biologik tushunchalar va ularning insoda hosil bo'lishi

DOCX 8 sahifa 26,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
биологик тушунчаларни ривожлантириб таълим бериш масалалари режа: 1. биологик тушунчалар ва уларнинг инсонда ҳосил бўлиши. 2. биологик тушунчаларнинг хиллари. 3. биологик тушунчаларни ривожлантиришнинг йўллари, воситалари. тушунча табиатда нарса ва ҳодисаларнинг ташқи ва ички тузилишлари, боғланишларини акс эттириб, инсон онгида сўзлар воситасидаги инъикосидир. инсонда тушунчалар сезгилардан бошланади. инсон кўзи орқали турли нарсаларнинг шакли, катта-кичиклиги, ранги, ҳаракати, баъзи ҳаётий жиҳатларини ўрганса, қўл сезгиси орқали шу нарсаларни қаттиқ-юмшоқлиги, иссиқ-совуқлигини аниқлайди. ҳид сезгиси билан бу нарсаларни, таъм билиши орқали мазасини ўрганади. сезгилардан идрок шаклланади. идрок ташқи оламнинг сезги органларига таъсир этиши туфайли объектив дунёнинг субъектив образидир. системали ва маълум режа асосида идрок қилиш инсоннинг кузатувчанлиги ҳисобланади. кузатувчанлик ўз навбатида хотирани кучайтириб турли таққослашлар, умумлаштиришларга сабаб бўлади. нарса ва ҳодисаларни фарқлантириш, умумлаштириш абстракт тафаккурга хосдир. у сезги ва идрокдан фарқ қилиб, нарса ва ҳодисаларнинг ички боғланишларининг моҳиятини очиб беради. сезги, идрок, тасаввур, абстракт тафаккур ва тушунча билиш жараёнининг босқичидир. таълимда тушунчалардан фойдаланиш масаласига қадимдан катта …
2 / 8
ушунча гуруҳлари, улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни, назарий ва амалий тушунчаларни инсон дунёқарашининг шаклланишида ва амалий фаолиятидаги аҳамиятларини аниқладилар. бугина эмас, тушунчаларни ривожлантириш назарияси айни тушунчаларни ўқувчилар онгида ҳосил қилиш, ривожлантиришнинг методик йўллари, воситаларини ишлаб чиқишга имкон берди. шундай қилиб, биологик тушунчаларни шакллантириш масаласининг ишланиши: 1. ўрта мактаблар биология таълими мазмунини белгилаш; 2. мавзуларни ўрганиш тартибини тузиш, ўқитиш 3. методларини аниқлаш; 4. кўргазмалилик тамойилини амалга ошириш; 5. предметлараро боғланишларнинг илмий жиҳатларини ишлаб чиқишга ҳизмат қилди. биологик тушунчаларнинг хиллари биология фанларидаги тушунчалар бир-бирлари билан мантиқан боғланган морфологик, анатомик, физиологик, экологик, систематик, филогенетик, цитологик, эмбриологик, генетик, агрономик, гигиеник, палеантологик тушунчалардан таркиб топади. юқорида кўрсатилган тушунчалар оддий, мураккаб, махсус ва умумбиологик тушунчалар шаклида бўлади. оддий тушунча ўсимлик ва ҳайвонлар тузилиши ва ҳаёт жараёнидаги энг содда томониларни акс эттиради. масалан, «барг», «новда», «гул» каби тушунчалар ўсимликнинг фақат бир органи ҳақида тушунчадир. бироқ, фан тараққиётида, шунингдек биология таълимида оддий тушунча аста ривожланиб мураккаб тушунчага айланади. масалан: …
3 / 8
ологиядан ҳам ҳайвонлар морфологияси, анатомияси, физиологияси кабилар махсус тушунчалардир. умумбиологик тушунчалар барча тирик организмларга хос бўлган биологик ҳодиса, қонуниятларни ҳал этувчи тушунчалар бўлиб, буларга "ҳужайра ҳаёт бирлигидир", организмлар тузилиши ва бажариш вазифаси "бирлиги", организм ўз-ўзини бошқарувчи система, моддалар алмашинуви ва энергиянинг ўзгариши кабилар мисол бўлади. умумбиологик тушунчалар ҳам оддий тушунчаларнинг ривожланиши натижасида ҳосил бўлади. ўқувчилар онгида тушунчаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш масаласини тўғри ташкил этиш учун ўқитувчи, тушунчаларни мавзудан мавзуга ўтган сари қандай ривожлантириш йўллари ва воситаларини ўрганиб чиқиши зарур?! шу боисдан ўрганиладиган ҳар бир тушунчани ажратиш, уни қайси тушунчалар билан боғлаш, тушунча ҳосил қилиш учун зарур кўргазмали қуроллар, ўқитиш методларини танлаш муҳим вазифаларидан ҳисобланади. ўқитувчи дарсга тайёрланар экан, у дастур талаблари бўйича ўқувчиларда қандай янги тушунчалар ҳосил қилиш ва тушунчаларни қайси методлар, воситалар ёрдамида ўқувчилар онгида шакллантириш масалаларини таҳлил қилади. предметлараро боғланишлардан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олади. дарсда морфологик мазмундаги масалалар ўрганиладиган тақдирда амалий метод етакчилигида, анатомик-физиологик мавзуларда кўргазмали, экологик …
4 / 8
ганишда ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишга ҳам эътиборни қаратиш керак. тушунчаларни ривожлантириш талаблари бўйича ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш учун ўқитувчи дарсга қуйидагича тайёргарлик ишларини кўриши керак. 1. дастур талаби бўйича ўрганиладиган мавзуда ўқувчиларда қандай тушунчаларни ҳосил қилиш зарурлигини аниқлаш; 2. дастур талабидаги тушунчаларни дарсларда қай даражада акс этганлигини аниқлаш; 3. янги ўрганиладиган мавзудаги тушунчаларни гуруҳларга ажратиш; 4. янги ўрганиладиган тушунчаларни аввалги дарсларда ўрганилган тушунчалар билан боғлаш йўллари; 5. тушунчаларни ўрганишга ижобий таъсир этувчи ўқитишнинг шаклини танлаш; 6. янги тушунчалар гуруҳларини ўргатишнинг самарали методларини белгилаш; 7. тушунчалар ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга хизмат этувчи дарс жиҳозларини танлаш; 8. тушунчаларни ўрганишдаги машғулотда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятларнинг белгилаш; 9. тушунчаларни ўрганишда ўқувчилар фаолиятига таъсир этувчи йўллар воситаларни топиш; 10. тушунчаларни ўрганиш, бойитишга хизмат қилувчи илмий-услубий оммабоп адабиётлардан фойдаланишни ҳам белгилаш кабиларни назарда тутиши лозим. қуйидаги жадвалда ботаника фанида "хужайра" тушунчасининг ривожланиш даражалари берилади. 1-жадвал «ҳужайра» тушунчасининг ривожланиш даражалари тушунчанинг ривожланиш даражалари тушунчанинг мавзуси, ҳажми …
5 / 8
орсунская. биология ўқитишнинг умумий методикаси. тошкент. ўқитувчи. 1983 й. 3. ж.ғ. йўлдашев, с.а.усмонов. педагогик технология асослари. тошкент. ўқитучи. 2004. 4. толипова ж., а.т. ғофуров. биология таълими технологиялари. 5. н.н.азизхўжаева. педагогик технологиялар ва педагогик махорат. тошкент 2006 й.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biologik tushunchalar va ularning insoda hosil bo'lishi" haqida

биологик тушунчаларни ривожлантириб таълим бериш масалалари режа: 1. биологик тушунчалар ва уларнинг инсонда ҳосил бўлиши. 2. биологик тушунчаларнинг хиллари. 3. биологик тушунчаларни ривожлантиришнинг йўллари, воситалари. тушунча табиатда нарса ва ҳодисаларнинг ташқи ва ички тузилишлари, боғланишларини акс эттириб, инсон онгида сўзлар воситасидаги инъикосидир. инсонда тушунчалар сезгилардан бошланади. инсон кўзи орқали турли нарсаларнинг шакли, катта-кичиклиги, ранги, ҳаракати, баъзи ҳаётий жиҳатларини ўрганса, қўл сезгиси орқали шу нарсаларни қаттиқ-юмшоқлиги, иссиқ-совуқлигини аниқлайди. ҳид сезгиси билан бу нарсаларни, таъм билиши орқали мазасини ўрганади. сезгилардан идрок шаклланади. идрок ташқи оламнинг сезги органларига таъсир этиши туфайли объектив дунёнинг субъектив образидир. си...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (26,5 KB). "biologik tushunchalar va ularning insoda hosil bo'lishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biologik tushunchalar va ularni… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram