банкларда бухгалтерия ҳисоби

PPT 38 стр. 2,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 38
тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби банкларда бухгалтерия ҳисоби тошкент 2020 тошкент молия институти phd р.б.қурбонов «банк ҳисоби ва аудит» кафедраси * 4-мавзу: “мижозларга ҳисобварақ очиш тартиби” режа: * банк ҳисобварағи — банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси. 1. банк ҳисобварағи ва унинг турлари. * * * * бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш ва бу маблағлардан фойдаланиш учун бюджет ҳисобварақлари, шунингдек ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини олиб бориш учун талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилади. марказлашган маблағлар ҳисобидан капитал қурилишни молиялаштириш учун ягона буюртмачига ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар очилади. …
2 / 38
арақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади. банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади. кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзбекистон республикаси давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди. * * мижозларга ҳисобварақлар очиш ва ёпиш, шунингдек ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда уларни қайта ҳаракатга келтириш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилиб, банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитасига узатилади. хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари …
3 / 38
ек, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби компьютерда дастурий тарзда юритилиши мумкин. * тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза; б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; г) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча. д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари; е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига …
4 / 38
бда банкка таъсисчилар (иштирокчилар) номидан ихтиёрий шаклда ҳисобварақ очиш тўғрисида уларнинг ишончли вакили томонидан ариза тақдим қилинади. давлат рўйхатидан ўтгандан кейин ушбу хўжалик юритувчи субъектга асосий ҳисобварақ очилади ҳамда вақтинчалик ҳисобварақдаги маблағлар ушбу ҳисобвараққа ўтказилади ва вақтинчалик ҳисобварақ ёпилади. * * * бдмабда мижознинг мулкчилик шаклига қараб талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ очилади. яъни қуйидагича бўлади: 20202 - ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20203 - республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20204 - маҳаллий бюджет қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20205 - бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20206 - жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20207 - республика йўл жамғармасининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20208 - хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 20210 - давлат корхона, ташкилот ва муассасаларининг талаб қилиб …
5 / 38
тоқ” хусусий фирмасининг бдмаб да берилган уникал код 20226964 бўлса, унга очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи қуйидаги кўринишга эга бўлади 20208000120226964001. бу корхона хусусий фирма бўлганлиги сабабли унинг ҳисобварақ номери 20208 билан бошланади. 20208 - хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари; 000- валюта коди - “сўм”да 1- ушбу мижозга очилган ҳисобварақнинг назорат калити 20226964- бмдабда ушбу мижозга берилган хосрақам 001- ушбу баланс ҳисобварағи бўйича мижознинг тартиб номери. * * * банклар учун қуйидаги вакиллик ҳисобварақлари очилади: а) ўзбекистон республикаси марказий банкидаги миллий ва чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварақлари; б) резидент банклардаги вакиллик ҳисобварақлари. резидент тижорат банклар миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақларини ўзбекистон республикаси марказий банкининг ҳисоб-китоб марказида очадилар. янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари банк рўйхатга олингунга қадар таъсис бадалларини йиғиш учун ўзбекистон республикаси марказий банкида ёки бошқа тижорат банкида вақтинчалик 29801 - "мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағини очади. вақтинчалик ҳисобварақни очиш учун ваколатли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 38 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "банкларда бухгалтерия ҳисоби"

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби банкларда бухгалтерия ҳисоби тошкент 2020 тошкент молия институти phd р.б.қурбонов «банк ҳисоби ва аудит» кафедраси * 4-мавзу: “мижозларга ҳисобварақ очиш тартиби” режа: * банк ҳисобварағи — банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси. 1. банк ҳисобварағи ва унинг турлари. * * * * бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш в...

Этот файл содержит 38 стр. в формате PPT (2,0 МБ). Чтобы скачать "банкларда бухгалтерия ҳисоби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: банкларда бухгалтерия ҳисоби PPT 38 стр. Бесплатная загрузка Telegram