инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

DOCX 96 sahifa 259,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 96
инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг резолюция 217 а (iii) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган муқаддима инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб; инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол этиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир этилишига олиб келганини, кишилар сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг эзгу интилишидир деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб; инсон охирги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши зарур эканлигини эътиборга олиб; халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини эътиборга олиб; бирлашган миллатлар халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини низомда тасдиқлаганликлари ҳамда янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашишга аҳд …
2 / 96
али ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур. 1-модда ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак. 2-модда ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур. бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ушбу ҳудуд мустақилми, васийми, ўз-ўзини идора қиладими ёки бошқача тарзда чекланганлигидан қатъи назар бирор бир айирмачилик бўлмаслиги керак. 3-модда ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир. 4-модда ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча кўринишлари тақиқланади. …
3 / 96
эканлигини аниқлаши учун тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга. 11-модда 1. жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир инсон ҳимоя учун барча имкониятлар таъминланган ҳолда, очиқ суд мажлиси йўли билан унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланишга ҳақлидир. 2. ҳеч ким, содир этилган вақтда миллий қонунлар ёки халқаро ҳуқуқларга кўра жиноят деб топилмаган хатти-ҳаракати ёки фаолиятсизлиги учун жазога ҳукм қилиниши мумкин эмас. шунингдек, жиноят содир этилган вақтда қўлланиши мумкин бўлган жазога нисбатан оғирроқ жазо берилиши мумкин эмас. 12-модда ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас. ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга. 13-модда 1. ҳар бир инсон ҳар бир давлат доирасида эркин юриш ва яшаш жойи танлаш ҳуқуқига эга. 2. …
4 / 96
3. оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳужайраси саналади ва жамият ҳамда давлат томонидан ҳимоя қилинишга ҳақли. 17-модда 1. ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. 2. ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас. 18-модда ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек, бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади. 19-модда ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тусқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади. 20-модда 1. ҳар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга. 2. …
5 / 96
ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга. 2. ҳар бир инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга. 3. ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга. 4. ҳар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эга. 24-модда ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақтга эга бўлиш, шу жумладан иш кунини оқилона чеклаш ҳуқуқи ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. 25-модда 1. ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга борлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга. 2. оналик ва болалик алоҳида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 96 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" haqida

инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг резолюция 217 а (iii) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган муқаддима инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб; инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол этиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир этилишига олиб келганини, кишилар сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг эзгу интилишидир деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб; инсон охирги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун кучи била...

Bu fayl DOCX formatida 96 sahifadan iborat (259,3 KB). "инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декла… DOCX 96 sahifa Bepul yuklash Telegram