давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси

DOCX 30 pages 62.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 30
маъруза 2. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари режа 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2.2. хусусийлаштиришнинг асосий принциплари 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — стратегия) ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 2 мартдаги пф-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. стратегия илғор хорижий тажрибани, шу жумладан, иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув бўйича тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) бошқариш ва ислоҳ қилишнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишларини белгилайди. тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакат иқтисодиёти учун стратегик муҳим бўлган давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини, суверенитетини ва миллий иқтисодий манфаатларига риоя этилишини таъминлаш тизимини ўз ичига …
2 / 30
ларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — давлат активлари агентлиги) давлат иштирокидаги корхоналарни самарали бошқариш бўйича давлат сиёсатини юритади ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда стратегиянинг амалга оширилишини таъминлайди. бунда давлат активлари агентлиги ва истисно ҳолларда, ўзбекистон республикаси президентининг алоҳида қарорлари асосида ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиқадиган республиканинг иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишлари ва мақсадлари доирасида амалга оширилади. стратегияни амалга ошириш учун: давлат иштирокидаги корхонага нисбатан уни бошқариш сиёсати ишлаб чиқилади; давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгаши корхонани бошқариш сиёсатини тасдиқлайди; давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгаши стратегияда келтирилган корпоратив бошқарув тамойилларини, давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари ижро этувчи орган томонидан жорий этилишини назорат қилади. мустақиллик йилларида 33,0 мингдан зиёд давлат корхоналари ва объектлари хусусийлаштирилди. бугунги кунда республикамизда 2 692 та давлат иштирокидаги тижорат ташкилотлари, шундан 1 133 та давлат унитар корхонаси, 1 124 та масъулияти чекланган жамияти …
3 / 30
ишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. шу ўринда, иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти тамойиллари асосида ишлаб чиқилган давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари давлат иштирокидаги 114 та корхонага жорий этилди ва 27 та корхона раҳбарларини танлов асосида сайлаш (тайинлаш) амалиёти бошланди. давлат иштирокидаги корхоналарда акциядор, иштирокчи ёки муассис функциялари давлат активлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва турли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилмоқда. шу билан бирга, квази-давлат кўринишидаги давлат унитар корхоналарининг тармоқ вазирликлари томонидан бошқарилиши, айрим давлат бошқаруви органлари томонидан бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тартибга солувчи функцияларнинг амалга оширилиши, алоҳида давлат иштирокидаги корхоналарга давлат функциялари берилганлиги ҳамда улардаги эксклюзив ҳуқуқлар хусусий сектор ва соғлом рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. ўтказилган таҳлиллар давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш соҳасида қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди, шу жумладан: давлат мулкининг республика ва муниципал мулкка таснифланмаганлиги, давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштиришни шаффоф механизмлар орқали амалга оширишни назарда тутувчи тўғридан-тўғри амал …
4 / 30
моқда. давлат иштирокидаги корхоналар тушуми ва активларининг ялпи ички маҳсулотга нисбати тегишинча 32 фоиз ва 120 фоизни ташкил этди. шунга қарамасдан, охирги уч йилда 477 та давлат унитар корхоналари ташкил этилган; давлат иштирокидаги корхоналарга имтиёз ва преференциялар берилиши ва улар томонидан давлатнинг тижорат ва нотижорат мақсадларини бажариш механизмининг очиқ-ошкора эмаслиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналар хусусий корхоналарга нисбатан устун мавқега эга бўлиб қолмоқда. шунга қарамасдан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг 45 фоизи томонидан давлат бюджетига дивиденд тўлангани, ушбу дивидендларнинг 90 фоизи 5 та йирик корхонага тўғри келиши уларнинг аксарияти фаолиятининг самарадорлиги паст даражада эканлигидан далолат беради; корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий этилмаганлиги натижасида давлат иштирокидаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятига давлат бошқаруви органлари аралашувининг юқори даражадалиги, кузатув кенгаши таркибида давлат хизматчиларининг кўплиги, мотивация ва жавобгарликнинг етарли эмаслиги, инсон капитали самарадорлигини ошириш заруратига бўлган муносабатнинг қониқарсизлиги оқибатида ижро этувчи органнинг акциядорлар олдидаги масъулияти пастлигича қолмоқда. давлат иштирокидаги корхоналарнинг 210 тасида кузатув кенгаши жорий этилган бўлиб, уларнинг …
5 / 30
таъминлаш манфаатларини кўзлаган ҳолда, давлат иштирокидаги корхоналар таркиби ва тузилмасини оптималлаштириш; корхоналарнинг (улардаги улушларнинг) давлат мулкида бўлиши ёки сақланишининг мезонларини (асосларини) белгилаш; давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан мақсадларни белгилаш бўйича талабларни ўрнатиш; давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш самарадорлигини ошириш, шу жумладан, бошқарувнинг узоқ ва қисқа муддатли мақсадлари ва вазифаларини белгилаш ҳисобидан уларнинг рақобатбардошлиги ҳамда инвестицион жозибадорлигини, корпоратив бошқарув даражаси ва ахборот шаффофлигини ошириш; иқтисодиётда давлат секторини кенгайтиришни чеклаш, шу жумладан, тегишли тақиқлар ва чекловлар тизимини ўрнатиш ва уларга риоя қилиш, иқтисодиётда тўғридан-тўғри давлат иштирокини тармоққа оид ва бошқа тартибга солиш чоралари билан алмаштириш, шунингдек, белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун тизимли, барқарор ва узоқ муддатли кафолатларга риоя қилиш; давлат иштирокидаги ва нодавлат корхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитлар яратиш; мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функциялари ва тартибга солувчи функцияларни ажратиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув ва назорат органлари фаолиятини такомиллаштириш; корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш; давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини …

Want to read more?

Download all 30 pages for free via Telegram.

Download full file

About "давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси"

маъруза 2. давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари режа 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2.2. хусусийлаштиришнинг асосий принциплари 2.1. иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш 2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — стратегия) ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 2 мартдаги пф-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. стратегия илғор хорижий тажрибани, шу жумладан, иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг давлат иштирокида...

This file contains 30 pages in DOCX format (62.9 KB). To download "давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси", click the Telegram button on the left.