ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш

DOCX 18 sahifa 53,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
6-мавзу: ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш толипов ф. режа: 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. 1. аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши 1. “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” давлат дастурлари янгиланаётган ўзбекистон тараққиётида муҳим омил. 1. таълим, илм-фан соҳаларидаги изчил ислоҳотлар. ёшлар- келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши. 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилди. унга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали …
2 / 18
нун аҳолини ўзини ўзи иш билан банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан, масофавий меҳнат ва шу каби бошқа фаолият турларини кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш учун асос бўлади. халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини ошириш зарур. бу йўналишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилди. солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади. меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилади ва меҳнат кодексида бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар; ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар ўз ифодасини топди. меҳнат кодексида халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади. меҳнат қонунчилигидаги бундай ўзгаришлар, бизнинг …
3 / 18
доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг нафар, ногиронлик пенсияси олувчилар – 360,3 минг нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар – 168,5 минг нафар ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 минг нафарни ташкил этади. ўзбекистон республикасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилини жорий этиш билан боғлиқ тизим модернизацияси амалга оширилган. сўнги йилларда ижтимоий тўловларнинг ягона иш ҳақи базаси шакллантирилган, пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисобга олинадиган иш ҳақини бугунги кун ҳолатига келтириш (замонавийлаштириш) механизми қўлланмоқда ҳамда фуқароларга ҳисобланган суғурта бадалларининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш тизими жорий этилган. бироқ, шу билан бирга, ҳанузгача муносиб пенсия миқдорига эришишнинг аниқ меъёрлари жорий этилмасдан қолмоқда. етарли даражада юқори иш ҳақи ва иш стажи давомийлигига эга бўлганлар ҳисобидан, суғурта бадаллари билан қопланмаган характердаги пенсиялар тўланиб келинмоқда, ҳозиргача аниқ асосларга эга бўлмаган имтиёзлар амалда бўлиб, пенсия миқдори ва суғурта бадали ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тобора заифлашмоқда. пенсия жамғармасининг …
4 / 18
давлатларида, масалан, қозоғистон, қирғизистон ва тожикистонда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун –58 ёш. қозоғистонда аёлларнинг пенсия ёшини 63 ёшга етказиш, бунда ҳар йили пенсия ёшини 6 ойга босқичма-босқич ошириш йўли билан амалга ошириб борилади. туркманистонда пенсия ёши эркаклар учун 62 ёшни, аёллар учун 57 ёшни ташкил этади. бугунги кунда (2018 йил) мамлакатимизда пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи шахслар сони 3621,5 мингтага етди. 2014-2018 йилларда ёшга доир пенсия олувчилар сони – 18,7 фоизга, ёшга доир тайинланган ўртача пенсия миқдори – 50,2 фоизга ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – 64,8 фоизга ортган. таҳлил қилинаётган даврда ногиронлик бўйича пенсия олувчилар сони 4,2 фоизга камайган, аксинча уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 59,0 фоизга ортган. 2018 йилда боқувчисини йўқотганлиги сабабли пенсия олувчилар сони 249,6 минг кишини ташкил этган, уларнинг сони 2014 йилга нисбатан 3,1 фоизга ортган. бу даврда уларга тайинланган ўртача пенсия миқдори 51,3 фоизга кўпайган. ўзбекистон республикаси …
5 / 18
влат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. б) пенсия таъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида: пенсия таъминоти соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол татбиқ этиш, «пенсия» дастурий мажмуасини модернизация қилиш, навбатни юзага келтирадиган, бунинг натижасида коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган қоғоз ҳужжатлар айланишини бартараф этиш. пенсияларни ҳисоблашда асос сифатида 2015 йилдан ташкил этилган фуқароларнинг пенсия жамғармасига ўтказиб борилган суғурта бадалларининг марказлаштирилган реестри маълумотларини инобатга олишни жорий этиш. в) пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолати ва самарадорлигини ошириш соҳасида: барча ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқини бериш; қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларда) яшовчи ёлғиз пенсионерларга тўланадиган пенсия миқдорини ошириш кўзда тутилди. iii гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қатъий белгиланган миқдорда нафақаларни тадбиқ этиш. г) рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳиссаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш соҳасида. фуқароларнинг 35 йилдан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорини ҳисоблаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш" haqida

6-мавзу: ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш толипов ф. режа: 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. 1. аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши 1. “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” давлат дастурлари янгиланаётган ўзбекистон тараққиётида муҳим омил. 1. таълим, илм-фан соҳаларидаги изчил ислоҳотлар. ёшлар- келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши. 1. аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил оширилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари. аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳ...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (53,4 KB). "ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни … DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram