davlat mu'lkini hususiylashitirish va boshqarish-iktisodiyotni tartibga solish vositasi

PPTX 20 sahifa 229,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
маъмурий ислоҳатларнинг асосий йўналишлари 4-мавзу. ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошкариш-иктисодиётни тартибга солиш воситаси 1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи 2. иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим давлат воситаларидан бири – давлат мулки ва унинг асосида тадбиркорликни амалга ошириш механизмидир. барча мамлакатларда давлат иқтисодиётнинг муҳим стратегик секторлари давлат тасарруфида бўлиб, унинг улуши 51% гача, айрим мамлакатларда 70% ортиқ бўлади. давлат мулкининг асосий хусусияти шундан иборатки, унда мамлакатнинг табиий ва ер ости бойликлари қайта қайта ишланади, тайёр маҳсулотга айлантирилади ва энг арзон нархларда аҳоли ва истеъмолчиларга етказиб берилади. шунингдек, иқтисодиётнинг шундай тармоқлари мавжудки, уларнинг капитал сиғими жуда катта ва фонд қайтими узоқ муддатни ташкил қилади. бундай тармоқларда хусусий сектор мулкдор бўлиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш имконияти чекланган бўлади. давлат тадбиркорлиги давлатнинг ўз мулкидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хом ашё етказиб бериш, янги …
2 / 20
ини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. хусусийлаштиришдан асосий мақсад, хўжалик юритишнинг бозор муносабатлари базавий шароитларини яратиш, яъни ушбуларсиз иқтисодиётнинг нодавлат сектори фаолият юритиши имконсиз бўлган хусусий мулкчилик институтини шакллантириш, иқтисодий ва ҳуқуқий база ва институтционал тузилмани ташкил этишдан иборатдир. ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг босқичлари ва ўзига хос жиҳатлари. биринчидан, хусусийлаштиришнинг ваучер (чекли) бепул амалга оширилишидан, хорижий экспертлар республика раҳбариятини ушбу ғояга ундашга қатъий уринган бўлсада, воз кечиш. дастлаб давлат мулкларини янги мулкдорларга сотиш йўли билан бошқа мулкчилик шаклига айлантиришга эътибор қаратилди. бунда, фақатгина ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш объектлари истисно этилди. хусусийлаштиришнинг тўлов асосида амалга оширилишининг қабул қилиниши бир неча жиҳатларга боғлиқ эди: психологик ёндашув, негаки бупул олинганларни лозим даражада асрамайдилар ва қадрига етмайдилар; кўплаб авлодлар меҳнати эвазига бунёд этилган давлат мулкларини барча аҳоли ўртасида тенг тақсимлашда вужудга келадиган ижтимоий ноҳақликларга йўл қўймаслик зарурияти; сармояларни ваучер (чек)ларга йўналтиришнинг фойдаси ҳақида аҳолининг асосий қисмида аниқ тушунчалар мавжуд …
3 / 20
тилади: 1-гуруҳ. бутунлигича сотиладиган давлат корхоналари (обектлари) ва очиқ биржа савдоларида тўлиқ хусусий мулкка соти­ладиган давлатга тегишли аксиялар пакети ва давлат улушлари. ушбу гуруҳга кирган корхона (обектларни) хусусийлаштириш механизми жуда содда, яъни обектлар ёки аксиялар пакетларини биржа орқали сотиш. бунда обект ёки аксиялар пакети савдо майдончасига қўйилади, реклама ишлари амалга оширилади, уларни сотишга кўмаклашувчи тегишли институтлар иштирок этади. харидорларда талаб бўлмаган тақдирда дастлабки сотиш нархларини қадам-бақадам пасайтириш механизми қўлланади. 2-гураҳ. сармоядорлар томонидан инвестиция мажбу-риятларининг бажарилиши эвазига нол қийматда танлов савдоларига қўйиладиган корхона ва обектлар. ушбу гуруҳ обектлари ҳудудларда танловлар эълон қилиш йўли билан сотилади. ҳар бир ҳудудда ушбу ҳудуд маъмуриятининг раҳбари бошчилигида танлов комиссиялари тузилган. сармоядорларга нол харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг буджетга ва буджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар, шу жумладан, улар бўйича ҳисоблаб ёзилган пенялар ва жарималар бўйича ўтган йиллардаги ишончсиз қарзлари ҳукумат томонидан ҳисобдан чиқариб ташланади. 3-гуруҳ. давлатга тегишли бўлган …
4 / 20
лмасини, шу жумладан инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш давом эттирилди. кейинги босқичнинг алоҳида жиҳатлари саноатнинг барча тармоқларида халқ хўжалиги объектлари ва корхоналарини, базавий ва стратегик корхоналардан ташқари ялпи хусусийлаштириш билан гавдаланади. кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозори ҳам жадал ривожланди. хусусийлаштириш босқичлари хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди. енгил, маҳаллий саноатга, транспорт ва қурилишга, бошқа тармоқларга қарашли айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб олиниш ҳуқуқи билан кўпроқ ижара корхоналарига, жамоа корхоналарига, жамоа корхоналарига, ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди. акцияларнинг назорат улуши давлат ихтиёрида сақлаб қолинди. умуман, биринчи босқич давомида 54 мингга яқин корхона ва иншоот мулкчилик шаклларини ўзгартирди. улардан 18 минг 400 таси хусусий мулкка айланди. 26,1 мингта корхона ва иншоот акционерлик жамияти, шундан 8700 таси – жамоа, 661 таси ижара корхонаси бўлди[2]. бу мавжуд ҳар учта …
5 / 20
ин барпо этилди. учинчи босқич – 1999-2000 йиллар, ушбу босқичда асосан ўрта ва ёқилғи-энергетика компаниясига қарашли йирик корхоналар хусусийлаштирилди. тўртинчи босқич – 2001-2005 йиллар - “хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик секторини кенгайтириш, жадаллаштириш сари туб бурилишлар даври ҳисобланиб, ушбу босқичга хос муҳим хусусият – давлат объектларининг тўлиқлигича хусусий мулк сифатида сотилиши улушининг ортиб бориши ҳисобланади. хусусийлаштириш босқичлари бешинчи босқич – 2006-2009 йиллар: мазкур босқич ўзбекистон республикаси президентининг “2006 йил 10 июлдаги 2006-2008 йилларда мулкни давлат тассаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши билан бошланди. иқтисодиётда хусусий мулкчилик ролининг ортиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида давлат улушининг қисқариши, юридик ва жисмоний шахсларнинг бинолари, иншоотлари билан банд бўлган ер участкалари хусусий мулк ҳуқуқида хусусийлаштирилиши ушбу босқичнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. ушбу ҳолат ўзбекистон республикаси президентининг 2006 йил 24 июлда қабул қилинган “юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ва иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқади. олтинчи босқич …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat mu'lkini hususiylashitirish va boshqarish-iktisodiyotni tartibga solish vositasi" haqida

маъмурий ислоҳатларнинг асосий йўналишлари 4-мавзу. ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошкариш-иктисодиётни тартибга солиш воситаси 1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи 2. иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим давлат воситаларидан бири – давлат мулки ва унинг асосида тадбиркорликни амалга ошириш механизмидир. барча мамлакатларда давлат иқтисодиётнинг муҳим стратегик секторлари давлат тасарруфида бўлиб, унинг улуши 51% гача, айрим мамлакатларда 70% ортиқ бўлади. давлат мулкининг асосий хусусияти шундан иборатки, унда мамлакатнинг табиий ва ер ости бойликлари қайта қайта ишланади, тайёр маҳсулотга айлантирилади ...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (229,7 KB). "davlat mu'lkini hususiylashitirish va boshqarish-iktisodiyotni tartibga solish vositasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat mu'lkini hususiylashitir… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram