vatan darsi

DOC 17 pages 82.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
хосият бобомуродова ватан дарси тошкент, 2013 йил, 24бет ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги-нинг 74-сонли буйруғига асосан “умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланди. бу қарорга жавобан таниқли шоира хосият бобомуродова ўқувчи одобномасини шеърий шаклда ҳамда ватан ва устозлар ҳақидаги шеърлардан ташкил топган янги девонини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмоқда. юқоридаги буйруқ ўқувчилар онгига етиб боришида “ватан дарси” энг яхши қўлланма бўлиб хизмат қилади. энг муқаддас бурч таниқли шоира, публицист, республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, ўзбекистон халқ таълими аълочиси хосият бобомуродова мамлакатимиз матбуотида шеърий тўпламлари, драма, достонлари, публицистик чиқишлари билан эл назарига тушган ижодкордир. ўзбекистон халқ таълими вазирлиги қарори билан тасдиқланган “ўқувчи одобномаси”нинг шеърий талқини сифатида яратилган “ватан дарси” номли китоб шоиранинг навбатдаги ижод маҳсулидир. тўпламдан ўрин олган шеърлар асосан ватан, устоз ва ўқувчининг устоз ва жамият олдидаги бурчи ҳақида. уларда муаллифнинг ватанга муҳаббати,меҳру садоқати нафаси уфуриб туради. ватан инсоннинг ор – номуси, уни кўз қорачиғидек асраш, унда яшаб …
2 / 17
нган туйғулари шундай деб ҳайқиради ва ўқувчисини бефарқ қолдирмайди. “ватан ягонадир, ватан биттадир” номли шеърининг минглаб ихлосмандлар томонидан ёд олингани, қўшиққа айлангани, баъзи ўқув юртлари ва мактабларда ватан мадҳияси сифатида ижро этилиши фикримизнинг далилидир. “ўқувчи одобномаси” рукнида берилган шеърларда, маърифат даргоҳида ҳар бир ўқувчи амал қилиши лозим бўлган одоб қоидалари содда, шеърий йўл билан тушунтирилган. бунда бадиий сўзнинг инсон онгига кучлироқ ва самаралироқ таъсир қилиш хусусияти ҳам ҳисобга олинган. панд – насиҳатни ёки дидактик ғояларни кишиларга шеър орқали тушунтириш мумтоз адабиётимизда ҳам қадимдан мавжуд бўлган. шоира таъкидламоқчи бўлган яна бир фикр – устозга бўлган ҳурмат ва меҳр туйғусидир: сенинг инсонлигинг, борлигинг учун, муаллимдан менинг жуда кўп қарзим. пайти келиб бошинг кўкка етган кун, иккимиз учун ҳам қил унга таъзим. ҳа, устозлари улуғланган юрт фарзандлари қобил ва доно бўладилар. кўп йиллар мактабда математика ўқитувчиси, мактаб директори бўлиб ишлаган ижодкорнинг ушбу асари ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб ўсишига, ватанпаварлик руҳида тарбия топишига …
3 / 17
аммани тенг элтар сен тушган кема. ҳар жойга ташлама буюмларингни, тоза ва текис кий кийимларингни. елка, кўкрак, қорин, тиззангнu очма, сочингни ўриб ол, ҳар ёнга сочма. бўйнингга занжирни дор айламагин, қўлга ҳар не тақиб хор айламагин. шаффоф кўйлак кийма, уят бўлади, ҳаёси йўқ жамоага ёт бўлади. дарсга орастаю сипо бўлиб кел, ҳар сабоқ байрамдай завққа тўлиб кел. сиз деб иззат айланг бир бирингизни, қизғанманг, аяманг меҳр нурингизни. боболардан мерос мардлик ва ҳурмат, момолардан мерос ҳаё ва иффат. учрашув, мажлислар ва тадбирлари билсанг сен учундир буларнинг бари. нотиқларнинг фикрин ёдингга жойла, сўзини тугатгач, зални тарк айла. беҳаё сўз дема, кўнгил ўлади, бошга нима келса тилдан келади. эшик тирбанд бўлса йўл бер, албатта, ўтсин устоз, аёл ва ёши катта. унутма шул эрур мен айтар калом, кичиклар каттага бергайдир салом. саломлашсанг ўнг қўл кўксингда бўлсин, ниятинг соф бўлсин, кўзларинг кулсин. устозлар, аёллар, катталар агар, қўл узатса сен ҳам қўл чўзсанг бўлар. билим масканининг …
4 / 17
монинг юлдузларисиз, сиз битта дарахтнинг илдизларисиз. сиз билан эртамиз, кечимиз ёруғ, сиз дунёни дарддан айлайсиз фориғ! аҳил бўлиб қўлни қўлга бергайсиз , битта мақсад билан сафга тургайсиз. шиорингиз бўлғай ҳурмат, эътибор, ҳалоллик, бирдамлик, адолат ва ор. муштлашма, қасдлашма,қилма ўғрилик, мақсадингга элтар фақат тўғрилик. дўстингнинг дилига бермагил озор, дилозордан ҳамма бўлгайдир безор. мактаб ҳудудида: ҳудудга киришда шуни тут ёдда, ўз гувоҳномангни кўрсат албатта. ўнг тарафдан юргил, югурма, шошма, чиқиндини махсус идишга ташла. агар устозингга дуч келсанг алҳол, ҳурматин жойга қўй,салом бер дарҳол. кўчада бесабаб юрма дарс пайти, саёқ юрган таёқ ер,қўяй айтиб. ўқув юртинг ҳақда доим бил шуни: кўзинг қорасидек асра мулкини. кийиниш, суҳбатнинг одоби бордир, риоя қилганлар ҳурматга ёрдир. сўрамай ҳар ерга қадаминг босма, деворга, доскага шиорлар осма. ичувчи, чекувчи аҳволин билсанг, сен ҳам гуноҳкорсан, айтмасдан келсанг. ўқув хонасида: устозинг сўзини бўлмай тинглагин, мағзин чақ, маъносин чуқур англагин. қоғозни ташлама, партага ёзма, тозаликни сақла, деворга чизма. оч бўлсанг кавшанма,сақич чайнама, …
5 / 17
оқизиб қўйма, газни беҳуд ёқма, тафтида куйма. туганмас кон эмас ахир электр, ёнмоқ, ўчмоғида ҳушёр бўлиб тур. бунда ички тартиб ҳамда “низом” бор, яхшилаб ўрган ва бўлгин хабардор. спорт мажмуаларида: кийиб келгин, спорт кийимларини, астойдил ижро эт, ўйинларини. жиҳозни асрамоқ одоби ҳам бор, уларга жонлидай қилгил эътибор. машғулот тугагач жой жойига қўй, дарсдан сўнг кишилик кийимингни кий. маданият саройи ва тадбирларда: кийимларинг ғижим, кир-чир бўлмасин, туфлинг тоза бўлсин, биров кулмасин. ўриндиққа ётиб олма, ясланиб, кулгу бўлма ахир,тадбир бошланиб. чапак чалсанг майли,чалмагин ҳуштак, тадбир битмай зални айламагил тарк. ушбу ҳолатлар ман этилади: устозингга асло бўлмагин қўпол, ота-онангни ҳам ранжитар бу ҳол. баҳс айлама ўзгаларнинг баҳосин, яхши ўқи “аъло” баҳо ёқса сен. ёлғон айтиб устозингни чалғитма, ғийбатчилар ўчоғига чўғ тутма. ерга урма ўртоқларинг номини, меҳр билан тўлдир кўнгил жомини. ёзма ишинг ўзгаларга ёздирма, ўзинг ўзгаларга ҳам ёзиб берма! ўтказиб юборма машғулотларни, сўнгра ечолмайсан мушкулотларни. кечикиш, бу сенинг беорлигингдир, устозлар олдида хор, зорлигингдир. …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "vatan darsi"

хосият бобомуродова ватан дарси тошкент, 2013 йил, 24бет ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги-нинг 74-сонли буйруғига асосан “умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланди. бу қарорга жавобан таниқли шоира хосият бобомуродова ўқувчи одобномасини шеърий шаклда ҳамда ватан ва устозлар ҳақидаги шеърлардан ташкил топган янги девонини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмоқда. юқоридаги буйруқ ўқувчилар онгига етиб боришида “ватан дарси” энг яхши қўлланма бўлиб хизмат қилади. энг муқаддас бурч таниқли шоира, публицист, республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, ўзбекистон халқ таълими аълочиси хосият бобомуродова мамлакатимиз матбуотида шеърий тўпламлари, драма, достонлари, публицистик чиқишлари билан эл назарига тушган ижодкордир. ўзбекистон халқ т...

This file contains 17 pages in DOC format (82.0 KB). To download "vatan darsi", click the Telegram button on the left.

Tags: vatan darsi DOC 17 pages Free download Telegram