moliyaviy natijalar hisobi va audit

PPT 36 sahifa 4,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 36
слайд 1 “tiqxmmi” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси молиявий натижалар хисоби, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тузувчи: бегбутаев. х.а. режа: 1. молиявий натижалар кўрсаткичлар-ининг моҳияти ва аҳамияти. 2. молиявий натижаларнинг шалланиши. 3. молиявий натижаларнинг синтетик ҳисоби 4. молиявий ҳисобот унинг аҳамияти ва таркиби. 5.молиявий ҳисоботни тузиш қоидалари. 6. инвентаризация. 7. чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот. 8. консолидаияланган молиявий ҳисобот. 9. моливий коэфициентлар ва рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш маҳсулот сотиш олинган ялпи фойда; асосий фаолиятдан кўрилган фойда; умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; солиқ тўлангунча олинган фойда; соф фойда. махсулот сотишдан олинган ялпи фойда (кўрилган зарар) кўрсаткичи хўжалик юритувчи субъектнинг маҳсулот (иш, хизмат) кўрсатиши билан фаолиятига баҳо бериш, уни ўрганишга ёрдам беради. ушбу кўрсаткични таҳлил этиш орқали, корхонанинг ҳисобот давридаги ва келгусидаги молиявий фаолиятига баҳо берилади. мазкур молиявий кўрсаткич яъни маҳсулот сотишдан олинган фойда молиявий ҳисобот №2 шакли бўйича “молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда” келтирилиб, ундаги …
2 / 36
шундаки, мазкур кўрсаткични ўрганиш таҳлил этиш орқали қуйдагилар ҳақида тегишли хулосага келиш мумкин. хўжалик юритувчи субъектнинг давр харажатлари (асосан маъмурий бошқарув харажатлари) қай миқдорда, асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган бошқа даромадлар, ҳамда кўрилган заралар билан боғлиқ кўрсаткичлар қанча миқдорга тенглиги ҳақида маълумотлар олинади. 1. сотиш харажатлари; 2. маъмурий харажатлар; 3. бошқа операцион харажатлар. турли жарима, пеня, ҳамда етказилган зарарларни қондириш бўйича олинган даромадлар; ўтган йиллардаги, аммо ҳисобот йилида аниқланган фойда; асосий фонд ва бошқа мол-мулкларини сотишдан олинган даромадлар; товар моддий бойликлари (тмб) ларини қайта баҳолаш; давлат субсидиялари сифатида олинган даромадларни солиққа тортишда ялпи даромадга киритилмайди; беғараз ёрдам сифатида олинган даромадлар; бошқа операцион даромадлар. асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар қанчалик юқори бўлса, ҳамда давр харажатлари ва асосий фаолият кўрилган бошқа зарарлар қанчалик паст бўлса корхонанинг асосий фаолиятдан олган фойдаси шунчалик юқори бўлади, ҳамда оқибат натижада умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда суммасига ижобий таъсир кўрсатади. умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдага нафақат асосий фаолиятдан олинган …
3 / 36
арзлар юзасидан тўловлар; узоқ муддатли ижарага оид фоизларни тўлаш харажатлари; чет эл валютаси билан боғлик операциялар бўйича салбий курс фарқлари; сарфланган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар; хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз қимматли коғозларини чиқариш, ҳамда тарқатиш билан боғлиқ харажатлар. молиявий натижалар кўрсаткичларидан яна бири солиқ тўлагунча фойда бўлиб, унга умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда, ҳамда фавқулодда вазиятлардан олинган фойда ижобий таъсир кўрсатса, фавқулодда зарарлар эса салбий таъсир кўрсатади. соф фойда - молиявий натижа кўрсаткичининг моҳияти шундаки, мазкур кўрсаткич хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот даври фаолятига тўлиқ баҳо бериш имкониятини яратади. юқорида, молиявий натижа кўрсаткичларининг моҳиятларига тўхталиб ўтилди, ҳамда улардан умумий хулоса қилиб, қуйдаги фикрларни келтириб ўтиш мумкин. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1995 йил 1 январдаги ва унга ўзгартиришлар билан қабул қилинган 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли ва 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли “маҳсулотлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотилиши бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларнинг таркиб топиши тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу …
4 / 36
аб чиқариш таннархи. сотишдан олинган соф тушумни аниқлаш учун эса, сотишдан тушган тушумдан, қўшилган қиймат солиғи, ҳамда акциз солиғи айирилади. афф = яф-дх+бд-бз бу ерда, афф-асосий фаолиятдан олинган фойда; яф-ялпи фойда; дх-давр харажатлари; бд-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; бз-асосий фаолиятдан кўрилган зарарлар. уф = афф+мд-мх бу ерда, уф-умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; мд-молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; мх-молиявий фаолият бўйича харажатлар; стф = уф+фф-фз бу ерда, стф-солиқ тўлагунгача олинган фойда; уф-умумхўжалик фаолиятидан олинган ялпи фойда; фф-фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; фз-фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар. сф = стф-дс-бс бу ерда, сф-соф фойда; стф-солиқ тўлангунгача олинган фойда; дс-даромад солиғи; бс-бошқа солиқ ва тўловлар. корхонада маҳсулот экспорти амалга оширилди ва бунда экспорти билан боғлиқ молиявий натижа аниқланди. ушбу жараённи мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз. ишлаб чикаришдан тайёр маҳсулот олинди. дебет 2810 “омбордаги тайёр маҳсулот”; кредит 2010 “асосий ишлаб чиқариш”. хорижий харидорга махсулот учун счёт юборилди дебет 4010 “харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”; кредит 9020 “товарларни сотишдан олинадиган …
5 / 36
ҳисобот даврининг фойдаси ҳисобидан дивидентлар ҳисобланса: дебет 8710 “ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти кредит 6610 “тўланадиган дивидентлар” счёти дивидент суммалари пул маблағида тўланса: дебет 6610 “тўланадиган дивидентлар” счёти кредит 5010, 5110, 5210 счётлари корхонанинг фойдасидан резерв капитали шаклланишини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилиши: дебет 8710 “ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти кредит 8520 “резерв капитали” счёти агар ҳисобот йили зарар билан якунланса: дебет 8710 “ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти кредит 8720 “жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” аксинча, ҳисобот йили фойда билан якунланса, бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади: дебет 8720 “жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” кредит 8710 “ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти ўзбекистон республикасининг «бухгал-терия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг 1-моддасида «бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади» дейилган. қонуннинг 2-моддасига биноан бухгал-терия ҳисобининг мақсади фойда-ланувчиларни тўлиқ, ҳаққоний, ўз вақтида молиявий ва бошқа бухгалтерия ахборотлари билан таъминлашдан иборат. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 36 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy natijalar hisobi va audit" haqida

слайд 1 “tiqxmmi” milliy tadqiqot universiteti huzuridagi qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси молиявий натижалар хисоби, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тузувчи: бегбутаев. х.а. режа: 1. молиявий натижалар кўрсаткичлар-ининг моҳияти ва аҳамияти. 2. молиявий натижаларнинг шалланиши. 3. молиявий натижаларнинг синтетик ҳисоби 4. молиявий ҳисобот унинг аҳамияти ва таркиби. 5.молиявий ҳисоботни тузиш қоидалари. 6. инвентаризация. 7. чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот. 8. консолидаияланган молиявий ҳисобот. 9. моливий коэфициентлар ва рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш маҳсулот сотиш олинган ялпи фойда; асосий фаолиятдан кўрилган фойда; умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; солиқ тўлангунча олинган фойда; соф фойда. махсулот сотишдан ол...

Bu fayl PPT formatida 36 sahifadan iborat (4,0 MB). "moliyaviy natijalar hisobi va audit"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy natijalar hisobi va a… PPT 36 sahifa Bepul yuklash Telegram