ishlab chiqarishni ilmiy-tehnik boshqarish tashkilotining tahliy

DOCX 9 sahifa 21,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
12-мавзу. ишлаб чиқаришни илмий-техник бошқариш ташкилотининг таҳлили 15.1. илмий-техник бошқарув бўлимлари вазифаларининг таҳлили. 15.2. бошқарув тизимини техник таъминлаш ташкилотининг таҳлили. 15.3. маҳсулот сифатини бошқариш ташкилотининг таҳлили. мавзунинг мақсади - илмий-техник бошқарув органлари ва уларнинг функциялари билан таништириш, фан-техник тараққиётини бошқариш ҳамда иш ва маҳсулот сифатининг таҳлили борасида маълум кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. 15.1. илмий-техник бошқарув бўлимлари вазифаларининг таҳлили илмий-техник бошқарув ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини такомиллаштириш орқали корхона ва унинг таркибий бўлинмалари самарадорлигини ошириш имконини беради. корхона муҳандислик хизматининг бўлинмалари, жамоат конструкторлик ва технологик бюролари илмий-техник бошқарув органлари ҳисобланади. илмий-техник бошқарувнинг умумий функцияларига техник режалаштириш, техник ташкилот, техник оператив бошқарув, техник ҳисобга олиш ва назорат киради. бу функциялар бош муҳандис хизмати томонидан ва янги техникани жорий қилиш, ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш, ишни илмий ташкил қилиш режаларини ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади. илмий-техник бошқарув ташкилотини таҳлил қилишда янги техника ва технологияни жорий қилиш режаларининг мавжудлиги, конструкторлик ишларининг илмий асосланганлиги, техника ва …
2 / 9
рига меҳнат жамоасини жалб қилишни назарда тутади. илмий-техник бошқарувнинг юқорида кўрсатилган ва бошқа функцияларининг аниқ бажарилишида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишнинг улкан захиралари ётади. илмий-техник ишловни корхона ўз кучи ҳамда четдан жалб қилинадиган илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари ёрдами билан амалга оширади. бозор иқтисодиётига ўтиш корхоналарда ил\ор техника ва технологияларнинг энг янги намуналаридан фойдаланиш борасида улкан имкониятлар очади. эндиликда корхоналар чет эл концернлари билан мустақил равишда алоқа ўрнатишлари, энг янги техника ва технологиялардан ўзаро фойдали асосда фойдаланиш юзасидан шартномалар тузишлари мумкин. 15.2. бошқарув тизимини техник таъминлаш ташкилотининг таҳлили бошқарув тизимини техник жиҳозлаш бошқарув сифатини ошириш ва у билан бо\лиқ сарф-харажатларни камайтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. бошқарув тизимларининг техник таъминотига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир: бошқарув жараёнлари ва алоҳида иш турларини комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ҳар хил техника воситаларининг унумдорлиги, улардан узлуксиз фойдаланилиши, бошқарув техникасининг иш билан юкланиши ва ундан тежамли фойдаланилишини таъминлаш. бошқарув тизимини техник таъминлаш ташкилоти таҳлилининг мақсади қуйидагилардан иборат: …
3 / 9
ни бошқарув ишлари тузилмасига таққослаш уларнинг иш турларига мослиги даражасини аниқлаш имконини беради. таҳлил жараёнида бошқарув меҳнати техник жиҳозланишининг комплекслилигини аниқлаш муҳимдир. техник воситалар таркибини таҳлил қилишда уларнинг ишончли ишлаш даражаси баҳоланади. бунинг учун захирадаги техниканинг салмо\и аниқланади. шунингдек, бошқарув техникаси ишининг иқтисодий самарадорлиги, у билан бо\лиқ сарф-харажатлар миқдорини ҳам аниқлаш лозим. бошқарув техникасидан фойдаланилишининг таҳлилида унинг қувват хусусиятларининг ўзлаштирилиши даражаси аниқланади. бунда ўрнатилган машиналарнинг иш ўлчамлари паспорт маълумотлари таққослаб кўрилади. ҳисоблаш техникаси қувватидан ҳамма ерда ҳам тўлақонли фойдаланилавермайди. шунинг учун ҳам бошқарув техникасининг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланилиши таҳлилининг йўналишларидан бири бу техникадан фойдаланишнинг амалдаги ташкилий шаклларини ўрганиш ҳисобланади. бошқарув жараёнларини механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш илмий-техник бошқарувнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. бу моддий база нафақат техник, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эгадир. бошқарув жараёнларини механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш қўл меҳнати ва жисмоний меҳнатни кенг кўламда машиналар билан алмаштириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, иш жойларида қулай санитария-гигиена шароитларини яратиш имконини беради. йирик корхоналарда бошқарув …
4 / 9
ехнологик асбоб-ускуналарнинг лойиҳалаштирилиши, бу асбоб-ускуналарнинг ўз вақтида ясалиши, ишлов режалари бажарилишининг ташкилоти ва жорий қилиш устидан муаллифлик назоратининг мавжудлигига эътибор бериш лозим. комплекс механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш даражасини, улар ходимларни катта қўл меҳнатини талаб қиладиган ишлардан қай даражада халос этгани, меҳнат, моддий ва молиявий сарф-харажатларни механизация қай даражада камайтира олганини аниқлаш талаб этилади. шунингдек, режа-иқтисод бўлимининг бошқарув жараёнларини механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш бўйича ишлаб чиқилувчи тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш борасидаги фаолияти, бухгалтериянинг бу соҳадаги ҳисоб ва ҳисобот ишлари ҳам таҳлил қилинади. механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш бўйича истиқболли вазифалар корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаси билан белгиланади. режада тадбирларнинг мазмуни, жорий қилиш муддатлари, иқтисодий самарадорлиги, ижрочилар ва ижро учун масъуллар кўрсатилади. режа тадбирларини ишлаб чиқишда алоҳида ишларда банд бўлган ходимларнинг касби ва ихтисослиги, асосий ва кўмакчи операциялар ва иш турларининг механизациялаштирилиши даражаси аниқланади, меҳнат ташкилотининг янада юқори по\онасига кўтарилиш имконини берадиган кўмакчи ишларнинг рационализациялаштирилиши ва механизациялаштирилиши даражаси белгиланади. бошқарув аппарати ходимлари меҳнатини механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш, …
5 / 9
авобгар бўлади. “харидор доимо ҳақ“ деган тамойилга кўра, сифатсиз маҳсулот натижасида харидорга етган зарар амалдаги қонунлар ёки маҳсулот етказиб бериш учун тузилган шартнома шартларига кўра қопланиши лозим. бу маҳсулот ишлаб чиқарувчиси зиммасига фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мажбуриятини юклайди. бундан ташқари, бозор шароитларида ишлаб чиқарувчи корхона ўз товар ва хизматлари сифати ва нархларининг рақобатбардошлигини таъминлаши лозим. бозор паст сифатли, бунинг устига нархи ҳам баланд бўлган маҳсулотларни умуман қабул қилмайди. ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотининг сифатини ошириши лозим, акс ҳолда у рақобатга дош беролмайди ва синади. маҳсулот сифати асосан ишлаб чиқаришнинг техник шартлари билан белгиланади. бироқ, маҳсулот техник шартларга жавоб бериши, техник шартларнинг ўзи эса юқори ёки паст сифатли бўлиши мумкин. ниҳоят, маҳсулот сифати харидорнинг реал эҳтиёжларига жавоб бериши мумкин. товар ва хизматлар техник шартларга ҳам, истеъмолчиларнинг реал эҳтиёжларига ҳам жавоб бериши керак; техник шартларнинг ўзи ҳам юқори сифатли бўлиши лозим. маҳсулот сифати бошқарувининг таҳлилида мавжуд техник шартларни пухта ўрганиш, уларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ishlab chiqarishni ilmiy-tehnik boshqarish tashkilotining tahliy" haqida

12-мавзу. ишлаб чиқаришни илмий-техник бошқариш ташкилотининг таҳлили 15.1. илмий-техник бошқарув бўлимлари вазифаларининг таҳлили. 15.2. бошқарув тизимини техник таъминлаш ташкилотининг таҳлили. 15.3. маҳсулот сифатини бошқариш ташкилотининг таҳлили. мавзунинг мақсади - илмий-техник бошқарув органлари ва уларнинг функциялари билан таништириш, фан-техник тараққиётини бошқариш ҳамда иш ва маҳсулот сифатининг таҳлили борасида маълум кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. 15.1. илмий-техник бошқарув бўлимлари вазифаларининг таҳлили илмий-техник бошқарув ишлаб чиқариш техникаси ва технологиясини такомиллаштириш орқали корхона ва унинг таркибий бўлинмалари самарадорлигини ошириш имконини беради. корхона муҳандислик хизматининг бўлинмалари, жамоат конструкторлик ва технологик бюролари илмий-техник бо...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (21,5 KB). "ishlab chiqarishni ilmiy-tehnik boshqarish tashkilotining tahliy"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ishlab chiqarishni ilmiy-tehnik… DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram