elektr qurilmalarga xizmat ko'rsatish bo'yicha hujjatlari

DOCX 3 sahifa 28,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
ходимларнинг вазифалари, қоидаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик ва назорат 9. қоидаларнинг мақсади истеъмолчилар электр қурилмалари ва электр тармоқларини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ҳамда уларни ишга яроқли ҳолатда сақлаб туришдан иборат. 10. ишлаб турган электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларда тезкор алмашлаб улашларни ўтказиш, таъмирлаш, монтаж ёки созлаш ишларини ва синашларни ташкил этиш ва бажариш махсус тайёрланган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилади. корхонанинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, электротехник ходимлари энергетика хизмати таркибида бўлишлари шарт. корхонада энергетика хизмати бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига хизмат кўрсатишни шартнома бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ёки бошқа корхонанинг (шу жумладан, тадбиркорлар субъектларининг) электротехник ходимлари амалга ошириши мумкин. 11. электротехник ходим ўз корхонасининг технологик хусусиятларини аниқ тасаввур қилиши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига қатъий риоя қилиши ва барча чоралар билан уларни мустаҳкамлаши керак ҳамда мазкур қоидалар, хтқ, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини билиши ва уларга риоя этиши шарт. 12. мазкур қоидалар, хтқ ва ёхқ ни бузишда айбдор …
2 / 3
арида — iv гуруҳ берилганидан сўнг чиқарилади. корхонада бош энергетик лавозими бўлса, унга ушбу корхона электр хўжалигига жавобгар шахснинг мажбуриятлари юкланади. электр хўжалигига жавобгар шахснинг мажбуриятларини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат берилади. корхоналарда улар томонидан ўз фаолиятида кучланиши 400 в ва 400 в гача бўлган, аҳолига сотиш учун чакана савдо тармоғига чиқариладиган ҳамда тегишли сифат сертификатига эга бўлган ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда, электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ёки ишга ёллаш имконияти бўлмаганда, электр хўжалигига жавобгарлик корхона раҳбарига ёки эгасига юклатилиши мумкин. бу ҳолда корхона раҳбари ёки эгаси билимлар синовидан ўтмайди ва унга электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳ берилмайди. бунда раҳбар ёки эгаси ўзбекистон республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — ўзэнергоинспекция) ҳудудий бўлинмаларида электр хавфсизлиги ва электр ускуналарга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқдан ўтиши керак. ушбу ҳолат «ўзэнергоинспекция»нинг 400 в гача кучланишли электр ускуналари мавжуд бўлган индивидуал истеъмолчиларни рўйхатга олиш журналида ва эгасининг …
3 / 3
анади. ушбу қоидаларнинг талабларига мос электротехник ходимлар бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ман этилади. корхонада ушбу қоидаларнинг талабларига мос электр хўжалигига жавобгар шахс ва электротехник ходимларнинг мавжудлиги учун корхонанинг раҳбари (эгаси) жавобгар бўлади. корхона раҳбари, шунингдек, мазкур қоидалар, ўрнатилган тартибда тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (кейинги ўринларда — ээфқ), истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хтқ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари бажарилиши учун зарур бўлган барча тадбирларнинг моддий таъминланиши учун жавобгар бўлади. 14. корхона электр хўжалигига жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт: электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини; электр энергиясини тежаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини ҳамда электр қурилмаларнинг хавфсиз ишлашини; электр ва электротехнологик ускуналар ва тармоқларни, ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши анжомларнинг ишга яроқли ҳолатда сақланишини, уларнинг ушбу қоидалар, истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хтқ, ээфқ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос равишда эксплуатация қилинишини; энергетика ускуналарида профилактик ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши ташкил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"elektr qurilmalarga xizmat ko'rsatish bo'yicha hujjatlari" haqida

ходимларнинг вазифалари, қоидаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик ва назорат 9. қоидаларнинг мақсади истеъмолчилар электр қурилмалари ва электр тармоқларини ишончли, хавфсиз ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш ҳамда уларни ишга яроқли ҳолатда сақлаб туришдан иборат. 10. ишлаб турган электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларда тезкор алмашлаб улашларни ўтказиш, таъмирлаш, монтаж ёки созлаш ишларини ва синашларни ташкил этиш ва бажариш махсус тайёрланган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилади. корхонанинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, электротехник ходимлари энергетика хизмати таркибида бўлишлари шарт. корхонада энергетика хизмати бўлмаган тақдирда, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига хизмат кўрсатишни шартнома бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ёки бошқа корхонанинг ...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (28,9 KB). "elektr qurilmalarga xizmat ko'rsatish bo'yicha hujjatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: elektr qurilmalarga xizmat ko'r… DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram