маъмурий назорат

DOCX 8 sahifa 23,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
11-мавзу маъмурий назорат режа: 1. маъмурий назорат давлат бошқаруви шакли сифатида: тушунчаси ва функциялари. 2. маъмурий назорат тадбирларини процессуал расмийлаштириш. 3. маъмурий назорат кўринишлари ижро хокимияти органлари томонидан бевосита амалга ошириладиган назорат уларнинг ижро-идора қилиш фаолиятининг таркибий қисмидир. у умумий, ички идоравий ва идора усти назорати таснифланади умумий назорат умумий ваколатли органлар-хукумат, хокимиятлар томонидан амалга оширилади. ички идоравий назорат барча бошқарув органлари – умумий, сохавий, ва махсус ваколатли органлар томонидан молия-хўжалик фаолияти устидантафтиш ва текширувлар усуллари билан амалга оширилади. бундай назоратни амалга ошириш учун хукумат томонидан тасдиқланган қонун ҳужжатлари, вазирлик ва давлат қўмиталари тўғрисидаги низомлар, бошқа меъёрий ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади. ички идоравий назорат конкрет давлат бошқаруви органи олдига қўйиладиган вазифалар билан боғлиқ. қатор ижро хокимияти органларида идоравий инспекциялар (сўнгги вақтларда, мониторинг бўлимлари), уларнинг раҳбарлари ҳузуридаги инспекциялар ва бошқа тузилмалар мавжуд бўлиб, улар вазирлик, идора томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси текширувини амалга оширади. ички идоравий назорат ижро хокимияти органи …
2 / 8
й жихатдан мустақил давлат инспекциялари ҳам амалга оширади. улар баъзи масалалар бўйича бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги бошқарув органлари ишини назорат қилиш ҳуқуқига эга. вазирлар маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви идоралари устидан назоратни амалга оширади. вазирлар маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг ижроси назоратини бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа давлат бошқаруви ва хўжалик бошқаруви органлари орқали амалга оширади. вазирлар маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қонунчиликка хилоф ҳужжатларини бекор қилиш ҳуқуқига эга. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 35- ва 43- моддаларига мувофиқ, хукумат вазирлар маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ижроси жараёнларини назорат қилади, махаллий ижро хокимияти органларини таклиф қилади ва уларни амалга ошириш бўйича ахборотини тинглайди, шунингдек, вилоят хокимлари ва тошкент шаҳри хокимининг қонунчиликка хилоф қарорлари ва фармойишларини бекор қилиш ҳуқуқига эга. бош вазир ўринбосарлари мажбуриятлар тақсимотига кўра ўзлари бошқараётган соҳа фаолияти ҳолати учун маъсул …
3 / 8
ши устидан назорат қилиш учун давлат солиқ хизмати сифатида ташкил этилган, марказий бошқарув тизимининг таркибий қисми ҳисобланган давлат солиқ органларидир. таъкидлаш жоизки, ижро хокимияти органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш нуқтаи-назаридан тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга йўналтирилган солиқ органларининг назоратига нисбатан ўзр молия вазирлигининг ғазначилигининг назорати энг катта таъсирга эга. қонундан олинганлар 2. ғазначиликка қуйидаги асосий вазифаларни юклаш: давлат бюджетининг кассавий жиҳатдан тузилиши, буларга келаётган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар сарф-харажатлари сметасини тузиш, давлат бюджетининг тузилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларинининг ўзбекистон республикаси давлат бюджети ва мақсадли давлат бюджетлари маблағлари ҳисобига шартномаларни маблағлар доирасида ва сарф-харажатлар сметасида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан назорат қилиш асосида товар етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларининг мажбурий қайд этилиши;бюджет ташкилотларни, шу жумладан, куч ишлатувчи тузилмаларни улар томонидан тузиладиган шартномаларнинг сифати, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нархини кўзда тутган ҳолда, ва бунда, одатга кўра, воситачилар хизматини истисно қилган ҳолда …
4 / 8
ўзр божхона кодекси ва “божхона хизмати тўғрисида” қонунига асосланади. хусусан, ўзр бк да божхона режимларининг турли кўринишлари: транзитдан тортиб божхона омборигача бўлган турлари белгиланган (ҳаммаси бўлиб -162 та), уларнинг ҳар бири бошқа вазифалар билан бирга назоратни ҳам ўз ичига олади. маъмурий назорат. давлат бошқарувида қонунийлик ва интизомни таъминлаш усули сифатида маъмурий назорат жамият ва давлат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган умуммажбурий қоидаларнинг ижро хокимияти органлари, шунингдек, тижорат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар томонидан аниқ бажарилишига йўналтирилган давлат ва махсус ваколатли ижро хокимияти органларининг (мансабдор шахсларининг) алохида турини ўзида акс эттиради. маъмурий назорат давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган давлат назоратининг махсус кўринишидир. назорат фаолияти дастлабки, жорий ва кейинги назоратларни ўз ичига олади. маъмурий назорат органлари қонунчилик меъёрлари, техник-юридик меъёрларга (снип, кмк, шмк, гост, қоидалар ва хоказоларга) керакли тарзда риоя этилишини текширадилар, ҳуқуқбузарликларни аниқлайдилар ва бартараф этадилар, айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортадилар. маъмурий назорат жисмоний ва юридик шахслар доирасига нисбатан уларнинг қайси …
5 / 8
маъмурий юрисдикция органлари ҳам ҳисобланади. маъмурий назорат – бу огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш, белгиланган тартибни тиклаш ва айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида маъмурий мажбурлаш чоралари комплексидан фойдаланган холда ташкилий жихатдан бўйсунмаган органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан ижро хокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарув фаолиятининг алоҳида туридир.[4] маъмурий назоратнинг асосий вазифалари фуқаролар, жамият, давлатнинг хавфсизлиги ва маҳсулотлар ва хизматларнинг талаб даражасидаги сифатини таъминлашдан иборат. назорат-кузатув органларининг аксарият қисмини давлат инспекциялари ташкил этади. улар саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади: бу давлат энергия назорати органлари, давлат харакат хавфсизлиги хизмати органлари, кичик судлар бўйича давлат инспекциялари органлари, давлат авиация назорати, санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ветеринария, ёнғин назорати, қурилиш сохасида назорат бўйича инспекция органлари ва бошқалардир. давлат инспекциялари тегишли вазирликларнинг тузилмали бўлинмалари, ёки мустақил давлат органлари ҳисобланади. маъмурий назоратни амалга оширувчи бундай давлат бошқаруви органлари орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин: а) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маъмурий назорат" haqida

11-мавзу маъмурий назорат режа: 1. маъмурий назорат давлат бошқаруви шакли сифатида: тушунчаси ва функциялари. 2. маъмурий назорат тадбирларини процессуал расмийлаштириш. 3. маъмурий назорат кўринишлари ижро хокимияти органлари томонидан бевосита амалга ошириладиган назорат уларнинг ижро-идора қилиш фаолиятининг таркибий қисмидир. у умумий, ички идоравий ва идора усти назорати таснифланади умумий назорат умумий ваколатли органлар-хукумат, хокимиятлар томонидан амалга оширилади. ички идоравий назорат барча бошқарув органлари – умумий, сохавий, ва махсус ваколатли органлар томонидан молия-хўжалик фаолияти устидантафтиш ва текширувлар усуллари билан амалга оширилади. бундай назоратни амалга ошириш учун хукумат томонидан тасдиқланган қонун ҳужжатлари, вазирлик ва давлат қўмиталари тўғрисидаги ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (23,1 KB). "маъмурий назорат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: маъмурий назорат DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram