uzbekiston respublikasi konstitutsiyasi va harakatlar strategiyasi

DOCX 3 sahifa 19,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнининг ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрамига ўзбекистон халқига байрам табриги конституциямизнинг қоида ва тамойилларидан келиб чиқиб, биз бундан тўрт йил олдин ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик ҳамда кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотларни бошладик. “янги ўзбекистон” деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда. “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида самарали ва барқарор тизим шаклланмоқда. пандемия даврида 10 триллион сўм фондга эга бўлган инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, аҳоли ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. йил давомида 500 мингдан ортиқ тадбиркор ва 8 миллиондан зиёд фуқаро учун 34 триллион сўмга яқин имтиёзлар берилди, ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва бандликни оширишга 2,6 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди. жорий йилнинг ўзида 13 мингдан зиёд юртдошларимизга янги уйларнинг калити топширилди. шу билан бирга, сардоба туманида офатдан зарар кўрган хонадонлар учун кўп қаватли янги уйлар, ижтимоий инфратузилма объектларини ўз ичига …
2 / 3
си юртимизда учинчи ренессанс – миллий тараққиётимизнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилади. кейинги тўрт йилда 2 минг 600 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилиб, 2 минг 400 нафар шахс суд залидан озод қилингани, 7 та суд босқичи 3 босқичга келтирилиб, суд тизими “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта ташкил этилаётганида кўриш мумкин. мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия изчил амалга оширилмоқда. афв институтини қўллаш борасидаги шу йилнинг ўзида билиб-билмай жиноятга қўл урган ва ўз қилмишидан пушаймон бўлган 300 дан ортиқ шахс афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилинди, 200 нафар маҳкумнинг жазо муддатлари қисқартирилди. ўтган йигирма беш йилда узоқ вақт фуқароликка эга бўлмай келган 482 нафар шахсга фуқаролик берилган бўлса, бугунги кунда 50 мингдан зиёд киши шу ҳуқуққа эга бўлмоқда. тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш билан боғлиқ чекловлар бекор қилингани туфайли 40 мингдан ортиқ фуқаро пойтахт минтақасида сотиб олган уй-жойларини ўз номига расмийлаштириш …
3 / 3
. ушбу вазифаларни бажаришда сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтлари янада фаол бўладилар, деб ўйлайман. иккинчидан, тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим. сўнгги икки йилда давлатга 2 триллион сўм зарар етказган 1986 нафар мансабдор шахс коррупцияга оид жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли ва комплекс давом эттириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси устида иш олиб бормоқдамиз. коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир. учинчидан, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш масалаларига янада кучли эътибор қаратишимиз зарур. “қонун – устувор, жиноятга – жазо муқаррар” деган конституциявий тамойилни амалда таъминлаш учун ҳуқуқ-тартибот идораларининг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилади. тўртинчидан, муҳтарам нуронийларимиз, ҳурматли хотин-қизларимиз, азиз ёшларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, хонадон ва маҳаллаларимизда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"uzbekiston respublikasi konstitutsiyasi va harakatlar strategiyasi" haqida

ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнининг ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрамига ўзбекистон халқига байрам табриги конституциямизнинг қоида ва тамойилларидан келиб чиқиб, биз бундан тўрт йил олдин ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик ҳамда кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотларни бошладик. “янги ўзбекистон” деган ибора халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ҳодиса сифатида қабул қилинмоқда. “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган конституциявий норма асосида самарали ва барқарор тизим шаклланмоқда. пандемия даврида 10 триллион сўм фондга эга бўлган инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, аҳоли ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. йил давомида 500 мингдан ортиқ тадби...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (19,4 KB). "uzbekiston respublikasi konstitutsiyasi va harakatlar strategiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: uzbekiston respublikasi konstit… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram