tashqi savdo defitsiti va fiskal-monetar siyosati o'chog'i

DOCX 7 pages 317.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
ўзбекистоннинг фискал ва монетар сиёсати ташқи савдо дефицити ўсишига қандай таъсир қилмоқда? марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. иқтисодчи миркомил холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин. lotinchada23 феврал 2023, 18:31 колумнистлар иқтисодиёт ўзбекистонда сўнгги йилларда ташқи савдо дефицити муттасил ошиб — экспорт ва импорт орасидаги фарқ тобора кенгайиб — бормоқда ҳамда бу тенденция кўпчиликни, хусусан, қарор қабул қилувчиларни хавотирга сола бошлагани шубҳасиз. яқин йиллардаги трендга эътибор қаратадиган бўлсак, ташқи савдо дефицитининг нафақат қиймати, балки ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳам йил сайин ўсиб бораётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. бу тенденцияни қисман янги давр бошланиши ортидан савдо тўсиқларининг бироз юмшатилиши, қўшни мамлакатлар билан савдо алоқаларининг яхшиланиши ҳамда пандемия даврида айрим товарлар учун импорт божларининг вақтинча бўлса-да бекор қилиниши билан изоҳлаш мумкин. график статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. рақамларга назар ташланса, 2017 йилда ташқи савдо …
2 / 7
ҳаракатланмоқда. хусусан, марказий банк томонидан юқори инфляцияни жиловлаш мақсадида юритилаётган нисбатан қаттиқ монетар сиёсатга қарама-қарши равишда ҳукумат ялпи талабни рағбатлантириш мақсадида рағбатлантирувчи фискал сиёсат юритмоқда. қуйида ана шу икки йўналишда олиб борилаётган сиёсатларнинг ташқи савдога ва ташқи савдо дефицитига таъсирини баҳолашга уриниб кўрамиз. монетар сиёсат юқорида таъкидланганидек, марказий банк юқори инфляцияни жиловлаш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида нисбатан қаттиқ монетар сиёсат юритиб келмоқда. регулятор қаттиқ монетар сиёсат юритиш орқали асосий фоиз ставкаси (қайта молиялаштириш ставкаси) ҳамда инфляция ўртасидаги ижобий фарқни сақлаб келмоқда. маълумот учун: юмшоқ монетар сиёсат — бу марказий банк томонидан иқтисодиётга қўшимча стимул бериш мақсадида пул массасини оширишга қаратилган сиёсат бўлиб, асосан асосий фоиз ставкасини пасайтириш орқали амалга оширилади. кўплаб давлатлар инқироз арафасида фоиз ставкаларини тушириш орқали иқтисодиётга стимул беришни мақсад қилади. нисбатан қаттиқ монетар сиёсат эса юқори инфляцияга қарши кураш мақсадида юритиладиган сиёсат бўлиб, асосий фоиз ставкасининг оширилиши ҳамда инфляция даражаси билан асосий фоиз ставкаси ўртасида маълум …
3 / 7
қисқа муддатда айрим турдаги озиқ-овқат товарлари нархига ташқи босимларнинг кескин ошганлиги натижасида юз берди. бу, ўз навбатида, монетар сиёсатни янада қаттиқлаштиришни тақазо этди ва бунга жавобан регулятор асосий фоиз ставкасини 17 фоизгача оширди. бироқ, кейинчалик инфляцияга ташқи босимларнинг нисбатан пасайиши натижасида асосий ставка кетма-кет пасайтирилиб, 15 фоизгача туширилди. умуман олганда, ўзбекистонда юритилаётган монетар сиёсатни ҳозирги ҳолатида ҳам нисбатан қаттиқ ҳамда яқин келажакда ҳам шу тартибда сақланиб қолади, деб бемалол айтиш мумкин. сабаби, 2024 йил якунига қадар инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичига эришиш кўзда тутилган. айни пайтда йиллик инфляция кўрсаткичи 12 фоиздан бироз юқори шаклланмоқда. 2024 йил якунига қадар мақсад қилинган кўрсаткичга эришиш ҳозирги шароитда нисбатан қаттиқ монетар сиёсатни ушлаб туришни тақозо этади. қаттиқ монетар сиёсат ташқи савдо ва ташқи савдо дефицитига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? қаттиқ монетар сиёсат воситасида асосий фоиз ставкасининг нисбатан юқори сақлаб турилиши ўз-ўзидан мамлакатда пул массаси ўсишини секинлаштиради. пул массаси ўсишининг секинлашиши валюта курсининг ошишига — …
4 / 7
нроқ қилиб қўйган. бу ҳолат ўз-ўзидан ташқи савдо дефицитининг ўсишига олиб келади. манба: ўзбекистон марказий банки маълумот учун: ташқи савдонинг ўзгаришига номинал валюта курсининг ўзгариши эмас, балки реал валюта курсининг ўзгариши таъсир ўтказади. номинал валюта курси — бу марказий банк томонидан эълон қилиб бориладиган кунлик валюталар курси. реал валюта курси эса икки давлат ўртасидаги нарх ўзгаришини ҳам инобатга олади. айнан икки давлат ўртасидаги нарх ўзгаришини инобатга олганлиги нуқтаи назаридан реал валюта курси икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмининг ўзгаришига таъсир ўтказади. фискал сиёсат бюджет харажатларининг ошиши ёки камайиши ташқи савдо ҳажмига мамлакатдаги ялпи талабнинг ўсиши ёки қисқариши орқали таъсир қилади. хусусан, бюджет харажатларининг (трансфертлар билан бирга) ошиши ялпи талабни рағбатлантиради. ялпи талабнинг ўсиши, ўз навбатида, импорт товарларига бўлган талаб ҳажмида ҳам ўсишга олиб келади. ўзбекистонда сўнгги йилларда бюджет харажатларнинг мунтазам ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. айтайлик, яим даромад сифатида қаралса, унинг таркибида давлат харажатларининг ҳиссаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. рақамларга мурожаат қилсак, консолидациялашган бюджет …
5 / 7
ётганлиги шубҳасиз. қолаверса, нисбатан қаттиқ монетар сиёсатни ушлаб туриш яқин келажакда молиявий шарт-шароитлар нуқтаи назаридан манфаатлироқ эканлиги ҳисобга олинса, бюджет харажатларини имкон қадар қисқартириш ташқи савдонинг мувозанат нуқтага томон силжишини таъминлашда энг оптимал ечимлардан бири бўлиши мумкин. масалан, манзиллилиги сўроқ остида бўлган ва самарасиз ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришдан воз кечиш бу борада дадил қадам бўлади. сабаби, бу сингари лойиҳалар қисқа муддатда ижтимоий кайфиятнинг яхшиланишигагина хизмат қилиши, аҳолининг заиф қатлами турмуш фаровонлиги ошгандек ва барқарорлик ўрнатилгандек иллюзия ҳосил қилиши мумкин, бироқ якунда аҳоли заиф қатламининг камбағалликдан қутилиши ёки мамлакатда узоқ муддатли барқарорликка олиб келмайди. умуман, самарасиз бюджет харажатларидан тийилишнинг бошқа воситалари ҳам топилади, бунинг учун қарор қабул қилувчиларнинг иродаси зарур, холос. таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, қарор қабул қилувчилар ташқи савдо дефицитини қисқартиришни истаса, биринчи навбатда фискал харажатларни камайтириш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ. зеро, ҳозирги вақтда монетар сиёсатнинг йўналишини ўзгартириш қимматга тушиши ва кўплаб инсонлар учун оғир кечиши шубҳасиз. сабаби рағбатлантирувчи монетар сиёсат …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tashqi savdo defitsiti va fiskal-monetar siyosati o'chog'i"

ўзбекистоннинг фискал ва монетар сиёсати ташқи савдо дефицити ўсишига қандай таъсир қилмоқда? марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. иқтисодчи миркомил холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин. lotinchada23 феврал 2023, 18:31 колумнистлар иқтисодиёт ўзбекистонда сўнгги йилларда ташқи савдо дефицити муттасил ошиб — экспорт ва импорт орасидаги фарқ тобора кенгайиб — бормоқда ҳамда бу тенденция кўпчиликни, хусусан, қарор қабул қилувчиларни хавотирга сола бошлагани шубҳасиз. яқин йиллардаги трендга эътибор қаратадиган бўлсак, ташқи савдо дефицитининг нафақат қиймати, балки ташқи савдо айланмасидаги улуши ҳам йил ...

This file contains 7 pages in DOCX format (317.7 KB). To download "tashqi savdo defitsiti va fiskal-monetar siyosati o'chog'i", click the Telegram button on the left.

Tags: tashqi savdo defitsiti va fiska… DOCX 7 pages Free download Telegram