мувофиқ- лаштирадилар; д)сертификатлаштириш синовларининг тўғри ўтказили- ши устидан назоратни амалга оширадилар; е)ишлаб чиқаришлар, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, сифат тизимларида аттестация шартларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан инспекция назоратини ўтка- задилар; ж)маҳсулотларнинг айрим турларини …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat nazorati ustidan standartlar"

стандартлар устидан давлат назорати. режа: 1. стандартлар устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари. 2. стандартлар устидан давлат назоратининг вазифалари. 3. стандартлар устидан давлат назоратининг меъёрий асослари 4. стандартлар устидан давлат назоратининг ташкилий асослари 31.1. стандартлар устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажаришда стандартлаштириш бўйича мҳ мажбурий талабларини бажаришлари устидан давлат текшируви ва назорати ўтказишни тартибга солувчи қонунлар ва қонуности хужжатлари мавжуддир. хўжалик юритувчи субъектларининг фаолияти устидан давлат назоратини ўтказишнинг асосий талаби ва қоидалари ўзбекистон республикаси «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қи...

This file contains 12 pages in DOCX format (25.1 KB). To download "davlat nazorati ustidan standartlar", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat nazorati ustidan standar… DOCX 12 pages Free download Telegram