инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби низоми

DOCX 16 pages 24.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур низом умумий ўрта таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — мактаб ) жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) учун инклюзив таълимни ташкил этиш тартибини белгилайди. мактабларда бошланғич таянч коррекцион синфлар очилиши мумкин. 2. ушбу низом талаблари давлат умумтаълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади. 3. мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: инклюзив таълим — алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлаган ҳолда бериладиган таълим; инклюзив таълим синфи — мактабдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг бошқа (соғлом) болалар билан тенг ҳуқуқли ва биргаликдаги таълим олишлари шаклида ташкил этилган синф; бошланғич таянч коррекцион синфи — мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун алоҳида ташкил этиладиган бошланғич синф; ўқувчилар — инклюзив таълим ва бошланғич таянч …
2 / 16
р, мактабдан ташқари тадбирларда қатнашиш имконияти эга. 5. инклюзив таълимни ташкил этиш инсонпарварлик, умуминсоний қадриятлар, бағрикенглик, ошкоралик тамойилларига асосан амалга оширилади. 6. мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, ақлий ривожланиши даражаси, соматик ва асаб-руҳий соғлиғи ҳолатига мувофиқ ташкил этилади. 2-боб. инклюзив таълимнинг мақсади ва вазифалари 7. инклюзив таълимнинг мақсади — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва методларни қўллаш орқали махсус педагогларни жалб этган ҳолда тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига хизмат қиладиган сифатли умумий ўрта таълим беришни таъминлашдан иборат. мактаблар алоҳида таълим олиш эҳтиёжи бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига коррекцион педагогик ёрдам олишида ва касбга йўналтиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. 8. инклюзив таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: ривожланишнинг турли имкониятларига эга бўлган ўқувчилар учун ҳар қандай камситилишни истисно қиладиган, барча болаларга тенг муносабатда бўлишни таъминлайдиган ягона мослаштирилган ижтимоий муҳитни яратиш; жамоатчилик ҳамда таълим жараёнининг …
3 / 16
таълим-тарбия метод ва воситаларини қўллаш соҳасида хабардорлик даражасини ошириш, уларни психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. 3-боб. мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этиш 9. мактабда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ҳудуддаги аҳоли эҳтиёжи ва ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар таклифи билан қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармаси) буйруғига кўра ташкил этилади. нодавлат таълим ташкилотлари ҳам барча зарур шароитлар мавжуд бўлган тақдирда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этишлари мумкин. нодавлат таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларни ташкил этиш тегишлича ҳудудий халқ таълими бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 10. инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда ташкил этилади. 11. инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилган мактаблар фаолияти ўзбекистон республикаси халқ …
4 / 16
қилиш ҳамда чиқариш ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия (кейинги ўринларда — психологик-тиббий-педагогик комиссия) хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади. (13-банднинг биринчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон) психологик-тиббий-педагогик комиссия йўлланмаси ўқувчиларни инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилинишига асос ҳисобланади. 14. инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўқувчини қабул қилаётган мактаб жойлашган ҳудуднинг психологик-тиббий-педагогик комиссияси йўлланмасига асосан қабул қилинади. 15. ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш ўқув йили бошлангунча ҳамда ўқув йили давомида амалга оширилади ва мактаб директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 16. инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга йўлланган ҳар бир ўқувчига ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан шахсий …
5 / 16
дан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма. олдинги таҳрирга қаранг. (17-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон) олдинги таҳрирга қаранг. 18. мактаб психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга йўлланган болаларни қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас. (18-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон) 19. қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинмайди: олдинги таҳрирга қаранг. ақлий ривожланиши ўта заиф болалар; (19-банднинг иккинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон) хулқ-атворида оғир бузилишлар, ҳиссий-иродавий соҳасида (органик) нуқсонлари бўлган болалар; таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган ва ўз-ўзига хизмат кўрсата олмайдиган болалар; кўр-кар-соқов болалар; тез-тез такрорланадиган эпилептик тутқаноқдан азият чекадиган (эпилептик деменция, кундузги ва тунги вақтларда …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби низоми"

умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур низом умумий ўрта таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — мактаб ) жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (кейинги ўринларда — алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) учун инклюзив таълимни ташкил этиш тартибини белгилайди. мактабларда бошланғич таянч коррекцион синфлар очилиши мумкин. 2. ушбу низом талаблари давлат умумтаълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади. 3. мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: инклюзив таълим — алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлаган ҳолда ...

This file contains 16 pages in DOCX format (24.1 KB). To download "инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби низоми", click the Telegram button on the left.