davlat ishtirokini qisqartirish va hususiylashganlar uchun strategiya

DOCX 23 sahifa 54,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
маъруза 2. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари режа 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2.2. хусусийлаштиришнинг асосий принциплари 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — стратегия) ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 2 мартдаги пф-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” даги ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 29.03.2021 йилдаги 166-сонли қарори билан стратегия қабул қилинди. стратегия илғор хорижий тажрибани, шу жумладан, иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув бўйича тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) бошқариш ва ислоҳ қилишнинг мақсадлари, вазифалари …
2 / 23
авсия этиладиган амалиётини корхоналарнинг акциядорлари (иштирокчилари, муассиси), кузатув кенгашлари ва ижро этувчи органларига, шунингдек, жамоатчиликка етказишни белгиловчи ҳужжат ҳисобланади. ўзбекистон республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — давлат активлари агентлиги) давлат иштирокидаги корхоналарни самарали бошқариш бўйича давлат сиёсатини юритади ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда стратегиянинг амалга оширилишини таъминлайди. бунда давлат активлари агентлиги ва истисно ҳолларда, ўзбекистон республикаси президентининг алоҳида қарорлари асосида ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиқадиган республиканинг иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишлари ва мақсадлари доирасида амалга оширилади. стратегияни амалга ошириш учун: давлат иштирокидаги корхонага нисбатан уни бошқариш сиёсати ишлаб чиқилади; давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгаши корхонани бошқариш сиёсатини тасдиқлайди; давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгаши стратегияда келтирилган корпоратив бошқарув тамойилларини, давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари ижро этувчи орган томонидан жорий этилишини назорат қилади. мустақиллик йилларида 33,0 мингдан зиёд давлат корхоналари ва объектлари хусусийлаштирилди. бугунги …
3 / 23
р ролини ошириш ва уни ишончли ҳимоя қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди. хусусан, фуқаро авиацияси, энергетика тармоғида, кон-металлургия ва электротехника саноатида, йўл қурилиш соҳасида, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. шу ўринда, иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти тамойиллари асосида ишлаб чиқилган давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари давлат иштирокидаги 114 та корхонага жорий этилди ва 27 та корхона раҳбарларини танлов асосида сайлаш (тайинлаш) амалиёти бошланди. давлат иштирокидаги корхоналарда акциядор, иштирокчи ёки муассис функциялари давлат активлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва турли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилмоқда. шу билан бирга, квази-давлат кўринишидаги давлат унитар корхоналарининг тармоқ вазирликлари томонидан бошқарилиши, айрим давлат бошқаруви органлари томонидан бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тартибга солувчи функцияларнинг амалга оширилиши, алоҳида давлат иштирокидаги корхоналарга давлат функциялари берилганлиги ҳамда улардаги эксклюзив ҳуқуқлар хусусий сектор ва соғлом рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. ўтказилган таҳлиллар давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш соҳасида қатор тизимли …
4 / 23
ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият юритиши ҳамда хусусийлаштиришда тизимли ёндашув амалга оширилмаганлиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилигича қолмоқда. давлат иштирокидаги корхоналар тушуми ва активларининг ялпи ички маҳсулотга нисбати тегишинча 32 фоиз ва 120 фоизни ташкил этди. шунга қарамасдан, охирги уч йилда 477 та давлат унитар корхоналари ташкил этилган; давлат иштирокидаги корхоналарга имтиёз ва преференциялар берилиши ва улар томонидан давлатнинг тижорат ва нотижорат мақсадларини бажариш механизмининг очиқ-ошкора эмаслиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналар хусусий корхоналарга нисбатан устун мавқега эга бўлиб қолмоқда. шунга қарамасдан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг 45 фоизи томонидан давлат бюджетига дивиденд тўлангани, ушбу дивидендларнинг 90 фоизи 5 та йирик корхонага тўғри келиши уларнинг аксарияти фаолиятининг самарадорлиги паст даражада эканлигидан далолат беради; корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий этилмаганлиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятига давлат бошқаруви органлари аралашувининг юқори даражадалиги, кузатув кенгаши таркибида давлат хизматчиларининг кўплиги, мотивация ва жавобгарликнинг етарли эмаслиги, инсон капитали самарадорлигини ошириш заруратига бўлган …
5 / 23
онидан ҳар бир корхонага қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда уларнинг самарадорлигини оширишдан иборат. мақсадга эришиш учун қуйидагилар стратегиянинг асосий вазифалари ҳисобланади: иқтисодий ўсиш учун барқарор шарт-шароитларни таъминлаш манфаатларини кўзлаган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналар таркиби ва тузилмасини оптималлаштириш; корхоналарнинг (улардаги улушларнинг) давлат мулкида бўлиши ёки сақланишининг мезонларини (асосларини) белгилаш; давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мақсадларни белгилаш бўйича талабларни ўрнатиш; давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш самарадорлигини ошириш, шу жумладан, бошқарувнинг узоқ ва қисқа муддатли мақсадлари ва вазифаларини белгилаш ҳисобидан уларнинг рақобатбардошлиги ҳамда инвестицион жозибадорлигини, корпоратив бошқарув даражаси ва ахборот шаффофлигини ошириш; иқтисодиётда давлат секторини кенгайтиришни чеклаш, шу жумладан, тегишли тақиқлар ва чекловлар тизимини ўрнатиш ва уларга риоя қилиш, иқтисодиётда тўғридан-тўғри давлат иштирокини тармоққа оид ва бошқа тартибга солиш чоралари билан алмаштириш, шунингдек, белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун тизимли, барқарор ва узоқ муддатли кафолатларга риоя қилиш; давлат иштирокидаги ва нодавлат корхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитлар яратиш; мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функциялари ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat ishtirokini qisqartirish va hususiylashganlar uchun strategiya" haqida

маъруза 2. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари режа 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2.2. хусусийлаштиришнинг асосий принциплари 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — стратегия) ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 2 мартдаги пф-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”...

Bu fayl DOCX formatida 23 sahifadan iborat (54,4 KB). "davlat ishtirokini qisqartirish va hususiylashganlar uchun strategiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat ishtirokini qisqartirish… DOCX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram