"o'zbekiston respublikasi davlat bayrogi"

DOCX 4 стр. 20,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
ўзбекистон республикаси давлат байроғи "ўзбекистон республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган vii сессиясида қабул қилинган. давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. тимсоллар тилида бу - яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. бинобарин, амир темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. байроқдаги оқ ранг -муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. оқ ранг - поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. яшил ранг - табиатнинг янгиланиш рамзи. у кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. қизил чизиқлар - вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз …
2 / 4
йтиш жоизки, мазкур байрам ёшлик ва қувноқлик тушунчалари билан чамбарчас боғлиқликда келади. бугунги кунда у дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланади. ушбу санани ўтказиш борасидаги дастурлар бир-биридан фарқ қилишига қарамай, у талаба-ёшлар орасида тобора оммалашиб бормоқда. қайд этиш керакки, узоқ кутилган байрамни нишонлашда деярли ҳеч бир олийгоҳ четда қолмайди. диний бағрикенглик-тараққиёт омили ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маънавий-мафкуравий ҳаётимизда ҳам улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт гояларнинг хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо қилди. дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади ва яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади. азал-азалдан она юртимизда ислом, христиан, иудийлик, буддавийлик каби дин вакиллари ёнма-ён яшаб келган. …
3 / 4
ан тамойил асосида аниқ ва равон белгилаб берди. 1998 йилда «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар» тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, давлат ва дин муносабатлари қонуний тартибга солинди. ўзбекистон республикаси конституциянинг 31-моддасида "ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаелик ҳуқуқига эга. диний карашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди", деб ёзиб қўйилган. демак, динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг шахсий ишидир. бугунги кунда мамлакатимизда турли эътиқодга мансуб ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳити ўрнатилиши учун барча шароитлар яратилган. ўтган 20 йил мобайнида бу йўналишда муайян натижаларга эришилди. энг асосийси - бағрикенгликнинг муҳим омилларидан бири бўлган миллатлараро ва динлараро тотувлик тўла таъминланди. бугун мамлакатимизда 15 диний конфессияга мансуб 2000 дан ортиқ диний ташкилот фаолият кўрсатмокда, тошкент ислом университети, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти ишлаб турибди. ҳозирги куннинг энг асосий вазифаларидан бири халқимизнинг диний эътиқодига зид бўлган зарарли оқимларнинг …
4 / 4
тларни фуқароларимизга доимий равишда етказиб бериш олимларимиз томонидан мунтазам амалга оширилмоқда. диний бағрикенглик, энг аввало, бой тарихий-маънавий мерос, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар асосида миллий ўзлигини англаган, миллий ғурур - ифтихори юксалган, умуминсоний қадриятлар, замонавий технологиялар, илм-фан ютуқлари асосида дунёқараши шаклланган баркамол авлодни тарбиялашни кўзда тутади. юртимиз ривожини таъминлаш, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда тинчлигимиз ва фаровон ҳаётимизга хавф туғдирадиган ҳар қандай тахдидлардан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг, айниқса келажак авлодимиз бўлган ёшларнинг олдидаги муҳим вазифалардан биридир. дунёқараши шаклланган баркамол авлодни тарбиялаш диний бағрикенгликни таъминловчи энг асосий ва зарурий шартлардан бири эканлигини таъкидлаган ҳолда минтақа таълим муассасалари томонидан олиб борилаётган амалий ишларда вилоят ҳокимлиги, ўзбекистон мусулмонлари идораси, ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари кўмитаси, бир қанча давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий кўмаги ва фаол ҳамкорлиги катта ёрдам бераётганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""o'zbekiston respublikasi davlat bayrogi""

ўзбекистон республикаси давлат байроғи "ўзбекистон республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган vii сессиясида қабул қилинган. давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. тимсоллар тилида бу - яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. бинобарин, амир темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. байроқдаги оқ ранг -муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. оқ ранг - поклик, б...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (20,6 КБ). Чтобы скачать ""o'zbekiston respublikasi davlat bayrogi"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "o'zbekiston respublikasi davla… DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram