teshnining restavratsiyasini amalga oshirish materiallari

DOCX 8 sahifa 142,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
тезкор терапевтик стоматология тишларни реставрация қилиш асосларини билишни талаб этади. шифокор тишни эмас, беморни даволаши лозим, шу сабабли ҳар бир муайян инсоннинг психологик ва физиологик омилларини эътиборга олиш зарур. маҳаллий даволаниш ҳақида сўзлаганда, асосий аҳамият тиш тўқималари ва оғиз бўшлиғининг бошқа органларига таъсир кўрсатувчи биологик ва механик омилларга берилади. мазкур бобда тишларни тайёрлаш батафсил тавсифланган; тайёрлаш номенклатураси, жумладан, кариоз нуқсонлар (бўшлиқлар) тарихий таснифи кўриб чиқилган. авваллари тишларни пломбалаш аксарият ҳолларда кариес туфайли амалга ошириларди ва “бўшлиқ” атамаси тиш тўқималарининг бир қисми бузилган (тиш юзасининг бутлиги бузилиб, бўшлиқ пайдо бўлган) даражагача ривожланган кариоз зарарланишини белгилаш учун ишлатиларди. шу сабабли кариес билан зарарланган тишни тайёрлаш “бўшлиқни тайёрлаш” деб аталарди. ҳозирда кариесдан бошқа яна кўплаб реставрацияга кўрсатмалар мавжуд, шу сабабли “бўшлиқни тайёрлаш” атамаси ўрнига одатда “тишни тайёрлаш” атамаси ишлатилмоқда, “бўшлиқ” атамаси эса, асосан фақат тарихий жиҳатдан қўлланилмоқда. таъриф тишни тайёрлашга тишнинг зарарланган, нуқсонли ёки патологик жараён билан оғриган тўқималарига, шакл, функсия ва естетика …
2 / 8
и, кичик нуқсонларда еса, шакл ва функсияни кичик ҳажмдаги консервативроқ реставрация қайта тиклай олади. реставрацияни талаб қилувчи яна бир кенг тарқалган омил сезиларли нуқсонларга (масалан, ёмон контакт пункти, чеккаларнинг осилиб қолиши, чекк жипслашувнинг бузилиши ёки қониқарсиз естетика) ега ески пломбаларни алмаштириш ёки қайта тиклаш саналади. шунингдек, синишдан кейин ҳам реставрация ўтказилади, чунки у шакл, функсия ва, кўпинча, оғриқ ёки ўтасезувчанлик билан бирга рўй беради. реставрация тишлар функсиялари ва шаклларининг туғма нуқсонларини қайта тиклаш учун тавсия етилади, бироқ бунда зарурияциз шифокор аралашувининг олдини олиш мақсадида, бошқа барча ташхис омилларини еътибор билан баҳолаш лозим. кейинги пайтларда ёши катталашган сари табиий тишларни ёъқотиш фоизи камайиб бормоқда, бу тишларнинг нотўлиқ синиши кўпайишига сабаб бўлмоқда. бундай тишларни реставрация қилиш ерта диагностикани ва махсус билим ва малакани талаб этади. юқорида қайд етилганидек, реставрация (ёки ески реставрацияни алмаштириш) сабаби мижознинг естетик талаблари бўлиши мумкин. кейинги пайтларда кузатилаётган реставрация даволаш фоизининг ортишига мижозларнинг ўз тишлари ташқи кўринишини яхшилаш …
3 / 8
ривожланиши ёки пародонт билан касалланишнинг паст хатари гуруҳига ўтказиш имконини берувчи самарали профилактик дастурни амалга ошириш учун қуйидагилар ҳақида тўлиқ ахборот олиш керак: (1) мавжуд микроорганизмлар тури ва миқдори; (2) бемор асосланиши ва у томонидан уй шароитида даволаш тадбирларининг ўтказилиши имконияти ва самараси; (3) антимикроб терапияга еҳтиёж ва (4) овқатланиш рациони. тайёрлаш вазифалари тишларни тайёрлашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 1) барча нуқсонларни ёъқотиш ва пулпанинг ҳимояланишини таъминлаш (зарур бўлганда); 2) тиш соғлом тўқималарини имкон борича сақлаб қолиш; 3) чайнаш юкланиши босими остида тиш синиши ёки пломба тушиб қолиши рўй бермайдиган бўшлиқни шакллантириш; 4) естетик ва функсионал пломбани таъминлаш. бу вазифаларнинг илмий асослануви асосан блек (блаcк) томонидан берилган. кўп йиллар давомида тишларни тайёрлаш, баъзи модификациялар билан, блек бўйича амалга оширилган блек услубётининг модификацияси броннер [6]. иреланд [20]. марклей [25], р. стурдевант [43], соcкwелл [37]. c. стурдевант [41] ва бошқаларга мувофиқ, шунингдек, пломба материаллари, асбоблар ва услубларнинг такомиллашуви сабабли ҳамда кариес ва …
4 / 8
и ва уларнинг тиш тўқимасига мустаҳкам уланиши сабабли рўй берди. тайёрлаш босқичлари тайёрлаш шартли равишда икки босқичга бўлинади: бошланғич ва якуний. бу ўрганиш жараёнида катта аҳамиятга ега, чунки ўқитувчи талабанинг ишларини босқичма-босқич баҳолаб, унинг билим ва малакасини яхшироқ баҳолаш имконига ега бўлади. шуни англаш муҳимки, ҳар бир қадам муайян сабабга ега. тишни тайёрлашнинг биринчи босқичини бошланғич деб атайдилар. бу босқичда тиш нуқсонини соғлом тўқималаргача (соғлом дентин ёки тагидаги зарарланмаган дентиннинг мустаҳкам қатламили емал) барча ёъналишларда (вестибуляр, орал, милк, окклюзиявий, мезиал ва дистал), муяйн чуқурликда механик кенгайтириш амалга оширилади (4.1 расм). шу тариқа, бу босқичда бўшлиқ ўлчамини баҳолаш мумкин (амалга ошириш зарур бўлган бўшлиқ четларини юмалоқлаштириш минус қилиб ташланади). бу босқичда шаклланган бўшлиқ деворлари пломба материалининг енг яхши ретенсиясини ва тишнинг ҳамда реставрациянинг асосан тиш узун ўқига параллел бўлган чайнаш юкланишига барқарорлигини таъминлайди зарурат туғилганда пломба материалининг ретенсияси ва реставрациянинг барқарорлиги учун қўшимча шароитлар тайёрлашнинг якуний босқичида яратилиши мумкин. бўшлиқнинг тайёрлашнинг …
5 / 8
ятлари қуйида кўриб чиқилади (бўшлиқ деворларини адгезив пломба материалларини қотиришга тайрлаш пломбалашнинг биринчи босқичи саналади). тишларни тайёрлашга таъсир кўрсатувчи омиллар тишларни тайёрлаш услубиётига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. бу омилларни ҳисобга олганда, ҳар бир тишни тайёрлаш индивидуал тусга киради. ушбу бўлимда ҳар бир тайёрлашдан олдин еътибор берилиши лозим бўлган турли омиллар кўриб чиқилган. умумий омиллар ташхис. ҳар қандай реставрация бошланишидан олдин тўлиқ батафсил ташхис қўйиш лозим – реставрация учун муайян кўрсатмалар бўлиши керак. юқорида келтирилганидек, реставрацияга кўрсатмалар турлича бўлиши мумкин, уларга кариес, тиш синиши, естетик нуқсонлар ёки форма ёҳуд функсияни яхшилаш зарурияти киради. ташхис қўйш ва стоматологик даволаш режасини тузиш учун тўлиқ текширув ўтказиш керак. пулпа ва тиш пародонтининг ҳолатини баҳолаш даволаш усулини танлашда катта рол ўйнайди, жумладан, пломба материали ва тайёрлаш услубиётини танлашга таъсир қилади. тишларнинг окклюзиявий ўзаро алоқасини баҳолаш ҳам зарур, чунки улар реставрация шаклига ва пломба материалини танлашга таъсир кўрсатади. беморнинг естетик талаблари ҳам кўп жиҳатдан пломба …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"teshnining restavratsiyasini amalga oshirish materiallari" haqida

тезкор терапевтик стоматология тишларни реставрация қилиш асосларини билишни талаб этади. шифокор тишни эмас, беморни даволаши лозим, шу сабабли ҳар бир муайян инсоннинг психологик ва физиологик омилларини эътиборга олиш зарур. маҳаллий даволаниш ҳақида сўзлаганда, асосий аҳамият тиш тўқималари ва оғиз бўшлиғининг бошқа органларига таъсир кўрсатувчи биологик ва механик омилларга берилади. мазкур бобда тишларни тайёрлаш батафсил тавсифланган; тайёрлаш номенклатураси, жумладан, кариоз нуқсонлар (бўшлиқлар) тарихий таснифи кўриб чиқилган. авваллари тишларни пломбалаш аксарият ҳолларда кариес туфайли амалга ошириларди ва “бўшлиқ” атамаси тиш тўқималарининг бир қисми бузилган (тиш юзасининг бутлиги бузилиб, бўшлиқ пайдо бўлган) даражагача ривожланган кариоз зарарланишини белгилаш учун ишлатилар...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (142,2 KB). "teshnining restavratsiyasini amalga oshirish materiallari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: teshnining restavratsiyasini am… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram