oila ma'naviyat uchog'i: farzand tarbiyasida ota-onalar mas'uliyati

DOCX 3 pages 18.9 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
оила маънавият ўчоғи: фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулияти: мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, уларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, жамиятда энг ибратли оилавий анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда тарғибот қилиш масалалари бўйича кўзга кўринарли силоҳотлар амалга оширилмоқда. бироқ шунга қарамай, оила қўрғонининг бузилишига олиб келаётган бир қанча ташқи ва ички омилларга дуч келаётганимизни ҳам рад этиб бўлмайди. ташқи омил сифатида ғарбона яшаш тарзининг ўзлаштирилиши бўлса, ички омил сифатида эса, ёшларнинг оилага маънавий жиҳатдан этарли тайёргарликка эга бўлмаслик масаласидир. бизнинг менталитетимизга, яшаш тарзимизга тўғри келадими, йўқми, буни ўйлаб кўрмаяпмиз. натижада оилалар арзимас муаммо олдида дош беролмай, энгил эл пи, ҳавойи бир нафс қурбонига айланишмоқда. ғарб таклиф этаётган худбинлик, тошбағирлик, эгоизм каби иллатларни аксарият инсонлар яшашнинг мазмуни сифатида олмоқда. бунинг оқибатида аёл кимнингдир қўғирчоғига айланмоқда, гўдаклар меҳрдан мосуво ҳолда этимликка маҳкум этилмоқда. бу каби мисолларни яна қатор келтириш мумкин. оила тинчлигига салбий таъсир кўрсатаётган бундай муаммолар аслида ҳар бир виждонли инсоннинг қалб оғриқлари эмасми? ёнғин чиқса, ҳўлу қуруқ …
2 / 3
и ташкил этаётган эр ва хотин маънан бой, ақлан камолга этган бўлса, ҳар қандай зарарли таъсирларни олдиндан кўради ва оиласини ҳимоя қила олади. айни пайтда, фарзандлар тарбиясига ҳам шу мезонлардан туриб ёндашади. оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон ва онахонлар ўгити, пурмаъно насиҳатлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. шу жиҳатдан олганда, жамиятда юзага келаётган янги оилаларга улар турмуши ибрат бўлса, тажрибасидан ўрганишса, ўйлаймизки, оила янада мустаҳкам ва вояга этаётган фарзандлар тарбияли бўлади. бинобарин, оила қўрғони маънавий етуклик ва бой тажриба асосида янада мустаҳкамланиб борилади. одам болалари пок, ахлоқан баркамол бўлиши учун тенг имконият билан туғилади. бироқ оталарнинг тарбия тўғрисидаги билим, ҳафсала ва масъулияти ҳар хил. шу сабабли уларнинг айримлари ўғилларини ўзлари, эл-юртимиз давлатимиз кутганидек тарбиялай олмай аччиқ-аччиқ пушаймондалар. бу эса ота-ўғил муносабатларида миллий тарбия анъаналарини тиклаш, замонавийлаштириш ва қўллашни тақозо қилади. кўпинча ота-оналарга “фарзандингизни қандай трабиялаяпсиз”, десангиз, “шукр, егани олдида, емагани кетида, бошқалардан ками йўқ”, деган …
3 / 3
талаб қилмоқда. дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд, авваламбор дўстни, сирдошни, қалбига яқин инсонни оиласидан, яъни ота-онаси, ака-укаси, опа-синглисидан излайди. қачонки, у бундай самимият, ўзаро ишончни хонадонидан тополмаса, кўчадан, ён-атрофдан ахтара бошлайди. қарабсизки, дилбанд ўз оиласидан аста-секин “бегоналашиб”, бошқалар билан фаол мулоқотга кириша бошлайди. оқибатда ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларда аввалига кичик, кейинчалик катта тўсиқ пайдо бўлади. ҳаёт умумбашарий тезкор янгиланишлар гирдобида шиддат билан ўзгармоқда. “оммавий маданият” деб аталмиш ғайриинсоний тушунча, тамойил, дунёқарашлар кун, соат, дақиқа сайин зурриётларимиз онгу шуурини эгалламоқда. бундай шароитда фарзанд тарбиясининг долзарблиги ортса ортдики, камайган эмас. зотан, турли ахборот хуружлари, қадриятимизга ёт, номақбул таълимотлардан ёш ниҳоллар – дилбандларимиз тафаккурини муҳофаза этиш, шу билан бирга, уларда мавжуд маънавий бўшлиқни шарқона тарбиянинг нодир ва нозик жиҳатлари билан замонавий услубда бойитиш лозимлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. ҳозирда реал турмушимизда ота-бола, ака-ука, опа-сингилларнинг мол-дунё, орзу-ҳавас билан боғлиқ муносабатларида рўй бераётган турли нохуш ҳодисотлар ҳам ўз навбатида улар ўртасидаги меҳр кўпригини мустаҳкамлаш заруриятини …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oila ma'naviyat uchog'i: farzand tarbiyasida ota-onalar mas'uliyati"

оила маънавият ўчоғи: фарзанд тарбиясида ота-оналар масъулияти: мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, уларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, жамиятда энг ибратли оилавий анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда тарғибот қилиш масалалари бўйича кўзга кўринарли силоҳотлар амалга оширилмоқда. бироқ шунга қарамай, оила қўрғонининг бузилишига олиб келаётган бир қанча ташқи ва ички омилларга дуч келаётганимизни ҳам рад этиб бўлмайди. ташқи омил сифатида ғарбона яшаш тарзининг ўзлаштирилиши бўлса, ички омил сифатида эса, ёшларнинг оилага маънавий жиҳатдан этарли тайёргарликка эга бўлмаслик масаласидир. бизнинг менталитетимизга, яшаш тарзимизга тўғри келадими, йўқми, буни ўйлаб кўрмаяпмиз. натижада оилалар арзимас муаммо олдида дош беролмай, энгил эл пи, ҳавойи бир нафс қурбонига айланишмоқда. ғарб таклиф э...

This file contains 3 pages in DOCX format (18.9 KB). To download "oila ma'naviyat uchog'i: farzand tarbiyasida ota-onalar mas'uliyati", click the Telegram button on the left.

Tags: oila ma'naviyat uchog'i: farzan… DOCX 3 pages Free download Telegram