suicid muzohi to'g'risidagi eslatmalar

PPTX 25 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
слайд 1 ўсмирлар ўртасидаги суицид муаммоси (синф раҳбар ва психологлар учун ота-оналар йиғилишига методик эслатмалар) тайёрлади: психология фанлари номзоди шириной мустафаева мазкур эслатмалар фақат хизмат доирасида фойдаланилади! суицидга даҳлдор бўлган маълумотларни ўсмирларлар орасида мухокама қилиш таъқиқланади. чунки суициднинг кўпайишига миш-мишлар замин яратади. суицид содир этилган ҳудудда энг аввало, миш-мишлар олди олиниши лозим! вояга етмаганлар ўртасида содир этилган суицид ҳолатларининг сабаблари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 62% ҳолатда ўсмирлар томонидан содир этилган суицидда оиладаги низолар ва носоғлом муҳит, катталар томонидан содир этилган тазйиқ, айрим педагогларнинг лоқайдлиги сабаб бўлган. суицид (лот. “suicaedere”, “sui”-мен; “caedere”-ўзимни ўлдираман)– онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади. суицидал хулқ-атвор ва суицид тушунчалари орасида маълум бир тафовут бор. яъни, суицидал ҳулқ-атвор кенгроқ тушунчага эга бўлиб, ўз жонига қасд қилиш харакатлари, кўринишларини ифодалайди. суицидни амалга оширмоқчи бўлган ўсмир аксариятда стресс чуқур тушкунлик холатида бўлиши, “боши берк кўча”га кириб қолганлиги, муаммолари кўплиги билан ажралиб туради. 10-13 ёш оралиғида суицид нисбатан …
2 / 25
ўзгаришлар: ўзлаштиришнинг кескин пасайиши, ўқиш жараёни ва баҳоларга бефарқлик. куннинг кўп қисмида тушкун кайфиятнинг устун бўлиши, ҳиссиётларнинг сустлиги, асабийлик. ҳулқ-атворнинг кескин ўзгариши. масалан, ўсмир яқинларидан узоқлашмоқда, гаплашишни истамай қолди, ташқи кўринишига бефарқ бўлмоқда, қизиқишлари сусайиб қолди, дўстларидан ўзини олиб қочмоқда ўсмирда намоён бўладиган ҳавфли ўзгаришлар: 4.яқин қариндошлари ёки дўслари орасида суициднинг амалга оширилган ҳолати. 5.ўсмир бевосита ёки билвосита ўз жонига қасд қилиш нияти борлиги ҳақида сўзламоқда. яшашни истамаслик ҳақида гапириш - кўп ҳолларда ўзига ва ўз муаммоларига эътибор қаратишни ифодалайди. эътиборсизликдан азият чекаётган ўсмир, кўп ҳолларда, суицидни амалга оширишни сўнгги нажот, деб билади. 6.ўзи ва соғлиги билан нима бўлишига эътибор бермаслик. суицид ҳақида нималарни билиш лозим ? эътибор беринг, ҳавфли вазият! иштаҳанинг йўқлиги ёки овқатдан ўзини тўхтата олмаслик, уйқусизлик ёки кўп ухлаш; ички касалликлардан тез-тез шикоят қилиш (қорин ва бош оғриқлари, доимий толиқиш); ўз ташқи кўринишига эътиборсизлик; доимий равишда ёлғизликни, кераксизлигини, айбдорлик сезиш; зерикиш, аввал қониқтирадиган машғулотлардан қониқмаслик; мулоқотдан қочиш, …
3 / 25
а мухим. бундай фаоллик қуйидаги даврларда кучайиб боради: - баҳор ва куз фасллари даврида, яъни - январь, февраль, март. сентябрь-ноябрь. - май. битирув кечалари арафасида. - эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида; - ой тўлган ва янги чиққан даврда; - 14 – 24 ёш даврида; - жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда. суицидни келтириб чиқарувчи асосий омиллар…  биринчи омил - оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит (62% амалга оширилаётган суицид холатлари бевосита оила муаммолари билан боғлиқ),  иккинчи омил - мактаб билан боғлиқ муаммолар, айрим педагогларнинг лоқайдлиги,  учинчи омилда ўсмирнинг тенгдошлари билан бўлган муаммолари, асосан қарама-қарши жинс вакиллари билан бўлган шахслараро муносабатлардаги келишмовчиликлар акс этмоқда. оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит оилавий низоларда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади; оилада оғир касаллик билан ётган инсон бўлса ҳам, оиладаги мухит таранглиги билан ажралиб туради. яқин инсоннинг ўлими ўсмирда йўқотиш хиссини …
4 / 25
ан бирига эмоционал жихатдан қаттиқ боғланиб қолишига замин яратади. сирларини унга айтиш, оиладаги холатни мухокама қилиш – тобеликни кучайтиради. бу ўзига хос компенсатор механизм сифатида ифодаланади. тенгдошлар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик эса, суицидга замин яратади. қандай қилиб суицидни олдини олиш мумкин? боланинг ҳар бир суицидал ҳаракатига катталар жавобгардир! суицид тўғрисидаги хар қандай фикрга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. ёлғизлик, чорасизлик хисси эътибордан четда қолмаслиги суицидни олдини олишга кўмаклашади. ўсмирларда тушкунликни олдини олиш суицид профилактикасини таъминлайди. тушкунлик профилактикасида ота-оналар мухим аҳамият касб этади. болада тушкунлик аломатларининг пайдо бўлиши билан, дарҳол унга шу холатдан чиқиб кетишга кўмаклашиш зарур! биринчидан, бола билан суҳбат қилиш, унинг аҳволи билан қизиқиш, келажак ҳақида гапириб, хамкорликда режалар тузиш даркор. болани қўллаб-қувватлаб, ўзига, келажагига ишончни шакллантириш зарур, ўз мақсадига эриша олишига умид бериш керак. болани хеч қачон “қовоғи солиқлигида”, “фаросатсизлигида” айбламанг, ундан кўра, унинг шахсий фазилатларини янада кучлироқ қилиб кўрсатишга урининг. болани чаққон, аълочи, омадли тенгдошлари …
5 / 25
ўсмирнинг жисмоний холатига эътибор беринг. руҳий тушкунлик суицидга замин яратишини унутманг! тўртинчидан, психолог ёки психотерапевт мутахассисга мурожаат этинг! фарзандингизни тиббий кўрикдан ўтказиб, камқонлигини, эндокрин касалликларини профилактикасини қилинг. ички касалликлар суицидга олиб келиши мумкин! ўз вақтида олиб борилган муолажалар фарзандингизни сақлаб қолади! агар фарзандингизни яхши фарзанд бўлишини истасангиз-кун давомида 3 маротаба бағрингизга босиб, меҳрингизни беринг! агар фарзандингизни яхши инсон бўлишини истасангиз-кун давомида 6 маротаба бағрингизга босиб, меҳрингизни беринг! агар фарзандингизни комил инсон бўлишини истасангиз-кун давомида 12 маротаба бағрингизга босиб, меҳрингизни беринг! фарзандингиз келажаги сизнинг қўлингизда! image1.jpeg image2.jpeg image3.jpeg image4.jpeg image5.jpeg image6.jpeg image7.jpeg image8.jpeg image9.jpeg image10.jpeg image11.jpeg image12.jpeg image13.jpeg image14.jpeg image15.jpeg image16.jpeg image17.jpeg image18.jpeg image19.jpeg image20.jpeg image21.jpeg image22.jpeg image23.jpeg image24.jpeg image25.jpeg image26.jpeg image27.jpeg image28.jpeg image29.jpeg image30.jpeg image31.jpeg image32.jpeg image33.jpeg image34.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "suicid muzohi to'g'risidagi eslatmalar"

слайд 1 ўсмирлар ўртасидаги суицид муаммоси (синф раҳбар ва психологлар учун ота-оналар йиғилишига методик эслатмалар) тайёрлади: психология фанлари номзоди шириной мустафаева мазкур эслатмалар фақат хизмат доирасида фойдаланилади! суицидга даҳлдор бўлган маълумотларни ўсмирларлар орасида мухокама қилиш таъқиқланади. чунки суициднинг кўпайишига миш-мишлар замин яратади. суицид содир этилган ҳудудда энг аввало, миш-мишлар олди олиниши лозим! вояга етмаганлар ўртасида содир этилган суицид ҳолатларининг сабаблари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 62% ҳолатда ўсмирлар томонидан содир этилган суицидда оиладаги низолар ва носоғлом муҳит, катталар томонидан содир этилган тазйиқ, айрим педагогларнинг лоқайдлиги сабаб бўлган. суицид (лот. “suicaedere”, “sui”-мен; “caedere”-ўзимни ўлдираман)– онгли равишд...

This file contains 25 pages in PPTX format (1.2 MB). To download "suicid muzohi to'g'risidagi eslatmalar", click the Telegram button on the left.

Tags: suicid muzohi to'g'risidagi esl… PPTX 25 pages Free download Telegram