oilani mustahkamlash, milliy va umuminsoniy qadriyatlar

DOCX 4 pages 19.3 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
оилани мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш оиласи жамият таянчи, инсоннинг бахт қўрғонидир. шу боис бугунги кунда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.унинг ижтимоий-маънавий баркамоллиги давлат ва жамият фаровонлигининг негизидир. дарҳақиқат, жамият ва давлат фаровонлиги, гуллаб-яшнаши оилаларнинг замонавийлиги ва унинг маънавий-ахлоқий пойдеворининг мустаҳкамлигига боғлиқ. шу боисдан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмунида оила манфаатларини ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни таҳлил қилиш асосида замонавий, намунали оила мезонларини белгилаш ҳамда “оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш масалаларига комплекс ёндашиш фаолиятимизда устувор аҳамият касб этмоқда. хусусан, оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, жамиятда энг ибратли оилавий анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда тарғибот қилиш масалалари бўйича ҳудудларда қатор фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб борилаётир. мисол учун, замонавий муваффақиятли оила мезонлари қандай бўлиши керак, деган мавзуда республикамизнинг турли вилоятларида 800 …
2 / 4
оли вазиятлар, ишсизлик, оиладаги носоғлом муҳит, маънавий тушкунлик, эҳтиёжмандлик, жиноятга қўл уриш ҳолатлари каби омиллар нотинч, ноқобил, кемтик оилалар ва қатор ижтимоий-маънавий муаммоларни пайдо қилмоқда. айниқса, ажрашишлар сонининг камаймаётгани кишида жиддий ташвиш уйғотади. республикамизнинг учта вилоятида олиб борган тадқиқотларимиздан маълум бўлдики, оилалар барбод бўлишига қуйидаги омиллар асосий сабаб бўлмоқда: психологик омил — оиладаги оғир психологик муҳит, ўзаро тушунишнинг йўқлиги, оиладаги доимий низолар, ота-оналарнинг ёш эр-хотин ҳаётига аралашишлари, ёш эр-хотинларни бегоналаштириб қўйиш, бир-бирига бефарқлик; ижтимоий омил — ичкиликбозлик, фарзандсизлик, эр ёки хотиннинг саломатлиги яхши эмаслиги; маънавий-ахлоқий омил — эр-хотиндан бирининг узоқ вақт давомидаги никоҳдан ташқари алоқалари; иқтисодий омил — тураржой шароитларининг қониқарли эмаслиги, моддий етишмовчилик, ишсизлик, эрнинг оилани таъминламаслиги, меҳнат мигранти сифатида чет элга кетган эр-хотиндан бирининг оиласи билан алоқаси узилгани, қарзларни узолмаслик. эътироф этиш лозим, ҳозирги кунга қадар 11800 дан ортиқ низоли оилаларнинг иши судга етиб бормасдан, фҳдё органи ва судга ажрашиш учун ариза берган 3100 дан зиёд оилаларни эса …
3 / 4
иялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. умумтаълим мактабларидан тортиб, олий ўқув юртларининг дастурларигача оила сабоқларини ўргатувчи дарс машғулотларини киритиш фойдадан холи бўлмайди. жойлардаги ўрганишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, бугун оила аталмиш муқаддас даргоҳ остонасидан хатлаётган кўпчилик ёшларимиз, афсуски, мустақил ҳаётга на иқтисодий, на маънавий, на ҳуқуқий, на руҳий ва на диний-маърифий томондан тайёр. бу муаммога ечим излаб тошкент вилоятининг паркент туманида фҳдё органига никоҳдан ўтишга ариза берган бўлғуси келин-куёвлар учун махсус ўқув-курси ташкил этиб, бир ой мобайнида уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга ҳаракат қилдик. 15 жуфтликка ўз касбининг моҳир устаси бўлган мутахассислар томонидан интерактив, инновацион усулларда машғулотлар ўтилди. паркент туманида изчил давом эттирилаётган бу ўқув-курси ёшларга ниҳоятда маъқул келгани боис ушбу тажрибани бутун республикамиз бўйлаб оммалаштирмоқдамиз. яқин кунлар ичида эса марказимизнинг ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликдаги лойиҳаси — тошкент шаҳрининг шайхонтоҳур туманида “бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” фаолият бошлаяпти. бундан ташқари, мутахассисларимиз томонидан наманган вилоятида оила масалаларига янгича инновацион ёндашув жорий этилмоқда. бунинг учун …
4 / 4
0000 дан ортиқ нотинч оилалар аниқланиб, барча ҳудудий бўлинмаларимизда маълумотлар базаси шакллантирилди ҳамда улар билан индивидуал иш олиб бориляпти. шу билан бирга, 4343 та ўта ночор оиланинг асосий муаммоларини ҳал этиш бўйича туманлардаги секторлар, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалий ёрдам бериш чоралари ишлаб чиқилди. оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятларни сақлашда муаммолари бўлган 3819 та оила билан тўғридан-тўғри алоқа йўлга қўйилди. 1,5 миллиондан ортиқ намунали оилалар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилди. албатта, оилалар билан ишлашда соҳа мутахассисларидан юқори билим ҳамда кўникма, ўзига хос тажриба талаб этилади. шуни эътиборга олиб, марказимизнинг вилоят бошқармалари қошида ташкил қилинган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув-курсларида, биринчи навбатда, марказ ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун ўқув-курслари ташкил этилиб, машғулотларни ўтаганларга махсус сертификатлар берилди. ҳозирги кунда эса бутун республика бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ўқувлари изчил давом эттирилмоқда. …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oilani mustahkamlash, milliy va umuminsoniy qadriyatlar"

оилани мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш оиласи жамият таянчи, инсоннинг бахт қўрғонидир. шу боис бугунги кунда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.унинг ижтимоий-маънавий баркамоллиги давлат ва жамият фаровонлигининг негизидир. дарҳақиқат, жамият ва давлат фаровонлиги, гуллаб-яшнаши оилаларнинг замонавийлиги ва унинг маънавий-ахлоқий пойдеворининг мустаҳкамлигига боғлиқ. шу боисдан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмунида оила манфаатларини ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни таҳлил қилиш асосида замонавий, намунали оила мезонларини белгилаш ҳамда “оила жамият ва да...

This file contains 4 pages in DOCX format (19.3 KB). To download "oilani mustahkamlash, milliy va umuminsoniy qadriyatlar", click the Telegram button on the left.

Tags: oilani mustahkamlash, milliy va… DOCX 4 pages Free download Telegram