sifat nazoratini tashkil etish

PPTX 23 sahifa 294,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
сифатни назорат қилиш сифат назоратини ташкил қилиш режа: сифатни назорат қилиш турлари. маҳсулотнинг ҳаёт цикли. маҳсулотнинг хавфсизлиги. маҳсулот сифатини текширишда бузадиган ва бузмайдиган усуллар. 4. йўл қурилиш маҳсулотларининг сифати ва таснифи. технологик жараён назорат қилинишининг жойи ва вақтига қараб турларга бўлиниши. дастлабки назорат, операцион назорат, қабул қилиш назорати. 5. сифатни баҳолашнинг комплекс ва эксперт усуллари. маҳсулот сифатини баҳолашда техник назоратнинг роли. сифатни ҳуқуқий таъминлаш. таянч сўзлар ва иборалар дастлабки назорат, операциявий назорат,қабул қилиш назорати, яхлит назорат, танлама назорат, узлуксиз назорат, ўлчаш назорати, қараб текшириш назорати, техникавий кўздан кечириш, рўйхатдан ўтказиш назорати, маҳсулотларнинг ҳаёт цикли. сифат сифат – аниқланган ва кутилаётган талабларни қондириш қобилиятларига таалуқли объект тафсилотлари мажмуасидир. сифат масаласи ҳар бир ишда, у қандай иш бўлишидан қатъий назар, унинг асосий баҳолаш критерияси (кўсаткичи) бўлиши керак. сифат бўйича европа ташкилоти (еокк) сифатни назорат қилиш европа ташкилоти еокк (европейская организация по контролю качества) бўлиб, унинг биринчи конференцияси 1957 йилда чақирилган ва шу …
2 / 23
қилиш, ўзгартириш демакдир. бундан мақсад изланаётган катталикни сон қийматини қўллаш, ишлатиш учун қулай формада аниқлашдир. сифат исо 9000 стандартларини қўллаш сифат исо 9000 стандартлари (75 – 77, 79) қуйидаги тўрт холатрда қўлланиш учун мўлжалланган. а). рақоботбардошликни ошириш мақсадида маъмурий бошқариш учун. б). сифат тизими элементларининг айримлари текширилаётган пайтда биринчи ва иккинчи томонлар орасидаги шартнома шароитида. в). исо стандарти ҳамма элементлари бўйича истемолчи томонидан ва таъминловчининг сифат тизимини баҳолашдан иборат бўлган шартнома талаблари бўйича. г). учунчи томон билан сертификация қилинганда. ўлчаш воситаси ўлчаш воситаси – метрологик тавсифлари меъёрланган (мтм), ўлчами (белгиланган хатолик чегараси) маълум вақт оралиғида ўзгармас деб қабул қилинадиган, катталикнинг ўлчов бирлигини қайта тиклайдиган ва (ёки) сақлайдиган, ўлчашлар учун мўлжалланган техник восита. ўлчаш воситалари турлари рақамли ўлчаш асбоблари. электромеханик туридаги ўлчаш асбоблари. магнитоэлектрик ўлчаш асбоблари. электромагнит тизимли ўлчаш асбоблари. электродинамик ўлчаш асбоблари. электростатик ўлчаш асбоблари. индукцион тизимли ўлчаш асбоблари. эталонлар бирламчи эталон – бирликни мамлакатда (шу бирликни бошқа эталонларига нисбатан) …
3 / 23
алон – миллий эталонлар билан қайта тикланадиган ва сақланадиган бирликлар ўлчамларини мувофиқлаштириш учун халқаро келишув бўйича халқаро асос сифатида қабул қилинган эталон. миллий эталон – мамлакат учун бошланғич эталон сифатида хизмат қилиши расмий қарор билан тан олинган эталон. ўлчаш турлари ўлчанаётган катталикнинг сонли қийматини топишнинг бир неча хил турлари (йўллари) мавжуддир. - билвосита - бевосита - мажмуий - нисбий - мутлоқ - биргаликда ўлчаш хатоликлари, уларнинг табақаланиши ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар; - ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позициясига) ўрнатишдан келиб чиқувчи сабаблар; - ўлчаш воситаларининг занжирида ўлчаш маълумотини олиш, сақлаш, ўзгартириш ва тавсия этиш билан боғлиқ сабаблар; - ўлчаш воситаси ва объектига нисбатан ташқи таъсирлар (температура ёки босимнинг ўзгариши, электр ва магнит майдонларининг таъсири, турли тебранишлар ва ҳоказолар) дан келиб чиқувчи сабаблар; - ўлчаш объектининг хусусиятларидан …
4 / 23
к техникавий ҳужжатларни назорат қилиш. назорат қилиш кўпинча рўйхатга олиш усули билан (сертификатлар бўйича), керак бўлган ҳолларда эса ўлчаш усули билан амалга оширилади; операциявий назорат- ишларни амалга ошириш жараёнида ёки ишлар бевосита тугатилгандан сўнг бажариладиган назорат дафтарларида ва ушбу ташкилотда ишлалаётган сифатни бошқариш тизими кўзда тутган ҳужжатларда қайд қилинади; қабул илиш назорати –қурилишни битказилиши (тугалланиши) билан давлат ёки алоҳида хўжалик томонидан ташкил этилган хайъат белгиланган тартибда амалга оширади. бажарилган ишни қобул қилиш поғоналари техник ишларни бажариш бир неча поғонадан иборат бўлиши мумкин ва бунда : а).ёпиқ ишларни қабул қилиш. : ёпиқ ишларга ҳар хил холатларда кейинги ишлар навбатда бажарилиши билан бажарилган ишни сифатини кузатиш. ўлчаш. намуналар олиш ва лабороторияда текшириш имконияти йўқолади. технологик жараёнлар давомида доимий равишда “ёпиқ ишлар” кўлами намоён бўлиб туради. уларни ишчи хайъатлари қабул қилиш билан шу ҳақида далолатнома белгиланган тартибда қайд этилади. б).алоҳида конструкциялар ва иншоотларнинг баъзи элементларини оралиқ қабул қилиш ишлари: в).тайёр ишни қабул қилиш …
5 / 23
далолатномаси. г). қурилиш давомида лойиҳа шартларидан оғиш хақидаги ижро ёки ишчи чизмалар д). лаборатория назорати далолатнома журнали. е). ишлаб чиқариш журнали назорат қилишнинг даврийлиги назорат қилишнинг даврийлигига қараб қуйидаги(назорат қилиш даврийлиги)ларига бўлинади: узлуксиз назорат - технологик жараённинг назорат қилинадиган кўрсаткич ҳақида ахборот узлуксиз келади; даврий назорат, назорат илинадиган кўрсаткич ҳақида ахборот маълум вақт оралиғида келади; бир лаҳзали назорат, -асраш, бузилишдан сақлаш, кўпинча яхлит, танлама ёки даврий назоратларни қўллаш мақсадига мувофиқ бўлмаганда тасодиф вақтида (епизодик) бажарилади (масалан, хандакни кўмиш вақтида грунтнинг зичлигини назорат қилиш). махсус назорат қилиш махсус назорат қилиш воситаларидан фойдаланишига қараб қуйидаги (назорат усул) ларига бўлинади: ўлчаш назорати ўлчаш назоратларини ишлатиб, шу жумладан лаборатория жиҳозларидан фойдаланиб бажарилади; қараб текшириш назорати; техникавий кўздан кечириш; рўйхатдан ўтказиш назорати, ҳужжатларда (сертификатларда, ёпиқ ишларини текшириш далолатномаларида, умумий ва махсус иш дафтарларида ва бошқаларда)қайд етилган маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан бажарилади. назорат қилинадиган объектга етиб бўлмаганда (масалан, анкерни беркитишда) ёки ўлчаш ёҳуд қараб текшириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sifat nazoratini tashkil etish" haqida

сифатни назорат қилиш сифат назоратини ташкил қилиш режа: сифатни назорат қилиш турлари. маҳсулотнинг ҳаёт цикли. маҳсулотнинг хавфсизлиги. маҳсулот сифатини текширишда бузадиган ва бузмайдиган усуллар. 4. йўл қурилиш маҳсулотларининг сифати ва таснифи. технологик жараён назорат қилинишининг жойи ва вақтига қараб турларга бўлиниши. дастлабки назорат, операцион назорат, қабул қилиш назорати. 5. сифатни баҳолашнинг комплекс ва эксперт усуллари. маҳсулот сифатини баҳолашда техник назоратнинг роли. сифатни ҳуқуқий таъминлаш. таянч сўзлар ва иборалар дастлабки назорат, операциявий назорат,қабул қилиш назорати, яхлит назорат, танлама назорат, узлуксиз назорат, ўлчаш назорати, қараб текшириш назорати, техникавий кўздан кечириш, рўйхатдан ўтказиш назорати, маҳсулотларнинг ҳаёт цикли. сифат сифат –...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (294,9 KB). "sifat nazoratini tashkil etish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sifat nazoratini tashkil etish PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram