pedagogika tarihida eng qadimgi davrlardan vii asrgacha ta'lim-tarbiya va pedagogik fikrlar

PPTX 24 sahifa 111,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint мавзу: энг қадимги даврлардан vii асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар режа 1.”авесто”- энг қадимий ёзма маърифий ёдгорлик сифатида. 2.”авестода тарбия масалалари. адабиётлар: к.ҳошимов, с.нишонова, м.иномова, р.ҳасанов, педагогика тарихи. ўқув қўлланма . тошкент, 1996., 488 б (12-19 бетлар) к.ҳошимов, ўзбек педагогикаси антологияси. тўлдирилган ва қайта нашр ўқув қўлланма. т.: “ўқитувчи” нмиу, 2010., 424 б. (31-38 бетлар) м.шарифхўжаев, з.давронов, маънавият асослари ўқув қўлланма.тми 2005 й. 358 б (140-146 бетлар) “авесто” асари эрамиздан аввалги 6 асрнинг охири ва 4 асрнинг бошларида яратилган бўлиб, у узоқ даврлар маҳсули саналади, даврлар ўтиши билан қайта-қайта ишланади. асарнинг тўлиқ китоб ҳолида шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи асрга тўғри келиши барча манбаларда алоҳида қайд этилади. “авесто” диний характерга эга бўлиш билан бирга ўзида фалсафий, сиёсий, физологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳам қамраб олган асардир. абу райҳон беруний ўзининг “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида зардуштийлик дини қадимги хуросон, форс, ироқ ва балхдан тортиб сурия ерларигача тарқалганлигини айтади зардушт …
2 / 24
асига топширилади. “авесто”нинг китоб ҳолидаги матни эрамиздан олдин ўн икки минг ошланган мол терисига олтин ҳарфлар билан битилган. бу нусха искандар македонский истилосига қадар истаҳр шаҳрида сақланган. искандар истаҳрни босиб олгач, “авесто” китобида баён этилган тиббиёт, нужум, илми ҳикмат соҳаларига оид ғояларни юнон тилига таржима қилиниб, қолган фикрлар битилган саҳифалар ёқиб юборилади. “авесто” тарбиявий манба сифатида катта аҳамиятга эга. юқорида айтиб ўтилганидек, зардушт қадимги қабилалар аъзоларининг диний эътиқодларига айланган қарашлар мазмунини ислоҳ қилган. зардушт таълимотининг илғор ғоялари шундан иборатки, ахура мазда (қодир илоҳ) дунёда мавжуд бўлган адолат ва яхшиликнинг ижодкори саналади. анхра мани (ёвуз руҳ) барча ёмонликларни юзага келтиради. “авесто”нинг мазмуни борасида унинг бизгача етиб келган парчаларда илгари сурилган қарашлар моҳиятига асосланиб қуйидаги хулосага келиш мумкин “авесто”нинг дастлабки уч бобида халқ ҳаётида ернинг қай даражада аҳамиятга эга эканлиги куйланади. чунончи, биринчи бобда ёвузлик ва адоват ҳукмрон бўлган ўлкалар таснифланар экан, ахура мазда тинчлик ва адолат ўлкасининг асосчиси, анҳра манью эса …
3 / 24
рҳланг? 2) қайси тарбия турлари ва усуллари мавжуд? кейинги бобларда йима ҳақидаги афсона келтирилади. афсонада ерни уч баробар кўпайтириш, шунингдек, ўсимлик, ҳайвон ва одамларни ҳимоя қилиш мақсадида чегара белгиланганлиги ҳикоя қилинади. ушбу афсонада, шунингдек, қадимги ҳинд-эрон қабилаларининг ернинг сувдан пайдо бўлганлиги борасидаги дастлабки тасаввурлари ҳам ўз ифодасини топган. 3-19-бобларда эса гуноҳ ва унинг жазоси, покликнинг моҳияти таърифланади, олов, сув, ер, чорва, дарахт ҳамда ўсимликлар улуғланади, коҳин, ҳарбий, деҳқон ва чорвадорлар шарафланади. ҳайвонларга зулм ўтказиш энг катта гуноҳ сифатида қораланади. мазкур бўлимда шахсий гигиенага амал қилишга оид қоидалар - тирноқ ва сочларни парваришлаш масалалари юзасидан фикр билдирилади. инсон ўз ҳаёт йўлини танлар экан, ўз зиммасига олган мажбуриятни бажаришга жавобгар саналади. ахура мазда ердаги ёрдамчиси ҳисобланган чорвадорларнинг дунёқарашлари ифодаланган. яхши кишилар юксак ахлоқий хислатларга эга бўлсалар, ёвуз кишилар ёмон хислатларнинг эгасидир. зардуштийликда яхшилик ва ёмонлик тушунчалари орқали ер юзида мавжуд бўлган яхшилик ва ёмонлик дунёсининг моҳияти очиб берилади. гарчи, зардуштийликда диний расм-русумларга …
4 / 24
арча нуқсонларни келтириб чиқарувчи сабаб эканлигига урғу берилади. айниқса, деҳқончилик соҳасида қилинаётган меҳнат яхшиликни юзага чиқарувчи асосий омил дея таъкидланади. деҳқончилик билан шуғулланиш, мўл-кўл ҳосил етиштиришга қаратилган ҳаракат ахура мазда қонунига бўйсуниш саналган. дон эккан киши тақводорлик уруғини экиши, маздага ихлосмандлик эътиқодини илгари суриши, имонни озиқлантириб туриши ўн минг марта ибодат қилиш билан баробар, юзлаб қурбонлик қилишга тенг дейилади. “ғалла ердан униб чиққанда, девлар ларзага келади, ғалла ўриб олинаётганда девлар нола-фарёд чекади, ғалла янчиб, ун қилинаётганда улар қоча бошлайди, хамир қилинганда эса девлар маҳв бўлади. ғалланинг мўл-кўл бўлиши девларнинг лабига қизитилган темир босилгандек уларни тум-тарақай қилади”. ушбу мисолларда “авесто”да инсон меҳнати туфайли барча ёмон хислат, ёмонлик ҳамда ёвузликлардан қутилиши мумкин, деган ғоя илгари сурилади. эслаб қолинг. “авесто” асарининг ҳажман энг катта қисми - “ясна”ларда инсон камолотини белгиловчи ахлоқ-одоб мезони учлик - ҳумата (манбаларда гумата, humatа) – яхши фикр, ҳукта ( манбаларда гукта, huckta) – яхши сўз ва ҳварша (манбаларда гварша, …
5 / 24
этмаслик ва ҳоказолар тушунилган. 13 педагогик нуқтайи назардан фикр билдиринг. “яхши фикр” иборасининг мазмуни ўзида илоҳий қонун руҳидаги ғояларга эга бўлиш, яқин кишисига нисбатан меҳрибонлик кўрсатиш, муҳтожларга кўмаклашиш, ёвузликка қарши курашга доимо тайёр туриш, кишиларнинг бахт-саодати йўлида ҳаракат қилиш, аҳиллик, қабиладошлар билан бирга дўстлик ва тотувликда яшашга интилиш руҳидаги ният ва фикрлар мусаффолигини акс эттиради. инсон фикран ҳам бошқаларга ҳасад қилмаслиги лозим. яхши ниятли киши дарғазаб бўлмайди, жаҳолатларга берилмайди. зеро, бундай руҳий ҳолатда инсон яхшилик ҳақида ўйламайди, бурч ва адолат ҳақида унутади ва ножўя ҳаракатлар қилади. мактаб заруштийлик таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. ўсмир балоғат ёшига етганда унга зардушт қонунлари – фалсафа, ахлоқ-одоб қоидалари ва ахлоқий йўриқлар мазмуни ўргатилган. ўсмирларнинг художўй меҳнаткаш, адолатли бўлиб вояга етишлари, ўй-ният, сўз ва ишида ҳалолликка таянишларига алоҳида эътибор берилган. болаларга уларнинг ёшлигидаёқ кўчат ўтказиш, дарахтларни парвариш қилиш, уй-рўзғор буюмларини ясаш, ерга ишлов бериш ҳамда чорва молларини боқиш борасидаги билимлар берилиб, амалий кўникмаларнинг ҳосил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogika tarihida eng qadimgi davrlardan vii asrgacha ta'lim-tarbiya va pedagogik fikrlar" haqida

презентация powerpoint мавзу: энг қадимги даврлардан vii асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар режа 1.”авесто”- энг қадимий ёзма маърифий ёдгорлик сифатида. 2.”авестода тарбия масалалари. адабиётлар: к.ҳошимов, с.нишонова, м.иномова, р.ҳасанов, педагогика тарихи. ўқув қўлланма . тошкент, 1996., 488 б (12-19 бетлар) к.ҳошимов, ўзбек педагогикаси антологияси. тўлдирилган ва қайта нашр ўқув қўлланма. т.: “ўқитувчи” нмиу, 2010., 424 б. (31-38 бетлар) м.шарифхўжаев, з.давронов, маънавият асослари ўқув қўлланма.тми 2005 й. 358 б (140-146 бетлар) “авесто” асари эрамиздан аввалги 6 асрнинг охири ва 4 асрнинг бошларида яратилган бўлиб, у узоқ даврлар маҳсули саналади, даврлар ўтиши билан қайта-қайта ишланади. асарнинг тўлиқ китоб ҳолида шаклланиши эрамиздан аввалги биринчи асрга тўғри келиши б...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (111,5 KB). "pedagogika tarihida eng qadimgi davrlardan vii asrgacha ta'lim-tarbiya va pedagogik fikrlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogika tarihida eng qadimgi… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram