banklar: markaziy bank, tijorat banklari va ularning faoliyati

PPTX 21 pages 841.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
мавзу 5: молиявий тизимда молиявий корхоналар, уларни молиялаштириш манбалари ва уларга давлатнинг таъсири. банклар: марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг фаолияти. режа: 1. марказий банклар хақида тушунча. 2. маказий банкларнинг функциялари. 3. тижорат банклари хақида тушунча. 4. тижорат банкларининг операциялари. 5. халқаро молиявий институтлар . марказий банк тижорат банкларининг амалиётларини амалга ошириш, яъни жисмоний ва юридик шахсларга кредит, уларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, банклар капиталлари ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. марказий банк – мамлакатдаги нарх даражаси, банк тизимининг барқарорлиги ҳамда тўлов тизимининг барқарор фаолияти учун масъул бўлган муассасадир. бунинг учун марказий банк пул-кредит сиёсатини олиб боради, тижорат банклар, тўлов ташкилотлар, ҳамда бир неча нобанк кредит ташкилотлар (мкт, ломбарлардлар ва бошқалар) фаолиятини лицензиялайди, тартибга солади ва назорат қилади. анъанага кўра, марказий банкнинг 4 та асосий вазифаси бор. марказий банк: а) мамлакатнинг эмиссион маркази, яъни банкнотлар чиқаришнинг монопол ҳуқуқига эга; …
2 / 21
ати, очиқ бозор, валюта сиёсати орқали эришилади. тартибга солиш функцияси назорат функцияси билан чамбарчас боғлиқ. масалан, минимал захира сиёсатини ўтказишда, марказий банк муайян банкнинг ҳолати ҳақида кенг маълумот олади. назорат функциясига банкнинг банк тизими таркибининг сифат талабларига мувофиқлигини аниқлаш киради, яъни кредит муассасаларини миллий банк бозорига қабул қилиш тартиби. бундан ташқари, бунга кредит муассасалари учун зарур иқтисодий коеффициентлар ва меъёрлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга амал қилишни назорат қилиш киради. миллатлараро марказий банклар ҳам мавжуд, масалан европа марказий банки. европа марказий банки - евро ҳудудининг марказий банки ҳисобланади. 1998 йил 1 июнда ташкил топган. унинг штаб-квартираси (қароргохи) германиянинг франкфурт-майн шаҳрида жойлашган. унинг бошқарув органи таркибига европа иттифоқига аъзо бўлган барча давлатларнинг вакиллари киради. банк европа иттифоқининг бошқа органларидан бутунлай мустақил. давлат марказий банкларида капитал давлат ҳисобидан шакллантирилган (масалан, банк ташкил этилган пайтида, германия федерал банки каби, ёки буюк британия ва франция марказий банки каби, давлат, мавжуд бўлган тижорат банкни миллийлаштирганидан кейин). …
3 / 21
ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади; - ўзбекистон республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади; - ҳар йили ўзбекистон республикаси ҳукуматига давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади; - нақд пул муомаласини ташкил этади; - валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади; валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек ўзбекистон республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради; - банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади; банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга …
4 / 21
этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади; халқаро валюта фондининг ўзбекистон республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади; кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради; ўзбекистон республикасининг халқаро захираларини, шу жумладан келишувга кўра ўзбекистон республикаси ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади. тижорат банки нима? тижорат банки – тижорат асосида банк фаолияти, яъни маблағларни жалб қилиш ва кредитларни тақдим этиш, банк ҳисобварақла-рини очиш ва уни юритиш ҳамда тўловларни ўтказиш каби амалиёт-ларни амалга оширувчи кредит ташкилотидир. тижорат банклари - бўш пулга (жамғармага) эга ва пулга муҳтож бўлганлар ўртасидаги воситачи-лардан бири ҳисобланади. тижорат банклари нима учун керак? тижорат банклари иқтисодиётнинг “қон томир тизими” бўлиб, аҳоли ва бизнеснинг тўпланиб қолган жамғармаларини тақсимлаш орқали иқтисодиётни зарур молиявий ресурслар билан таъминлайди. …
5 / 21
қилиб, фоиз тўлаш орқали маблағларингизни кўпайтириб беради. иккинчидан, сизга маблағ керак бўлганда ёки зарур нарсаларни сотиб олиш учун жамғармаларингиз етарли бўлмаганда, тижорат банклари сизга кредитлар тақдим этиши мумкин. мисол учун, уй, техника, автомобил, мебел сотиб олиш, ўқиш тўловлари ва бошқалар учун кредитлар олишингиз мумкин. учинчидан, банкларнинг кассалари ва мобил иловалари орқали маҳсулотларнинг хариди, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар, жарималар ва бошқалар учун тўловларни амалга ошириш осон. тўртинчидан, нақд пулсиз маблағлар билан тўлаш учун тижорат банкларида ҳисобварақ очиш мумкин. бу, онлайн дўконларда амалга оширилган харидлар учун энг қулай тўлов йўли ҳисобланади. банк ҳисобварағига маблағингизни қўйиб, уларни хавфсизликда сақлайсиз. шунингдек, тижорат банклари хорижий валютани нақд ва нақд пулсиз шаклларда сотиб олиш ва сотиш, банк консалтинг ва информацион хизматлар, ҳужжатларни ва бошқа қимматбаҳо нарсалар ва ҳоказоларни сақлаш учун сейф ва ячейкаларни ижарага бериш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. тижорат банкларининг хизматлар тури: жисмоний шахсларга юридик шахсларга пул ўтказмалари омонатлар банк карталари кредит маҳсулотлари конверсион амалиётлари …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "banklar: markaziy bank, tijorat banklari va ularning faoliyati"

мавзу 5: молиявий тизимда молиявий корхоналар, уларни молиялаштириш манбалари ва уларга давлатнинг таъсири. банклар: марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг фаолияти. режа: 1. марказий банклар хақида тушунча. 2. маказий банкларнинг функциялари. 3. тижорат банклари хақида тушунча. 4. тижорат банкларининг операциялари. 5. халқаро молиявий институтлар . марказий банк тижорат банкларининг амалиётларини амалга ошириш, яъни жисмоний ва юридик шахсларга кредит, уларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, банклар капиталлари ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. марказий банк – мамлакатдаги нарх даражаси, банк тизимининг барқарорлиги ҳамда тўлов тизимининг барқарор фаолияти учун масъул бўлган муассас...

This file contains 21 pages in PPTX format (841.4 KB). To download "banklar: markaziy bank, tijorat banklari va ularning faoliyati", click the Telegram button on the left.

Tags: banklar: markaziy bank, tijorat… PPTX 21 pages Free download Telegram