biologiya ta'limida yangi pedagogik texnologiyalar va ulardan foydalanish

DOCX 12 стр. 26,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
биология таълимида янги педагогик технологиялар ва улардан биология таълимида фойдаланиш режа 1. янги педагогик технологиялар хақида тушунча 2. янги педагогик технологиялардан фойдаланишда ўқитувчининг вазифалари 3. ҳашаротларнинг ички тузилиши мавзусида модул тизимидан фойдаланиш адабиётлар ўзбекистон республикаси «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таълимда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳақида кўрсатмалар берилади. шунга биноан кейинги йилларда янги педагогик технологияларга бўлган эътибор кучайиб, бу ҳақда илмий услубий журналлар, газеталар айрим ўқув қўлланмалар саҳифаларида мазкур масала бўйича бир қатор мақолалар эълон қилина бошланди. шу сабабли адабиётларда таълимнинг бу шаклига эътибор кучайиб, илмий, услубий рисола ва мақолалар чоп этилмоқда. у. нишоналиев (2000) “таълим технологияси” га мансуб тушунчалар, педагогик технология тамойиллари ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашади. муаллиф педагогик технология тамойилларига: кафолатланган якуний натижа, таълимнинг маҳсулдорлиги, тескари алоқанинг мавжудлиги, таълим мақсадининг аниқ шаклланганлиги кабиларни кўрсатади. н. сайидаҳмедов (2000) эса замонавийлик, илмийлик, ўқув жараёнини мақбуллаштириш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дастурли фаолияти ахборот технологияси ва техник воситалар, ўқув-тарбиявий жараён натижаларини объектив назорат қилиш ва …
2 / 12
ик технология нима? унинг анъанавий таълим технологиялардан қандай фарқлар бор?» деган савол пайдо бўлади. янги педагогик технологияга юнеско томонидан қуйидагича: “педагогик технология таълим бериш ва ўзлаштириш усулларини яратиш, қўллаш, уларга ягона тизимга келтириш йўли билан инсон салоҳияти ва техник воситаларини барча имкониятларидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиб, таълим беришнинг энг маъқул жараёнидир” таъриф беради. технология юнонча “технос” - ҳунар, “logos” - таълимот демакдир. бинобарин, технологик жараён-инсонларнинг меҳнат қуроллари ёрдамида турли хом ашёлардан маҳсулот яратишдаги фаолиятлари кўринишидир. технологик жараён-меҳнат қуроллари билан меҳнат воситалари (хом ашё) ёрдамида маҳсулот яратишдир. ишлаб чиқаришдаги барча технологик жараёнлар ишчи кучи, меҳнат воситалари ва хомашё билан турли товарлар, маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилади. таълим жараёни ҳам ўзига хос технологиялардан фойдаланиш орқали амалга оширилади. ушбу жараён педагогик технология дейилиб, ундан ўқитувчи тарбия воситалари ёрдамида ўқувчиларга таъсир этиш ва мазкур фаолият маҳсули сифатида ўқувчиларга билим малакаларини ўргатишдир. ўқув материалини ўрганишнинг ўзига хос мақсадлари бўлади. бироқ мақсад - бу олдиндан англанган, аммо …
3 / 12
дагогик технологиянинг таркибига кирувчи йўналишлардан бири-таълимда модул тизимидан фойдаланиш ҳисобланади. қуйида блок-модул тизимидан фойдаланиш ҳақида мулоҳазалар баён этилади. таълимида модул технологиядан фойдаланиш модул-ўлчов маъносидаги сўз бўлиб, у турли тузилмаларнинг муҳим бир бўлаги маъносини беради. масалан, бинонинг пойдевори, девори, томи каби бўлаклари ёки модулларига мисол бўлиши мумкин. шу нуқтаи назардан қаралган таълимда модул технологияси ўқув жараёни, унда ўрганиладиган мавзуни алоҳида-алоҳида бўлакларга ажратиб ўрганишни билдиради. бошқача қилиб айтганда, модул ўқувчининг янги билимларини ўзлаштириш жараёнидаги ҳаракат дастури ёки йўлланмаси ҳисобланади. ўқув материалининг модул тизими бўйича ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти дарснинг ҳар бир қисмидан нималардан иборат бўлиши кераклигини аниқлашликни талаб этади. модул технологиясининг яна ўзига хос хусусияти, аҳамияти шундаки бу технологиядан фойдаланишда қуйидагилар: · ўрганиладиган ўқув материалини ўқувчилар пухта ўзлаштиришларига эришилади; · ўқитувчи ва ўқувчилар орасида ўзаро самимий алоқа боғланади; · ўқувчилар алоҳида гуруҳларда ишлаш имкониятларга эга бўлишади; · ўз ўртоқлари билан бемалол фикр алмашишларига шароит яратилади; · ўқувчини мустақил ишлашига имкон туғилади; · …
4 / 12
тда, инсонлар ҳаётидаги аҳамияти аниқланиб, мавзу ҳақида хосил қилинадиган билимлар, малакалар ўқувчиларга келгусидаги ҳаётида зарур бўлиши тушунтирилади. модул тизимидаги машғулотларни анаънавий машғулотлардан фарқи шундаки, мазкур тизимда юқорида айтиб ўтилганидек, мавзуни бир неча мантиқий бўлакларга ажратиб, уларни навбати билан ўрганишда кўринади. анъанавий дарсларда айни мавзуни ўрганиш учун умумий ҳолда мақсадлар белгиланса, модул тизимидаги мавзунинг ажратилган ҳар бир бўлагининг мақсад ва вазифалари аниқлангани ҳолда иш кўрилади. масалан, «модулнинг топшириқларига жавоб топиш ва улардан ҳулосалар чиқариш натижасида сиз ҳашаротларнинг ички тузилиш хусусиятларини ўрганиб, уни бошқа бўғимоёқлиларнинг ички тузилишларига ўхшашлик ва фарқларини билиб оласиз» кабилар ўқувчиларни олдига қўйилган вазифалардан ҳосил қилинадиган билим заҳиралари экани кўрсатилади. модул тизимининг навбатдаги босқичида ўқувчилар турли график диктантлар кичик-кичик тест топшириқлари, баъзи саволларга жавоблар ёзишади. юқоридаги диктант, тест ёки саволлар одатда ўқувчиларни аввалги дарсларда ўзлаштирган билимларини эсга туширишга мўлжалланади. аввалги дарсларда ўзлаштирилган билим заҳираларидан янги мавзуни ўрганишда фойдаланиш мақсад қилиб олинади. чунки тушунчаларни ривожлантириш назарияси талабалари ҳамда ўқувчиларнинг тирик …
5 / 12
шларини сифатини аниқлаш, ўқувчини иш юзасидан олган билимлари ва ўз билимларига қўйилган баҳоларни аниқлаш, тузатишлар киритиш ва қисқа хулосалар чиқариш билан якунланади. модул тизимидаги энг аҳамиятли нарса-ўқувчининг ўз ишига ўзининг баҳо беришидир. ўқувчи ўқитувчи берган жавобларида тест топшириқларига қанчалик тўғри жавоблар топганига қараб ўз ишини баҳолаб боради. ҳар бир тўғри жавоб 1 баллдан хисобланади. нотўғри жавобларга 0 балл қўйилади. ўқитувчи ҳар бир топшириқ, тест саволларига тўғри жавобларни (ўқувчилар топшириқларини ишлаб бўлганларидан кейин) эълон қилинади. ўқувчилар тўғри жавобларни ўзларининг жавобларига таққослашади. хато жавоблар-0, тўғри жавоблар-1 балл билан баҳоланади. шундай қилиб, ўқувчи ўз ишига ўзи баҳо қўйиш имкониятига эга бўлади. ўқитувчи ўқув материалини блок-модул тизими билан ўрганишга тайёрланишда қуйидаги ишларни бажаради: 1. дастур ва дарсликда ўрганиш лозим бўлган мавзу ва ундаги асосий тушунчалар гуруҳларини ажратади. 2. дарсликда берилган ўқув материалини ўрганиб, уни бир-бирлари билан боғланган ўқув бўлакларига ажратади. ўқув материалининг ҳар бир бўлаги тартиб рақамлари билан белгилаб чиқилади. тартиб рақамлари ўрганиладиган мавзунинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "biologiya ta'limida yangi pedagogik texnologiyalar va ulardan foydalanish"

биология таълимида янги педагогик технологиялар ва улардан биология таълимида фойдаланиш режа 1. янги педагогик технологиялар хақида тушунча 2. янги педагогик технологиялардан фойдаланишда ўқитувчининг вазифалари 3. ҳашаротларнинг ички тузилиши мавзусида модул тизимидан фойдаланиш адабиётлар ўзбекистон республикаси «кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таълимда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳақида кўрсатмалар берилади. шунга биноан кейинги йилларда янги педагогик технологияларга бўлган эътибор кучайиб, бу ҳақда илмий услубий журналлар, газеталар айрим ўқув қўлланмалар саҳифаларида мазкур масала бўйича бир қатор мақолалар эълон қилина бошланди. шу сабабли адабиётларда таълимнинг бу шаклига эътибор кучайиб, илмий, услубий рисола ва мақолалар чоп этилмоқда. у. нишоналиев (2000) “та...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (26,8 КБ). Чтобы скачать "biologiya ta'limida yangi pedagogik texnologiyalar va ulardan foydalanish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: biologiya ta'limida yangi pedag… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram