reklama va axborot ta’minoti tashkil etishda

DOCX 5 стр. 16,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
9-мавзу. ишлаб чиқаришни ташкил этишда реклама ва ахборот таъминотини тахлили 1. реклама агентлиги ишини ташкил қилиш. 2. ахборот фонди ва маълумотлар банкини ташкил қилиш. 3. ахборотни қайта ишлаш жараёнини лойиҳалаштириш ва ахборот таъминотини ташкил қилиш. мавзунинг мақсади - реклама ва реклама таъминоти тушунчасини ўзлаштириш, реклама ва ахборот билан ишлаш борасида маълум кўникмалар ҳосил қилиш, корхонада реклама ва ахборот билан ишлаш қандай амалга оширилиши, бу ишнинг ташкилотини такомиллаштириш йўлларини тушунтиришдан иборат. 1. реклама агентлиги ишини ташкил қилиш бугунги кунда республикада қатор йирик реклама агентликлари иш олиб бормоқда. улар саноат тармоқлари ва йирик корхоналарда хўжалик ҳисобида мустақил фаолият кўрсатмоқдалар. деярли барча корхона ва ташкилотлар реклама агентлиги хизматидан фойдаланадилар. агентликларда реклама функцияларини бажарувчи ижодий ва техник ходимлар иш олиб борадилар. реклама агентлигининг негизи тўрт бўлимдан ташкил топади: эълонларни ишлаб чиқиш ва ифода этиш билан шу\улланадиган ижодий бўлим; реклама воситаларини танлаш ва эълонларни жойлаштириш учун масъул бўлган реклама воситалари бўлими; аҳолининг хусусиятлари ва эҳтиёжларини …
2 / 5
ақат нима айтилганига эмас, қандай айтилганига ҳам бо\лиқ бўлади. шунинг учун ҳам ёдда қоладиган, эътиборни тортадиган сўзларни топиш лозим. йирик форматли эълонлар эътиборни кўпроқ тортади. рангли суратлар эълоннинг жозибадорлигини оқ-қора суратларга қараганда оширади. рекламани тарқатишнинг асосий воситалари газеталар, телевидение, радио, журналлар, ташқи реклама воситалари ва ҳ.к. ҳисобланади. реклама берувчининг вазифаси ўз реклама мурожаатини жойлаштириш учун рекламани тарқатиш воситасини танлашдан иборатдир. масалан, агар эълон газета ёки журналга берилиши лозим бўлса, мутахассис уларнинг тиражи ва эълонларга белгиланган нархларини, бу газета ва журналларининг даврийлиги, обрўси, ишончлилиги, полиграфик ижросининг сифати, ўқувчиларга психологик таъсир кўрсатиш даражасига доир маълумотларни ўрганади. бундай баҳолаш асосида мутахассис рекламанинг самарадорлигини қайси газета ёки журналлар таъминлай олиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади. 2. ахборот фонди ва маълумотлар банкини ташкил қилиш бошқарувни ахборот билан таъминлашнинг вазифаси барча бў\ин раҳбарлари ва бошқарув хизматларини сифатли ахборот тизимлари билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. ахборот таъминоти тизими ундан бошқарув вазифаларини ҳал қилиш учун комплекс фойдаланиш ҳамда …
3 / 5
кўрсаткичларни аниқлаш ахборот таъминоти тизимини лойиҳаловчилар биринчи навбатда бажариши керак бўлган ишлар жумласига киради. бошқарувнинг ҳар бир бўлинмасида ҳужжатларни ўрганиш жараёнида доимий, ўзгарувчан ва тайёрланадиган маълумотларни, улардан қарор қабул қилишда фойдаланилишининг даврийлигини аниқлаш зарур. ҳужжатларнинг энг қулай шаклларини, ахборот ўтишининг энг қисқа йўлларини ишлаб чиқиш лозим. ахборот билан бевосита ишлашдан ташқари, бошқарув учун зарур маълумотларни аниқлашда раҳбар ва мутахассислар ўртасида сўров ўтказиш усулидан ҳам фойдаланиш керак. ахборот оқимлари ташкилоти қуйидагилардан иборат бўлади: 1) ахборот манбалари ва истеъмолчиларини аниқлаш; 2) ахборот таркиби, даврийлиги ва уни тақдим этиш шаклларини аниқлаш; 3) ҳужжат айланиши тизимини ишлаб чиқиш; 4) ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш техник воситалари мажмуини аниқлаш; 5) ҳужжатларни тузиш, расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини ўрнатиш. ахборот жараёнлари ташкилоти ахборотни тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш технологиясини ишлаб чиқиш, бу жараёнларни зарур техник воситалар билан таъминлаш, тегишли кадрларни танлаш ва ўқитиб ўргатиш, ахборотни тайёрлаш ва узатиш вазифаларини бўлинмалар ўртасида …
4 / 5
иборат бўлади. ахборотни тўплаш жойидан қайта ишлаш жойигача узатиш ташкилоти техник воситаларда амалга оширилади. ахборот, ҳужжатлар, магнит ленталари, магнитли дисклар, чизмалар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотлар чопар орқали етказиб берилиши ёки телефон, телеграф орқали узатилиши мумкин. ахборотни етказишнинг марказлаштирилган ҳалқали тартибини ўрнатиш унинг ўтишини тезлаштиради. ахборот цехлар ва хизматларнинг почта қутиларига тарқатиб чиқилади. бўлинмалардан бошқа бўлинмаларга юборилиши лозим бўлган ахборот йи\иб олинади. ахборот таъминотининг ташкилоти қуйидагиларни назарда тутади: 1. ахборот таъминотининг тўлиқлиги, яъни раҳбар ва мутахассислар томонидан барча зарур маълумотларнинг тўлиқ олиниши. 2. олинадиган ахборотнинг ишончлилиги ва аниқлигини таъминлаш. 3. ахборотнинг ўз вақтида ва изчил олинишини таъминлаш. 4. ҳужжатлар ва кўрсаткичлар сонини қисқартириш мақсадида алоҳида ҳужжатлар, кўрсаткичлар ва шакллардан фойдаланилишининг такрорийлиги даражасини аниқлаш. 5. ахборот тизимини ва ахборот оқимларини ташкил қилиш. 6. ахборот тизимларини механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш. 7. статистик, оператив ва бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш. бошқарув аппаратининг ахборотга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши энг аввало турли бошқарув қарорларининг зарур маълумотлар билан таъминланганлиги билан …
5 / 5
та ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш. 5. ахборотнинг вужудга келиши ва ундан фойдаланилишининг даврийлигини ўрнатиш. 6. ахборотни узатиш ва қайта ишлашни механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш учун қулай бўлган ахборот оқимларини лойиҳалаштириш. хулосалар 1. ахборотни қайта ишлаш, излаб топиш ва сақлаш тў\ри ташкил қилинган, бу жараёнларни механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш имконияти мавжуд бўлган тақдирдагина ундан самарали фойдаланилиши мумкин. 2. рекламанинг таъсир даражаси фақат нима айтилганига эмас, қандай айтилганига ҳам бо\лиқ бўлади. 3. реклама агентлигининг негизини тўрт бўлим: ижодий бўлим, реклама воситалари бўлими, тадқиқот бўлими ва тижорат бўлими ташкил қилади. 4. ахборот таъминоти тизимини лойиҳалаштиришда ундан комплекс фойдаланиш шартлари ҳисобга олинади. 5. энг прогрессив ахборот тизимини лойиҳалаштириш ахборот тизимининг таҳлилини, модель ишлаб чиқишни, техник воситаларни аниқлашни, технологияни ишлаб чиқишни ва ахборот оқимларини лойиҳалаштиришни назарда тутади. такрорлаш учун саволлар 1. реклама қандай талаблар қўйилади? 2. товар ҳақидаги маълумот қандай талабларга жавоб бериши керак? 3. реклама агентлиги қандай ишни бажаради? 4. маълумотлар банки деганда нимани тушунасиз? 5. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "reklama va axborot ta’minoti tashkil etishda"

9-мавзу. ишлаб чиқаришни ташкил этишда реклама ва ахборот таъминотини тахлили 1. реклама агентлиги ишини ташкил қилиш. 2. ахборот фонди ва маълумотлар банкини ташкил қилиш. 3. ахборотни қайта ишлаш жараёнини лойиҳалаштириш ва ахборот таъминотини ташкил қилиш. мавзунинг мақсади - реклама ва реклама таъминоти тушунчасини ўзлаштириш, реклама ва ахборот билан ишлаш борасида маълум кўникмалар ҳосил қилиш, корхонада реклама ва ахборот билан ишлаш қандай амалга оширилиши, бу ишнинг ташкилотини такомиллаштириш йўлларини тушунтиришдан иборат. 1. реклама агентлиги ишини ташкил қилиш бугунги кунда республикада қатор йирик реклама агентликлари иш олиб бормоқда. улар саноат тармоқлари ва йирик корхоналарда хўжалик ҳисобида мустақил фаолият кўрсатмоқдалар. деярли барча корхона ва ташкилотлар реклама аге...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (16,4 КБ). Чтобы скачать "reklama va axborot ta’minoti tashkil etishda", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: reklama va axborot ta’minoti ta… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram