inson kapitali va inson taraggiyoti

DOCX 17 стр. 1,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
vii мавзу. инсон капитали ва инсон тараққиёти 7.1. инсон капиталига қилинадиган инвестициялар ҳақида умумий тушунчалар. 7.2. инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши. 7.3. «инсон капитали» ва «инсон тараққиёти»га назарий қарашлар. инсон капиталига инвестициялар. 7.1. инсон капиталига қилинадиган инвестициялар ҳақида умумий тушунчалар шиддат билан ривожланаётган ва глобаллашув жараёнлари ниҳоятда чуқурлашиб бораётган бугунги дунёда инсонни, унинг онгу шуурини тараққий эттиришга бўлган эътибор кундан кунга ошиб бормоқда. боиси, қаерда инсон капитали, унинг равнақига кўп эътибор берилаётган, шарт-шароит яратилаётган бўлса, бугун ўша мамлакатнинг тараққиётини кўришимиз мумкин. жумладан, сингапур, ақш, хитой, жанубий кореа, япония, финландия, швеция бунинг ёрқин мисолидир. инсон капитали бу - даромад келтирадиган инсон қобилиятидир. инсон капиталининг таянч асосини инсон капитали ташкил этади. у ишчининг махсус таълим, касб-ҳунарга тайёрлаш ва ишлаб чиқариш тажрибаси асосида тўпланган билимлари, уларни амалга ошириши ва маҳоратини ифодалайди. инсон капитали тушунчасининг вужудга келишининг илк даврларида мазкур тушунча меҳнатга лаёқат ва кўникма билан чегараланиб қолган. узоқ вақтлар давомида инсон капитали …
2 / 17
и соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига оид маълумотлар ҳам киритилди. ушбу маълумотлар 2020 йил март ойигача бўлган даврни қамраб олади ва covid-19 пандемиясигача болалар саломатлиги ва таълимининг асосий кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. инсон капиталига инвестиция (инсон ҳаёти давомида тўпланган билим, кўникма ва саломатлик) боланинг салоҳиятини намоён этиш ва ҳар бир мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштиришда асосий рол ўйнайди. 2020 йилга қадар ўзбекистон республикасининг маълумотлари “инсон капитали” индекси рейтингида эълон қилинмаган. жаҳон банки томонидан 2020 йилда эълон қилинган “инсон капитали” индексида ўзбекистон ҳам илк маротаба иштирок этди. “инсон капитали” индексида ўзбекистонда туғилган боланинг балоғат ёшига етганидаги меҳнат унумдорлиги, белгиланган таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштирган ва тўла соғлом бўлган шароитда меҳнат унумдорлиги 62 фоизни ташкил қилди. ушбу кўрсаткич европа ва марказий осиё минтақасидаги ўртача кўрсаткичдан пастроқ, аммо даромад даражаси ўртачадан паст бўлган мамлакатларнинг ўртача кўрсаткичидан анча юқори. яъни, ўзбекистон мдҳ мамлакатлари ичида беларус республикаси (70 фоиз), россия (68 фоиз) ва қозоғистон (63 фоиз)дан кейинги …
3 / 17
аҳолининг яшаш салоҳияти. ўзбекистонда ушбу 15 ёшдагиларнинг 87 %и 60 ёшгача яшайди. ушбу статистик бирлик билвосита индикатор бўлиб, бугунги кунда туғилган бола вояга етганида ҳозирги шароитда соғлиқ билан юзага келиши мумкин бир қатор хавфларни инобатга олади; соғлом ўсиш (нуқсонсиз ривожлананаётган болалар улуши). 100 боладан 89 нафари ривожланишдан орқада қолмайди. 100 боладан 11 нафарида ривожланишда кечикиш ва умр давомида когнитив ва жисмоний чекланишлар хавфи мавжуд. инсон капиталининг асосий кўрсаткичларидан бири таълим соҳаси бўлганлиги боис, жумладан, олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича мамлакатимизда кейинги йилларда таълим сифатини баҳолашни халқаро стандартларга мослаштириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. жумладан, янги таҳрирдаги ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши, ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини …
4 / 17
ллари, йўналишлар ва мутахассисликлар жорий этилди. сиртқи ва кечки таълим шакллари қайта тикланиши натижасида ёшларни олий таълимга қамров даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етишга эришилди ёшларни олий таълим билан қамраб олиш (бакалавриат) олиш 2019 йилда 20 % бўлган бўлса, 2020 йилда 25 %дан ошди. ҳар бир инсон ўз қобилиятидан унумли фойдланиш орқали маънавий, иқтисодий комилликка эришиш мумкин. мамлакат миқёсида уларнинг улушни кўп бўлса, ўша жамият ҳар томонлама юксакликка эришади. ана шу сабабли, юртимизда инсон капитали ривожлантириш бўйича олдимизда қилиниши керак бўлган кўплаб вазифалар турибди. юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда инсон капиталини янада ривожлантириш юзасидан қуйидаги таклифларни баён қиламиз: - ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш бўйича стратегик дастурини ишлаб чиқиш; - иқтисодиётда инсон капиталининг сифати ва сони инновацион ривожланишнинг омили ҳисобланиши боис, ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар, корхона ва ташкилотлар даражасида инсон капиталининг ривожланиш ҳолати, ривожларниш истиқболларини чуқур илмий асосда тадқиқ этиш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш юзасидан “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш; - таълим …
5 / 17
аниши халқаро ташкилотлар ва ҳамжамият инсон капиталини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратмоқда. хусусан, жаҳон банки ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 3,4 млрд. ақш долларига яқин бўлган 19 та лойиҳани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2018 йил 21 сентябрда ўзбекистон республикаси президентининг “2019 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги пф-5544-сонли фармонида “мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш — стратегиянинг бош мақсадидир” [1] деб белгиланди. шу билан бирга, 2019 йил 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев мазкур соҳага оид давлат дастурларини шакллантириш ва марказлашган тартибда молиялаштириш орқали илм-фанни тубдан ривожлантириш, юксак натижадорликка йўналтирилган ихтисосликлар бўйича миллий лабораториялар тизимини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз фани нуфузини кўтариш бўйича фикр юритиб: -“бу ишлардан асосий мақсад мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, хом …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "inson kapitali va inson taraggiyoti"

vii мавзу. инсон капитали ва инсон тараққиёти 7.1. инсон капиталига қилинадиган инвестициялар ҳақида умумий тушунчалар. 7.2. инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши. 7.3. «инсон капитали» ва «инсон тараққиёти»га назарий қарашлар. инсон капиталига инвестициялар. 7.1. инсон капиталига қилинадиган инвестициялар ҳақида умумий тушунчалар шиддат билан ривожланаётган ва глобаллашув жараёнлари ниҳоятда чуқурлашиб бораётган бугунги дунёда инсонни, унинг онгу шуурини тараққий эттиришга бўлган эътибор кундан кунга ошиб бормоқда. боиси, қаерда инсон капитали, унинг равнақига кўп эътибор берилаётган, шарт-шароит яратилаётган бўлса, бугун ўша мамлакатнинг тараққиётини кўришимиз мумкин. жумладан, сингапур, ақш, хитой, жанубий кореа, япония, финландия, швеция бунинг ёрқин мисолидир. инсон к...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (1,0 МБ). Чтобы скачать "inson kapitali va inson taraggiyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: inson kapitali va inson taraggi… DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram