mazkur milliy standart (buhgalteriya hisobini milly standarti)

DOCX 10 sahifa 28,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 6-сон бҳмс ижара ҳисоби мазкур миллий стандартга ав 16.06.2017 й. 1946-1-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган муқаддима 1-§. умумий қоидалар 2-§. мазкур бҳмсда қўлланиладиган асосий атамалар 3-§. молиявий ижара ҳисоби 4-§. оператив ижара ҳисоби 5-§. маълумотларни очиб бериш мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бҳмс) ўзбекистон республикасининг "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "лизинг тўғрисида"ги қонунларига, ўзбекистон республикасининг солиқ кодексига асосан ишлаб чиқилган ва ўзбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади. (ав 16.06.2017 й. 1946-1-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг буйруғи таҳриридаги муқаддима) (олдинги таҳририга қаранг) 1-§. умумий қоидалар 1. мазкур бҳмснинг мақсади бўлиб, ижара операцияларини бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг ягона услубий асосини белгилаш ҳисобланади. 2. мазкур бҳмс қуйидаги объектлар ва …
2 / 10
сосида мулкни ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар. 5. мазкур бҳмс мақсадларига кўра ижара қуйидагиларга ажратилади: а) молиявий ижара (лизингни қамраб олган ҳолда); б) оператив ижара. 6. молиявий ижара - мулкни (молиявий ижара объектини) шартномага биноан ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлар. бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак: молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши; молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилиши; молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва бунда ижара муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши; молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара …
3 / 10
илар ҳисобланади: а) лизингга берувчи - лизинг шартномаси бўйича лизингга олувчига келгусида бериш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб сотиб олувчи шахс; б) лизингга олувчи - эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс; в) сотувчи - лизингга берувчига лизинг объектини сотаётган шахс. 10. ижара (лизинг) объектлари - истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай буюмлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, алоҳида бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулклар (муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган мол-мулклар бундан мустасно). 11. иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) - ижарачи (лизингга олувчи) ижарага (лизингга) берувчининг розилиги билан, ижарага (лизингга) берувчининг олдида ижара (лизинг) шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни (лизинг объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг)га топширадиган шартнома муносабати. 12. ижаранинг (лизингнинг) бошланиш муддати - ижара шартномасининг шартларига мувофиқ ижарачи ижарага олинган ижара объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни бошлаган сана. бу ижарани (лизингни) …
4 / 10
ларининг жорий қиймати - ижара (лизинг) объектининг муайян бир санадаги бозор баҳолари бўйича қиймати ёки мазкур ижара (лизинг) объектини сотиб олиш учун ёки ушбу битимни амалга оширишни хоҳловчи бир-бирига боғлиқ бўлмаган хабардор томонлар ўртасидаги мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма. 17. кафолатланган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) шартномасининг бошланишида аниқланган ижара (лизинг) объекти қийматининг бир қисми бўлиб, ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ёки унга боғлиқ учинчи тараф томонидан кафолатланади (мажбурият сифатида беркитилади). 18. кафолатланмаган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) объекти қийматининг бир қисми бўлиб, (ижара (лизинг) шартномасининг бошланишида аниқланган), унинг сотилишини ижарага берувчи (лизингга берувчи) кафолатламайди ёки у ижарага берувчи (лизингга берувчи) билан боғлиқ тараф томонидангина кафолатланади. 19. минимал ижара (лизинг) тўловлари - ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ижара муддати давомида тўланадиган ижара (лизинг) тўловлари ва ижара (лизинг) объектининг кафолатланган қолдиқ қиймати суммаси. 20. дисконтлаш - келажакда аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул маблағларининг жорий эквивалентини аниқлаш. 21. дисконт ставкаси - турли …
5 / 10
ижара (лизинг) шартномаси учун ижарачи (лизингга олувчи) тўлаши лозим бўлган фоиз ставкаси ёки (агар ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаса) ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) муддати бошланишида мол-мулкни (худди шундай муддатга ва шунга ўхшаш таъминот билан) сотиб олиш учун зарур бўлган маблағларни қарзга олишда қабул қиладиган ставка ёки агарда уларни аниқлаш имконияти бўлмаса, ижара (лизинг) муддатининг бошланишидаги ўзбекистон республикаси марказий банкининг расмий қайта молиялаштириш ставкаси. 3-§. молиявий ижара ҳисоби 25. молиявий ижарада молиявий ижара объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча рисклар ижарачига (лизингга олувчига) ўтказилади. бунда, лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу мол-мулкни топшириш пайтида ўтади. ижарачининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара муддати бошланишидаги молиявий ижара объектининг жорий қиймати ёки минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mazkur milliy standart (buhgalteriya hisobini milly standarti)" haqida

ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 6-сон бҳмс ижара ҳисоби мазкур миллий стандартга ав 16.06.2017 й. 1946-1-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган муқаддима 1-§. умумий қоидалар 2-§. мазкур бҳмсда қўлланиладиган асосий атамалар 3-§. молиявий ижара ҳисоби 4-§. оператив ижара ҳисоби 5-§. маълумотларни очиб бериш мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бҳмс) ўзбекистон республикасининг "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "лизинг тўғрисида"ги қонунларига, ўзбекистон республикасининг солиқ кодексига асосан ишл...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (28,1 KB). "mazkur milliy standart (buhgalteriya hisobini milly standarti)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mazkur milliy standart (buhgalt… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram