to'g jinslarini burgulash-portlatish usuli bilan to'g'izsini qazib olishga tayyorlash

DOCX 8 стр. 798,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
маъруза № 8. бурғулаш портлатиш усули билан тоғ жинсини қазиб олишга тайёрлаш. дарснинг мақсади: фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда тоғ жинсларини бурғулаш-портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш усули ва қўлланилиш шароитлари, бурғулаш дастгохларининг ишлаш принциплари билан таништириш. режа: 1. тоғ жинсларини бурғулаш портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. 1. скважиналарни бурғулаш технологияси. 1. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. ушбу усул карьерларда қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашнинг ягона усули ҳисобланади. барча карьер жиҳозларининг иш унумдорлиги ва кон ишларига кетган харажатлар маълум даражада портлатиш ишлари сифати ва уларни ташкил этишга боғлиқдир. портлатиш ишлари қуйидагиларни таъминлаши зарур: 1. кейинги ишлаб чиқариш жараёнлари учун тоғ жинсларини белгиланган даражада майдаланишини; 1. портлатилган …
2 / 8
жиналарни бурғулаш – айниқса қояли, парчаланиши қийин бўлган тоғ жинсларида иш ҳажми катта ва қиммат турувчи жараёндир. портловчи скважиналарни бурғулаш самарадорлиги бурғулаш тезлиги билан аниқланади. бурғулаш тезлиги қуйидагиларга боғлиқдир: 1. бурғулаш асбоби таъсири остида тоғ жинсларининг бузилиш кобилияти (асосий фактор); 1. бурғулаш асбобларининг тури ва шакллари, скважина забойигатаъсир этиш усули (зарбли, айланма, айланма-зарбли ва бошқалар); 1. бурғулаш асбобининг скважина забойига таъсир кучи ва тезлиги; 1. скважина диаметри ва бир қатор ҳолларда унинг чуқурлиги; 1. тоғ жинси бузилишига таъсир этувчи (халақит берувчи) бурғулаш чиқиндисини скважина забойидан тозалаш тезлиги, доимийлиги ва усули. юқорида санаб ўтилган барча факторлар бурғулаш дастгохларининг технологик параметрларини аниқлайди. бургуланиш – тоғ жинсларини бурғулаш асбоблари билан бурғулашда уларнинг парчаланишга қаршилик даражаси. бурғуланиш тоғ жинсларининг эластик ва пластик, мустаҳкамлик каби механик хоссаларни, ҳамда қаттиқлик, ёпишқоқлик ва абразивлик каби технологик кўрсаткичларни ўз ичига олади. бурғуланишни стандарт шароитларда 1 дақиқа вақт мобайнида бурғуланган шпур ёки скважина узунлиги билан ёки аксинча, яъни айни …
3 / 8
алл структурага эга бўлган ўта қаттиқ тоғ жинсларида бурғулаш ишларини олиб боришда, сбо турдаги дастгоҳлар ва ўта кўп ёриқли ва таркибида карстлар бўлган тоғ жинси массивларида – канатли-зарбли бурғулаш дастгоҳлари қўлланилади. айланма бурғулаш (скважиналарни кесиш йўли билан бурғулаш). кесувчи коронкалар ёрдамида айланма бурғулаш асосан вертикал ва қия скважиналарни ўтишда қўлланилади (тоғ жинси қаттиқлиги f=2-8). бундай станоклар билан бурғулаш технологиясининг моҳияти шундаки – электр двигатели билан ҳосил бўладиган босимнинг айланиш ўқи бўйлаб кесгичга таъсир этади ва кескич айланиб-босиб тоғ жинсини парчалайди. майдаланган тоғ жинси парчалари эса айланма қобирғали шнеклар билан скважинадан чиқариб ташланади. бурғулаш ишлари тугаллангандан кейин скважинада қолган тоғ жинси парчалари сиқилган ҳаво ёрдамида тозаланади. кескичлар ейилишга чидамли пўлатлардан ишланган бўлиб, қаттиққотишмали элементлар билан армировкаланган булади. сбр-125 дастгохининг юриши – қадамловчи. сбр-150 дастгохиники эса гусеницали. шарошкали бурғулаш. шарошкали бурғулаш ҳам тоғ жинсини айланма бурғулаб парчалаш принципига асосланган. бунда скважинадаги ишчи органннинг ишчи юзаси билан скважинадаги қазиш жойи айланма сиқилиб тоғ …
4 / 8
ргич дастгоҳнинг ўзида жойлашган бўлади. ҳар бир зарба берилганида долота пичоғи бурғулаш асбоби айланишга улгурган сектордаги тоғ жинсига ботиб уни майдалайди. термик (оловли) бурғулаш. бу усул асосан қаттиқлиги (f=20 гача) жуда юқори бўлган, таркибида кварц бўлган монолит тоғ жинсларини бурғулашда қўлланилади. бунда скважинадаги қазиш жойининг юзаси юқори температурали (3200ºс гача) газ оқими билан жуда тез (лаҳзали) иситилади. бу ерда юпқа юзага (қатламга) узатилаётган ёнган газ оқимининг тезлиги товуш тезлигидан ҳам юқори бўлиб, термик зўриқиш (тоғ жинсида) пайдо бўлади ва тоғ жинси парчаланиб массивдан ажралиб, газ оқими кучи билан скважинадан чиқариб ташланади. зарбли бурғулаш. зарбли –буралишли бурғулаш ҳозирги пайтда жуда кам қўлланилади, чунки бу усулда меҳнат унумдорлиги кам ва катта меҳнат сарфи талаб этилади. зарбли – буралишли бурғулаш принципи шундан иборатки, бунда оғирлиги жуда катта (1200-2800 кг) бўлган бурғулаш снаряди канатга осилган бўлиб, бу снаряд ритмик равишда 1-1,2 м баландликка кўтарилиб, эркин ташланади. снаряд зарб билан урилганида забойда тоғ жинсини парчалайди. …
5 / 8
аш диаметри 311 мм бўлган шарошкали бурғулаш дастгоҳи кенг тарқалган. кейинги йилларда хорижий фирмалар томонидан янги турдаги бурғулаш дастгоҳлари яратилди. булар: п сериядаги ве-55р дастгоҳи (бюсайрус эри фирмаси) скважина диаметри 171-311 мм, бурғулаш чуқурлиги-76 м; есм-450 (интерсол-рэнд фирмаси) маркали дизель приводли гусеницали гидравлик бурғулаш дастгоҳи: скважина диаметри 130-200 мм, бурғулаш чуқурлиги-19,8 м. ҳамдустлик мамлакатларида бурғулаш дастгоҳлари ишлаб чиқаридиган ягона мамлакат бу россиядир. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. портлатиб майдалаш усули мустаҳкамлик коэффициенти 8 дан юқори бўлган тоғ жинсларига кўлланилади. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштиришнинг беш хил кўринишдаги усуллари мавжуд (8.1 расм): 8.2- расм. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари камера зарядларини қўллаш усули. ишлаб чиқариш жараёни механизацияси ривожланмаган ёки кам механизациялашган вақтда массивга портловчи моддаларни табиий бўшлиқларга ёриқларга ёки махсус ўтказилган ер ости кон лаҳимларига, яъни штольня ва шурфларга жойлаштирилади. зарядлар бир-биридан маълум узоқликдаги камераларда ўрнатилади. портловчи моддалар жойлаштирилгандан сўнг, лахим тоғ жинслари билан беркитилади. ҳозирги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "to'g jinslarini burgulash-portlatish usuli bilan to'g'izsini qazib olishga tayyorlash"

маъруза № 8. бурғулаш портлатиш усули билан тоғ жинсини қазиб олишга тайёрлаш. дарснинг мақсади: фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишда тоғ жинсларини бурғулаш-портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш усули ва қўлланилиш шароитлари, бурғулаш дастгохларининг ишлаш принциплари билан таништириш. режа: 1. тоғ жинсларини бурғулаш портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. 1. скважиналарни бурғулаш технологияси. 1. портловчи моддаларни тоғ жинси массивига жойлаштириш усуллари. тоғ жинсларини портлатиш усули билан қазиб олишга тайёрлаш. тоғ жинсини қазиб олишнинг портлатиш усули тоғ жинсини массивдан ажратиб олиш ва уларни белгиланган катталикда майдалашдан иборат. ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёрлашда портлатиш усули билан юмшатиш кенг қўлланилади. ушбу усул карьерла...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (798,7 КБ). Чтобы скачать "to'g jinslarini burgulash-portlatish usuli bilan to'g'izsini qazib olishga tayyorlash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: to'g jinslarini burgulash-portl… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram