elka kamari va elkani shikastlanishi

DOCX 10 sahifa 27,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
мавзу: елка камари ва елкани шикастланиши. 1. максад ва масалалар: талаба билиши ва килиши керак: · елка сохасида синиш ва чикишни ташхислай олиш · елка шикастланишда рентген суратларни укий олиш · елкада учрайдиган оддий синиш ва чикишларни сола олиш · котирувчи боглам ва шиналарни куя билиш · елка суяклари синганда гипсли боглам куя билиш а) дарс утказиш режаси. № умумий саволлар. дарс максади. вакти дакикада 1 ташкилий саволлар талабаларни йуклама килиш ва курация учун беморларни белгилаш 10 2 кириш сузи дарс мавзуси ва максадини аниклаш. кул сохасисинишини долзарблигини укитиш, болаларда эрта тугри ташхислаш ва даволашни такидлаш. 10 3 билимни назорати клиник назорати 20 4 талабаларни мустакил иши талабалар анамнез йигишади, клиник курик утказишади, оддий синганда ва чикканда ёрдам беришади, ташхислаб текшириш ва даволаш режасини тузишади. 50 5 талабалар мустакил ишини гурух билан тахлили килиш бир талаба гурух олдида кули синган беморни кабул килади. талаба ташхис куяди, даволаш режасини тузади. 40 …
2 / 10
ка суяги, билак суяклари, панжа ва бармоклар суякларидир. курак суякларини синиши болаларда кам учрайди, асосан суяк ости пардасидан синиб катта силжишлар кузатилмайди, кўпроқ курак суяги танаси, акромиал усиги ёки бурчаклари шикастланади. бўғим юзаси буйни кам синади, чунки боғлам тогай мажмуаси химоя килиб туради. клиник белгилари: курак суяги синиши махаллий оғриқ, учбурчак шаклида буртиб чиккан деформация (камоли белгиси) билан характерланади, елка бўғимида харакат чекланади. ташхислаш: олдиндан, ён томондан ва кийшик холатда олинган рентген суратларида ташхис тасдикланади. даволаш: курак синиб силжимаган холларда бемор ёшидан мустасно дезо боғлами куйилади. курак суяги синиб силжиши кузатилса, умумий оғриқсизлантириш остида суяк бўлаклари репозиция килинади ва елка бўғимида тугри бурчак остида қўл узоклаштирилиб, оркага озгина огдирилган холатда гипс боғлам куйилади. акрамиал усик синганда хам а.в. каплан буйича оркага 100 остида огдириб узоклаштирувчи боғлам куйилади. гипс боғлами олингач тикловчи муолажалар килинади. умров суягини синиши энг куп учрайдиган шикастлардан бўлиб харакат-таянч системаси синишларини 11-16 % ташкил килади. синиш механизми: …
3 / 10
раб даволаш режаси тузилади. умров суяги тула синганда ташхис куйиш, силжиган суяк бўлакларини анатомик солиш унчалик кийинчилик тугдирмайди, аммо репозиция килинган суякларни шу холда кадок хосил булгунча кимирлатмай ушлаб туриш мушқўл муаммолардан хисобланади. адабиётда умров суяги синганда тахтакачлаш учун 300 дан ортик боғламларни, мосламаларни, хатто аппаратларни булиши айтганимизни далили була олади. дезо, дельбе, вельпо, 8-симон, ситенко, вайништейн-смирнов боғламлари, кузминский, чижин, титова мосламалари, сушко аппарати ва бошкалар шулар жумласидандир. клиникамизда қўлланиладиган ярим халка боғлами узини курсатмаларига эга бўлиб, каттарок ёшдаги болаларда ва катта силжишларда жуда қўл келади. суяк бўлакларини солиш махаллий оғриқсизлантириш билан периферик суяк бўлаги ни юкори ва оркага силжитиш, хамда елкани ташкарига озгина буриш оркали амалга оширилади, сўнгра эслатиб утилган боғламлардан бирини беморни ёшига монанди қўлланилади. елка суягини синишлари. елка суягини синиши хам болаларда куп учрайди, клиник манзаралари ва даволаш тамоиллари турли булгани учун уч кисмга ажратиб урганилади: 1. елка суяги проксимал кисми. 2. дистал эпиметафиз кисми. 3. танасини …
4 / 10
а суягини проксимал кисмини синиши болаларда икки турга булинади: 1. бўғим ичидан синиш. 2. бўғим ташкарисидан синиш. бўғим ичидан синишларга: елка суягини бошини эпифизиолизи елка суягини бошини остеоэпифизиолизи киради. бўғим ташкарисидан синишларга: думбоклар орасидан синиши. думбоклар остидан ёки хирургик буйнидан синиши думбокларни синиши киради. юкорида келтирилган синишлар орасида болаларда энг куп учрайдиган елка суягини хирургик буйнидан синиши (45-50%), иккинчи уринда елка суяги бошини остеоэпифизиолизи (30-40%), сўнг думбоклараро синиши (10%), ва энг ками думбокларни синиши (5%), хамда елка суягини бошини эпифизиолизидир (0,5%). елка суягини диафиз кисмидан синиши. елка суяги танасидан синганда кўндаланг, кийшик, спиралсимон, парчаланиб синиш турлари учрайди. суяк бўлакларини силжиши шикастлантирувчи агент кучига ва синган сохага боглик. агар делтасимон мушак елка суягига ёпишган жойининг юкорисидан синса, марказий бўлак ичкарига, периферик бўлак ташкарига ва юкорига силжийди. синиш чизиги тубероситас дельтоидея сохасидан пастдан утадиган булса, марказий бўлак юкори ташкарига силжийди, периферик бўлак эса уз жойида колаверади. елка суяги урта ва пастки кисмларидан …
5 / 10
либ борилади. айрим холларда ташкаридан тахтакачловчи иллизаров ва унинг типидаги аппаратлар куйиб даволаш мумкин. елка суягини дистал кисмидаги синишлар. елка суягини пастки эпиметафиз сохасини синиши болаларда энг куп учрайдиган шикастлардан бўлиб, даволаш хам ута кийин хисобланади. огир асоратларни ва коникарсиз даволаш натижаларининг куплиги сохани ўзига хос анатомик тузилишига богликдир. елка суягини пастки эпиметафиз кисми олдинги орка хажми кичрайиб, юпкалашиб, хатто фосса олекрани сохасида дарча бўлади. бундан ташкари тирсак бўғимида харакатлар мураккаб булгани сабабли, суяк бўлакларини силжиши хам мураккаб бўлади, мавжуд барча силжишларни мажмуаси учратилади. асоратлар кон томир, нерв тизимчаларни шикастланиши, харакат чекланиб колиши куплаб учрайди. маълумки, елка суягини пастки эпиметафиз сохаси шикастланганда синиш бўғим ичидан, ё ташкарисидан синганини аниклаш катта ахамиятга эга. унга караб даволаш тактикаси белгиланади. суяк бўғим ичидан синганда вазият мураккаблашади, чунки бундай холларда суякни анатомик бутунлигини тиклаш билангина чекланиб колинмайди, балки бўғим фаолиятини хам саклаш керак бўлади. одатда клиник манзараси билан бўғим ичидан ё ташкаридан синганини аниклаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"elka kamari va elkani shikastlanishi" haqida

мавзу: елка камари ва елкани шикастланиши. 1. максад ва масалалар: талаба билиши ва килиши керак: · елка сохасида синиш ва чикишни ташхислай олиш · елка шикастланишда рентген суратларни укий олиш · елкада учрайдиган оддий синиш ва чикишларни сола олиш · котирувчи боглам ва шиналарни куя билиш · елка суяклари синганда гипсли боглам куя билиш а) дарс утказиш режаси. № умумий саволлар. дарс максади. вакти дакикада 1 ташкилий саволлар талабаларни йуклама килиш ва курация учун беморларни белгилаш 10 2 кириш сузи дарс мавзуси ва максадини аниклаш. кул сохасисинишини долзарблигини укитиш, болаларда эрта тугри ташхислаш ва даволашни такидлаш. 10 3 билимни назорати клиник назорати 20 4 талабаларни мустакил иши талабалар анамнез йигишади, клиник курик утказишади, оддий синганда ва чикканда ёрдам бер...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (27,4 KB). "elka kamari va elkani shikastlanishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: elka kamari va elkani shikastla… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram