navro'z- bahor bayrami

DOCX 10 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
( навр ўз – баҳор байрами ) зал байрами безатилган. “чаманда гул” (ўзбек халқ мусиқаси) куйи янгорайди. залга қувнаб, ўрта гуруҳ болалари кириб келадилар. бошловчи: майса бошин кўтарди ердан, гулбаҳордан бермоқда дарак. қушлар қўшиқ, соз куйи билан гулбаҳордан бермоқда дарак. (м.абдусаматова) ассалому алайкум, ширин-шакар ўғил-қизларим! атрофга бир назар ташланг. қандай чиройли! табиат яшил либосга ўранган. йилнинг энг чиройли фаслида қир-адирларда чучмома, бойчечак, лолақизғалдоқлар очилган. ўлкамизда баҳор кезмоқда. бу фаслда қандай байрамни нишонлаймиз? болалалар: - наврўз байрамини нишонлаймиз. бошловчи: - жуда тўғри, наврўзни ҳар йили зўр қувонч, катта тайёргарлик билан кутиб олиш элимизнинг энг яхши одатларидан бири бўлиб қолган. қўшиқлар айтиб, рақсга тушганлар. хурсандчилик қилганлар. карнай-сурнай садоси янграйди. беқасам чопон кийиб, белига қийиқча боғлаган, оёғига этикча кийган бола от (бутафория) миниб залга киради. бола: - ҳо-ой, болалару, болалар! эшитмадим деманглар! бугун боғчамизда наврўз байрамига бағишланган катта сайл бўлади. ҳаммангизни сайлга таклиф этамиз. (жарчи чиқиб кетади). бошловчи: - вой, қандай яхши болалар. …
2 / 10
чилиб, қирлар бағрида кутиб. туришларинг чиройли. бола: - атроф тўла ҳар хил гул бола: - ҳамма чиқар далага, чучмомаю, бинафша бинафшалар тергани. бизнинг кўкламалар буткул мен ҳам тердим гулдаста, чиройлидир ҳамиша. онамизга бергани. болалар тарафма-тараф бўлиб, “биздан сизга ким керак?” айтим-ўйинини айтишув тарзида куйлайдилар. (я.қурбонов шеъри, м.насимов мусиқаси). шу пайт момақалдироқ гумбурлайди. бошловчи: - болажонлар, эшитмаяпсизми, момақалдироқ гумбирлаяпти. ҳозир ёмғир қуяди. тезроқ панага ўтамиз. “ёмғир-ёғалоқ” ўзбек халқ болалар қўшиғини куйлайдилар. бошловчи: - мана, болалар ёмғир ҳам ёғиб ўтди. қаранг, қуёш чарақлаб чиқди. вой, эшик тақиллаяпти. қарайчи ким экан? (камалак қизчани бошлаб киради). болажонлар, камалакой меҳмон бўлиб келибди. киравер, камалакой! камалак: - ассалому алайкум, болалар! ҳамма: - ваалайкум ассалом, камалакой! бошловчи: - келганинг жуда яхши бўлди-да, камалакой. бизнинг боғчамизда наврўз байрами сайли бўлаяпти. болалар, камалакнинг кўйлагига қаранглар жуда ранг-баранг экан-а? болалар: - оқ, қизил, сариқ, яшил ... лентаси ҳам турли рангда экан. камалак: - сизларни, наврўз – баҳор байрами билан табриклайман! …
3 / 10
лар ҳам мусиқага мос рақсга тушдилар. раҳмат, дўстларим. энди мен борай. шу пайт патнисда кўк сомсолар кўтариб, “чўпон бола” киради. чўпон бола: - ассалому алайкум! ҳамма: - ассалому алайкум! чўпон бола: - мени танимадингизлар-а? мен чўпон бола бўламан! дадам, ойим ваакаларим билан анави қирда яшаймиз, ўша ерда қўй боқамиз. узоқдан сизларни сайлга чиққанлигингизни кўриб қолдик. ойимлар кўк сомсалар ёпиб, сумалак пишириб, сизларга бериб юбордилар. бошловчи: - чўпон бола, сен жуда вақтида келдинг-да. мана, камалак ҳам шу ерда. чўпон бола: - жуда яхши. ҳаммамиз биргаликда кўк сомса еймиз. “чамангул гул” куйи янграйди. ҳаммалари гиламчага ўтириб, кўк сомса ва сумалакдан тановул қиладилар. камалак: - болалар, сизларга катта раҳмат. сайл менга жуда ёқди. энди ҳар йили наврўз байрамини сизлар билан бирга нишонлайман. хайр болалар! чўпон бола ҳам хайрлашиб чиқиб кетади. ҳамма: - хайр камалак, хайр чўпон бола! болалар учтадан, тўрттадан, тўп-тўп бўлиб, қизларнинг бошларида гулчамбар, сочбаргак қувнашиб, сайл ҳақида гаплашиб чиқиб кетадилар. ( …
4 / 10
каримов фармонига биноан 1997 йили 1 октябрни “ўқитувчи ва мураббийлар куни” – умумхалқ байрами деб, эълон қилинди. болажонлар, устоз деганда кўз олдингизда қандай инсонлар намаён бўлади? бола: - бизларга одоб ва ахлоқни ўргатувчи опамиз. бола: - бизларга турли хилдаги ақлий ва миллий ўйинлар ўргатувчи опамиз. бола: - улар бизларга тинмай билим берадилар, ҳисоб-китобни ўргатадилар. бола: - улуғларни эслашни, ҳикматларни ёдлашни, ватанни эҳзозлашни, ҳам қўйнида яйрашни, булбул бўлиб сайрашни, ўргатади опамиз. бошловчи: - баракалла, жуда тўғри топдингиз. устоз ана шундай улуғ зотдир. бугун қалбимиздан она каби жой олган устозлар қанча ширин сўзлар, шеърлар айтсак, шунча кам. бола: - ассалом, айтамиз сизга азизлар! минг калом айтамиз, сизга устозлар. ассалом, сўзидай азиз бўлингиз, энг қувноқ, энг шодон инсон бўлингиз. бола: - бутун байрам тантана, байрамингиз муборак. азиз устоз, мураббий, айёмингиз муборак! бола: - тонгда туриб, опажон, бизни дея шошамиз. бизни кўриб узоқдан, қайноқ қучоқ очамиз бола: - сиздан олдик кўп билим, ўргатдингиз толмасдан. …
5 / 10
и. мен бувижонимдан эшитган бир ривоятни айтиб бераман. (ривоят айтади). бошловчи: - азиз устозларни улуғловчи қандай мақолларни биласиз? бола: - устоз – отангдай улуғ. бола: - устоз кўрмаган шогирд олам сирини билмайди. бола: - устозлар ақли – донолар нақли. бола: - устоз ой – шогирдга берар чирой. бола: - устоз қуёш – ёшларга бўлар бош. бошовчи: - раҳмат, жуда яхши мақолаларни билар экансизлар. “боғчамиз” украина халқ қўшиғини куйлайдилар. бошловчи: - устозларни улуғловчи яна қандай шеърларни биласиз? бола: - устозларим бор бўлинг, бургут бўлинг,сор бўлинг. суянувчи тоғ бўлинг, бахтимизга соғ бўлинг. бола: - ўткирлашди зеҳнимиз, сизга ошди меҳримиз. тўлиб тошди қалбимиз, бахтимизга соғ бўлинг. бола: - меҳр суви ичирдингиз, ишларимиз текширдингиз. хато қилсак кечирдингиз, бахтимизга соғ бўлинг. бошловчи: - азиз устозлар, ҳамкасб дўстларим, сиз билан бизнинг олдимизда буюк вазифа, яъни – келажаги буюк юртнинг соғлом авлодларини ҳар томонлама етук ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш турган экан, ана шу шарафли вазифани бажаришда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"navro'z- bahor bayrami" haqida

( навр ўз – баҳор байрами ) зал байрами безатилган. “чаманда гул” (ўзбек халқ мусиқаси) куйи янгорайди. залга қувнаб, ўрта гуруҳ болалари кириб келадилар. бошловчи: майса бошин кўтарди ердан, гулбаҳордан бермоқда дарак. қушлар қўшиқ, соз куйи билан гулбаҳордан бермоқда дарак. (м.абдусаматова) ассалому алайкум, ширин-шакар ўғил-қизларим! атрофга бир назар ташланг. қандай чиройли! табиат яшил либосга ўранган. йилнинг энг чиройли фаслида қир-адирларда чучмома, бойчечак, лолақизғалдоқлар очилган. ўлкамизда баҳор кезмоқда. бу фаслда қандай байрамни нишонлаймиз? болалалар: - наврўз байрамини нишонлаймиз. бошловчи: - жуда тўғри, наврўзни ҳар йили зўр қувонч, катта тайёргарлик билан кутиб олиш элимизнинг энг яхши одатларидан бири бўлиб қолган. қўшиқлар айтиб, рақсга тушганлар. хурсандчилик қилганл...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (2,6 MB). "navro'z- bahor bayrami"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: navro'z- bahor bayrami DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram