mehnat samaradorligi va uning omillari

DOCX 13 sahifa 83,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
xv.i-мавзу. меҳнат самарадорлиги ва унинг омиллари 15.1.1. ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва якка тартибдаги меҳнат унумдорлиги 15.1.2. меҳнат унумдорлигини аниқлаш усуллари 15.1.1. ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва якка тартибдаги меҳнат унумдорлиги меҳнат фаолиятининг мақсади бирор натижага эришиш, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишдан иборатдир. ҳар қандай ходим ёки уларнинг гуруҳи учун натижа самарадорлиги, яъни вақт бирлиги – соат, кун, йил мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат миқдори муҳим аҳамиятга эга. бу натижа қанчалик юқори бўлса, унинг бирлигига сарфланган харажат, шу жумладан, хона, бино учун ижара ҳақи электр қувватидан фойдаланиш ҳақи ва шу кабилар шунчалик камроқ бўлади. бинобарин, меҳнат унумдорлиги юқори, маҳсулот ҳажми кўпроқ бўлса, унинг харажатлари камроқ бўлади. меҳнат самародорлиги маҳсулдорлиги меҳнат кўрсаткичи билан ўлчанади. меҳнат унумдорлиги - ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. у ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбатан, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади. жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аъзолари …
2 / 13
арини эмас, шу билан бирга сифат натижаларини ҳам ифодалайди. меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг яна бир муҳим устунлиги унда меҳнат ресурсларини тежашнинг акс этишидир. меҳнат унумдорлиги қанчалик юқори бўлса, иш сифати зарур даражада бўлгани ҳолда меҳнат харажатлари қанчалик кам бўлса, меҳнат самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. тадбиркор корхона эгаси учун вақт бирлиги ичида қандай ишлаб чиқариш даражасига эришилгани эмас, шу билан бирга у қандай меҳнат харажатлари билан таъмин этилгани ҳам муҳимдир. меҳнат харажатлар ходимлар сони ва меҳнатга тўланган ҳақ харажатлари билан ўлчанади. униси ҳам, буниси ҳам иш вақти билан ўлчаниши мумкин. шунинг учун ҳам меҳнат самарадорлигини таҳлил қилганда вақт бирлиги ичида сарфланган меҳнат харажатлари ҳам, шу билан бирга унинг тузилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳам қараб чиқилади. меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда қуйидагиларни таъминлаш имконини берадиган услубиёт идеал ҳисобланиши мумкин: · корхона ишнинг ижтимоий қадриятлар билан боғлиқлиги; · ходимга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиш: · меҳнат унумдорлигининг умумий ва хусусий кўрсаткичлари бир ўлчов билан ўлчаниши мумкинлиги; · меҳнат …
3 / 13
ган меҳнат ходимлари сони; су- ходимларнинг умумий ўртача рўйхатдаги сони . механизациялашган меҳнат ходимлари жумласига ўз ишини машиналар ва механизмлар ёрдамида бажарадиган кишилар киритилади. меҳнатни механизациялаш (автоматлаштириш) даражасининг ортиши моддийлашган меҳнат улушининг ошганлиги ва жонли меҳнат сарфлашни кўпайтирмасдан туриб меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларидан далолат беради. меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнатнинг унумдорлик кучи меҳнат унумдорлигининг айнан ўзи эмас: ҳақиқий меҳнат унумдорлиги яна иккита муҳим омилга - жонли меҳнатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган меҳнат интенсивлигига (жадаллигига) ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. меҳнат жадаллиги (интенсивлиги) – бу, жонли меҳнатнинг жиддийлиги ёки мураккаблиги даражаси бўлиб, иш вақти бирлиги ичида инсон асаб ва мускул қувватининг сарфланиши билан ўлчанади. бунда инсон организмига салбий таъсир кўрсатмайдиган жадаллик ижтимоий нормал жадаллик ҳисобланади, сарфланган қувват овқатланиши, дам олиш ва ҳиссий енгилланиш ҳисобига тўлиқ тикланади. ҳисобга кўра, меҳнатнинг нормал жадаллиги даражаси текис юзада соатига 4,8 км тезлик билан кетаётган кишининг куч-қувват сарфлашига тенгдир. нисбатан нормал муайян меҳнат …
4 / 13
онини берган бўлиб, меҳнат жадаллиги ва иш вақтидан фойдаланиш индекслари тегишли равишда 0,95 ва 0,9 дан иборат бўлса, у ҳолда ҳақиқий меҳнат унумдорлиги 200 эмас, 171 бирликни (200. 0,95.0,9) ташкил этади. «унумдорлик» тушунчаси маҳсулотнинг ҳар қандай харажатларнинг турига ёки барча турларига нисбатини аниқ кўрсаткичларда ифодалаш учун қўлланилади. статистик маънода унумдорлик дейилганда, ишлаб чиқариш натижаларининг фойдаланиш омиллари сарфларига нисбати тушунилади, у бошқача қилиб айтганда, харажат бирлиги тўғри келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир. шунга кўра ишлаб чиқариш натижасини унинг барча ўлчаш мумкин бўлган омиллари мажмуига нисбатан ёки алоҳида гуруҳ омилларга нисбатан ҳисоблаш мумкин. шундай омиллар жумласига қуйидагилар киради: 1)сарфланган ишлаб чиқариш омилларнинг миқдори ва сифати (сарф самараси); 2)сарфланган омиллар миқдорларининг фойдаланилиши даражаси (фойдаланиш самараси); 3)ишлаб чиқариш омиллари комбинацияларининг миқдори (субституция самараси); 4)техника тараққиёти (техника самараси); 5)ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилиниши (даража самараси); 6)алоҳида жараёнлар секторларнинг ёки харажатлар ёҳуд маҳсулотнинг умумий миқдорида иштирок этиши (таркиб самараси); 7)алоҳида секторлар ва жараёнлар орасидаги ўзаро алоқалар …
5 / 13
а, тонна, куб ёки квадрат метр ва ҳоказо) аниқлашнинг натурал (табиий) усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. бу усул оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган иш жойларида қўлланилади, шунинг учун ҳам амалда ундан камроқ фойдаланилади. корхонанинг биригада ва участкаларида бутунлай бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, бундай ҳолатдагина натурал усул қўлланилиши мумкин: мисол. агар цехнинг 10 ишчиси бир ҳафта мобайнида 800 та деталь ишлаб чиқарган бўлса, ҳар бир ишчининг ишлаб чиқарган детали қуйидагича бўлади: бир ҳафтада - 800 : 10 80 (деталь); бир кунда –80 : 5 16 (деталь); натурал усулнинг бир кўриниши шартли-натурал усул бўлиб, бунда иш ҳажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлигида ҳисобга олинади. масалан, турли ҳажмдаги вагонларга, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли пойабзаллар шартли жуфтга айлантирилади. шартли ўлчовларга айлантириш, одатда, ўтказиш бирликлари коэффицентлари ёрдамида амалга оширилади. шартли натурал усул қўлланиш учун қулайдир, чунки кўпгина хилма-хил товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коэффицентлари ёрдамида ишлаб чиқаришни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mehnat samaradorligi va uning omillari" haqida

xv.i-мавзу. меҳнат самарадорлиги ва унинг омиллари 15.1.1. ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва якка тартибдаги меҳнат унумдорлиги 15.1.2. меҳнат унумдорлигини аниқлаш усуллари 15.1.1. ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва якка тартибдаги меҳнат унумдорлиги меҳнат фаолиятининг мақсади бирор натижага эришиш, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишдан иборатдир. ҳар қандай ходим ёки уларнинг гуруҳи учун натижа самарадорлиги, яъни вақт бирлиги – соат, кун, йил мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат миқдори муҳим аҳамиятга эга. бу натижа қанчалик юқори бўлса, унинг бирлигига сарфланган харажат, шу жумладан, хона, бино учун ижара ҳақи электр қувватидан фойдаланиш ҳақи ва шу кабилар шунчалик камроқ бўлади. бинобарин, меҳнат унумдорлиги юқори, маҳсулот ҳажми кўпроқ бўлса, унинг ха...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (83,4 KB). "mehnat samaradorligi va uning omillari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mehnat samaradorligi va uning o… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram